← Назад
Решение #670312 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-1703-2301/92-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Dior
metal trade” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар- “Asia rich mebel” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси
Н.Турдиева, жавобгар жамият раҳбари М.Олимовларнинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада баён қилинишича, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг
4-1703-2201/1228-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 17 октябрдаги ҳал
қилув қарорига асосан “Dior metal trade” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамиятнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, “Asia rich
mebel” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб аталади)га жамият томонидан 2021 йил давомида 6 500 000 сўм маблағ
тўлов мақсади “молиявий ёрдам учун ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб
берилган бўлиб, мавжуд 6 500 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жамиятга
қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар 6 500 000 сўм
қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси кўрсатма бериб, тугатиш
ишлари жараёнида банк айланмалари тахлил этилганлигини, банк
айланмаларида молиявий ёрдам маблағлари ўтказиб берилганлиги бироқ
маблағлар қайтариб берилмаганлиги аниқланганлигини, жавобгарга мавжуд
қарздорлик бўйича хужжатларни тақдим этиш сўралганлигини, бироқ
хужжатлар тақдим этилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари кўрсатма бериб, жамият унинг
яқин ўртоғи томонидан бошқа шахслардан 2021 йил 25 октябрда сотиб
олинганлигини, жамият таъсисчиси ва раҳбари этибтайинлаганлигини,
жамиятнинг сотиб олишдан мақсад 500 000 АҚШ доллари миқдорида фаолияти
учун кредит олиш мақсади бўлганлигини, бироқ жамиятнинг қарздорлиги
юзасидан маълумотлари бўлмаганлигини, жамият собиқ раҳбарига нисбатан
жиноят иши қўзғатилганлигини, собиқ раҳбарнинг топиш имкони
бўлмаганлигини, иқтисодий ишни кўриб чиқишга эътирози йўқлигини
билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
Суд тарафларнинг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришликни лозим
топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг
4-1703-2201/1228-сонли
иқтисодий
иш
бўйича
2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятни тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жавобгарга
жамият томонидан 2021 йил 3 февраль куни 5 000 000 сўм, 2021 йил 14 апрель
куни 1 500 000 сўм пул маблағлари тўлов мақсади “молиявий ёрдам учун
ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда тўловлар амалга оширилган, бироқ мавжуд
6 500 000 сўм маблағлар қайтарилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар даъвогарда мавжуд эмаслиги, банк айланмаларида ўтказиб
берилган маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 2 декабрдаги қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги №1228/022-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборган
бўлсада, лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, 6 500 000 сўм
қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд жамиятнинг банк айланма
кўчирма нусхаси ва тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан
белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 6 500 000 сўм қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 176-179-моддаларига асосан
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Asia rich mebel” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
“Dior metal trade” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 500 000 сўм
қарз ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев