Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/8 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қибрай тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT VILOYATI TOZA HUDUD" Давлат унитар корхонаси
Source ID 1028476 Claim ID 3097537 PDF Hash 55360fb43a9045f6... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 24 январь 4-1104-2302/8-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Ххххнинг жавобгар - "ХХХХ" давлат унитар корхонаси ҳисобидан 10 748 316 сўм қопланмаган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Хххх иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" давлат унитар корхонаси ҳисобидан 10 748 316 сўм қопланмаган пенсия пули ва ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар иштирок этмаган бўлсада жавобгар томонидан даъво талабларидаги қарз суммаси тўлиқ тўланганлигини маълум қилган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ѐки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказиши кўрсатиб ўтилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ташмухамедов Нодирбек Махамаджанович иш жараѐнида ишлаб чиқаришда бахтсиз ходиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Шунга кўра фуқаро Н.М.Ташмухамедовга Пенсия жамғармаси ҳисобидан 10 748 316 сўм пенсия тўланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 4- бандларида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида эса ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлари белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти, Қибрай туман бўлими ҳисоб-рақамига пенсия пулларини қоплаш учун ҳеч қандай маблағлари ўтказилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 10 748 316 сўм қарздорлиги юзага келган. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган ҳужжатларидан ҳамда жавобгар томонидан олдинги суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги қарз суммасини даъво аризаси судга тақдим этилгунига қадар тўлиқ тўлаганлиги сабабли суд қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9моддаси, 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги боис, мазкур иқтисодий иш бўйича ҳисобланадиган давлат божини хеч бир тарафдан ундиримасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даьво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов