← Назад
Решение #670302 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 479 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 83 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
25.01.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХдан
520.000.000 сўм асосий қарз, 143.520.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини Ж.Курбонов котиблигида ҳамда жавобгарнинг вакили М.Тухтамишов
(17.01.2023 йилдаги 000861-сонли адвокатлик ордери ва 11.01.2023 йилдаги 12-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХжамиятидан 520.000.000 сўм асосий қарз, 143.520.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисига қадар даъвогар судга ариза тақдим қилиб ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони қисман тан олиб,
жамиятнинг иқтисодий аҳволи оғирлиги сабабли пеня суммасини камайтиришни
сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар вакилининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 04.09.2020 йилда KSh
ХХХХ-сонли кўчмас мулк олди сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра
даъвогар ўзига тегишли бўлган ХХХХХни жавобгарга сотган. Жавобгар эса
шартноманинг 4-бандида кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга ошириб бориш
мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу мажбурият қисман
бажарилмай келинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 479-моддаси 1-қисмига кўра кўчмас мулкнинг олди-сотди
шартномасига (кўчмас мулкни сотиш шартномасига) биноан сотувчи ер участкаси,
бино, иншоот, квартира ѐки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб
топширишни (ушбу Кодекснинг 83-моддаси) ўз зиммасига олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
520.000.000 сўмни ташкил килган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни
лозим топди.
Даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра
143.520.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар пеня суммасини тўғри ҳисоблаган.
ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 31.200.000
сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХжамиятидан даъвогар ХХХХжамияти фойдасига 520.000.000
сўм асосий қарз, 31.200.000 сўм пеня, 24.000 сўм тўланган суд харажатлари
ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ХХХХ жамиятидан республика бюджетига 13.270.400 сўм давлат
божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов