Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-17-2203/20 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ООО БУР-ИНСТРУМЕНТ ЭКСПОРТ Ответчик / Подсудимый SABO HAMKOR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009960 Claim ID 3063405 PDF Hash d1bf38fa3d0129f4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 94-моддаси онуни 94 law
онуннинг 95-моддаси онуннинг 95 law
онун 92-моддаси онун 92 law
тисодий процессуал кодексининг 276-моддаси тисодий процессуал кодекси 276 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-17-2203/20-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья А.Абдурахманов Апелляция инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 25 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “БУР-ИНСТРУМЕНТ ЭКСПОРТ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Арипджанов (2023 йил 11 январдаги ишончнома, 2023 йил 20 январдаги 000026-сонли ордер), А.Жўражонов (2023 йил 11 январдаги ишончнома), “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Д.Якубов, А.Алиев (2023 йил 24 январдаги 5-сонли ишончнома) ҳамда суд бошқарувчи А.Мендиев иштирокида “БУР-ИНСТРУМЕНТ ЭКСПОРТ” масъулияти чекланган жамиятининг “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган аризаси бўйича қабул қилинган Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими устидан берилган “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «БУР-ИНСТРУМЕНТ ЭКСПОРТ» масъулияти чекланган жамияти (Россия) (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ҳамда кузатув тартиб-таомилини жорий этишни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 августдаги ажрими билан қарздорнинг аризаси иш юритувга қабул қилинган, ариза юзасидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомилини жорий этилган ҳамда муваққат бошарувчи этиб суд бошқарувчи А.Мендиев тайинланган. Суднинг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими билан қарздорнинг кредиторлари йиғилишининг қарздорда суд санациясини жорий этиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган, қарздорга нисбатан 12 ой муддатга суд санацияси жорий этилган, қарздорнинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш бўйича қарзни узиш жадвали тасдиқланган, қарздорнинг санация бошқарувчиси вазифасига суд бошқарувчи А.Мендиев номзоди тасдиқланган, санация қилувчи бошкарувчи зиммасига: - Ўн кунлик муддатда қарздорга нисбатан 12 ой муддатга суд санацияси жорий этиш тўғрисида маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш ҳамда судга уни матбуотда босиб чиқилганлигини тасдиқловчи далилни тақдим қилиш; - уч хафталик муддатда кредиторлар йиғилишини ўтказиб, унда суд санациясини режасини тасдиқлаш, санация қилувчи бошқарувчисига иш ҳақини белгилаш масалаларини кўриб чиқиб, унинг натижасида қабул қилинган кредиторлар йиғилиши қарорини судга тақдим қилиш; - суд санациясининг бориши натижалари бўйича назоратни жорий қилиши ва ҳар ой якуни бўйича жорий ҳисоботларни ва 2023 йилнинг 26 октябрга қадар кредиторлар йилиши билан тасдиқланган якуний ҳисоботини ҳамда кредиторлар йиғилиши қарорини, шунингдек “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида келтирилган бошқа хужжатларни илова қилган ҳолда судга тақдим қилиш юклатилган. Муввақат бошқарувчиси ўз вазифасини бажарганлиги учун унга белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (саккиз) баравари миқдорида ойлик иш хақи тасдиқланган. Санация қилувчи бошқарувчисига ўз вазифасини бажарганлиги учун ҳақ тўлашнинг миқдори ва тартиби кредиторлар йигилиши томонидан белгилангандан кейин тасдиқлаш белгиланган. Қарздордан кредитор фойдасига тўлаб чиқилган 900 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Суд харажатлари, шу жумладан давлат божи бўйича харажатлар, маълумотларни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган тартибда расмий нашрда эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари қопланиши белгиланган. Суднинг 2022 йил 26 октябрдаги ажримидан норози бўлиб, қарздор Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг ажримини бекор қилишни хамда аризани қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакиллари ўз тушунтиришларида апелляция шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакиллари ўз тушунтиришларида қарздорнинг апелляция шикоятида билдирилган важларни асоссиз эканлигини билдириб, қарздорнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчи ўз тушунтиришида қарздорнинг банкдан хам қарздорлиги мавжудлигини, қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдирди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қарздорнинг апелляция шикоятида билдирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга қарздорнинг апелляция шикоятини кисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор Андижон шаҳар ягона дарча марказидан 2013 йил 24 сентябрда 17451-сонли реестр билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Қарздорнинг кредиторлар реестридаги кредитор талабларининг жами миқдори 18 758 733,75 сўмни ташкил этиб, шундан “Асакабанк” акциядорлик жамияти олдидаги қарзи 11 084 380 733,75 сўмни (996 348,83 АҚШ доллари), кредитор олдидаги қарзи 7 674 025 000 сўмни (689 800 АҚШ доллари) ташкил этади. 2022 йил 24 октябрдаги қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида кредиторларнинг 100 фоиз овози билан қарздорга 12 ой муддатга суд санациясини жорий этиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Суд томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш бўйича 639 800 АҚШ доллар қарзни узиш жадвали тасдиқланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 94-моддасига кўра, қарздор томонидан мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариш қонунчиликда назарда тутилган тартибда таъминланиши мумкин. Қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш бўйича мажбуриятлари суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан таъминланган деб ҳисобланади. Мажбуриятларни бажариш таъминоти берилганлиги тўғрисидаги битим, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Кредиторлар тарафидан мазкур битимни кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг вакили, суднинг ташаббуси билан суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган тақдирда эса санация қилувчи бошқарувчи, бошқа тарафдан қарздорнинг мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариши таъминотини берган шахслар (бундан буён матнда мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар деб юритилади) имзолайди. Мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминоти миқдори қарздор мажбуриятларининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги масала юзасидан кредиторларнинг йиғилиши ўтказилиши олдидан охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра балансда акс эттирилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талаблар асосида тузилган қарзни тўлаш жадвалидаги миқдоридан камида йигирма фоиз ортиқ бўлиши керак. Қарздорга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш таъминотининг предмети бўлиши мумкин эмас. Қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритилганлиги, шунингдек қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг янги тартиб-таомили жорий этилганлиги мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминотини тугатиш учун асос бўлмайди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қонуннинг 95-моддасига мувофиқ суд санацияси тартибтаомили суд томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида жорий этилади, бундан ушбу Қонун 92-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажримида суд санацияси тартиб-таомилининг муддати кўрсатилиши, унда суд томонидан тасдиқланган қарзни тўлаш жадвали, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар ҳақидаги, бундай таъминотнинг миқдори ва шакллари тўғрисидаги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаш ҳамда унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Суд санацияси тартиб-таомили кўпи билан йигирма тўрт ой муддатга жорий этилади. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 октябрдаги ажримида мажбуриятларни бажариш таъминоти берилганлиги тўғрисида битим тузилганлиги, қарздорнинг мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариши таъминотини берган шахслар ҳамда таъминотнинг миқдори ва шакллари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ҳамда бундай битим ва маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Бундан ташқари, суд 639 800 АҚШ доллар қарзни тўлаш жадвали тасдиқлаган бўлса-да, қарздорнинг “Асакабанк” акциядорлик жамияти олдидаги 11 084 380 733,75 сўмни (996 348,83 АҚШ доллари) қарзини қайтариш масаласини муҳокама қилмаган ва ушбу мажбурият бажарилиши юзасидан таъминот берилмаганлигини инобатга олмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 276-моддасига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 октябрдаги ажримининг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиб, биринчи инстанция суди “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларини қўпол равишда бузганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаганлиги боис, биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 октябрдаги ажримини бекор қилишни, қарздорнинг кредиторга нисбатан берилган аризаси бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 260, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими бекор қилинсин. “БУР-ИНСТРУМЕНТ ЭКСПОРТ” масъулияти чекланган жамиятининг “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган аризаси бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш кўриб чиқиш учун Андижон вилоят судига юборилсин. “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилишга ҳақли. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев Т.Аннаева