← Назад
Решение #670415 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-2101-2301/24-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Х.Аллаёровнинг
суд
мажлиси
котиблигида,
ХХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” ДУК манфаатида, жавобгар
ХХХХХХХХХХХга нисбатан 23.639.355 сўм асосий қарз ва 11.819.677 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ш.Х ва
Д.Х (2023 йил 4 январдаги ишончнома) ва ХХХХХХХХХХХ вакили Д.А (2023 йил
23 январдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
ХХХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси
(бундан буён матнда Даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ХХХХХХХХХХХ (бундан буён
матнда Жавобгар деб юритилади) ўз шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармаётганлигини асос қилиб кўрсатиб, жавобгардан
23.639.355 сўм асосий қарз ва 11.819.677 сўм пеня ундиришни ҳамда ишни
ХХХХХХХХХХХ вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ХХХХХХХХХХХ жалб
қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Бундай
ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан
ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга тушунтириш
беришиб, унда судга даъво аризаси тақдим қилингандан сўнг жавобгар
томонидан асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлигини, шу боис даъвогар ва
ХХХХХХХХХХХ даъвонинг пеня қисмидан воз кечганлигини маълум қилиб,
судга ХХХХХХХХХХХнинг даъво талабидаги пенядан воз кечиш ҳақидаги
аризасини тақдим этиб, даъво талабининг бир қисмидан воз кечиш ҳақидаги
аризани қабул қилишни, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини рад
этишни ва пенядан воз кечиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган ХХХХХХХХХХХ вакили тарафлар ўртасида
тузилган
шартномалар
ғазначилик
бошқармасидан
рўйхатдан
ўтказилганлигини маълум қилди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвонинг асосий
қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, пеня ундириш
талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида коммунал хизматлар
кўрсатиш тўғрисида 2022 йил 17 январда 000-сонли, 000-сонли ва 000-сонли
шартномалар тузилган.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга ичимлик суви
ҳамда иссиқ сув кўринишидаги иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва оқава
сувларни қабул қилиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса қабул қилинган
иссиқлик энергияси, ичимлик суви ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномалар шартлари бажарилган ҳолда
жавобгарга иссиқлик энергияси ҳамда ичимлик суви етказиб берилган ва
хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан шартномалар шартлари
лозим даражада бажарилмай 2022 йил 7 декабрь ҳолатига 23.639.355 сўм
асосий қарздорлик вужудга келишига йўл қўйилган. Ушбу ҳолат ишдаги
тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан даъвогарга
23.639.355 сўм асосий қарз тўлаб берилган. Ушбу ҳолат 25.01.2023 йилдаги
даъвогарнинг маълумотномаси билан тасдиқланади.
Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
баҳолаб, даъво талабидаги асосий қарз жавобгар томонидан судга даъво
аризаси киритилгандан сўнг тўлиқ тўлаб берилганлигини, яъни низо
бартараф этилганлигини инобатга олиб даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво талабида жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 11.819.677 сўм пеня
ундириш сўралган.
Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан ХХХХХХХХХХХнинг
даъво
талабидаги
пенядан
воз
кечиш
ҳақида
2023
йил
25 январдаги аризаси тақдим этилиб, аризани қабул қилиш сўралган.
ИПК 157-моддасининг 2 ва 3-қисмларига кўра, даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул
қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини
камайтиришни ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган
ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон ХХХХХХХХХХХ Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар манфаатида, жавобгарга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз
кечиш ҳақидаги илтимосномаси қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги,
тарафларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмаслигини инобатга олиб,
суд даъводан қисман воз кечишни қабул қилишни ва даъвонинг воз кечилган
11.819.677 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини қуйидагича тақсимлашни, яъни даъвонинг асосли деб
топилган қисми бўйича жавобгардан 472.788 сўм, даъвонинг воз кечилган
қисми бўйича даъвогардан 236.393 сўм давлат божи республика бюджетига
ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ўзбекистон ХХХХХХХХХХХ Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” ДУК манфаатида киритган даъво аризаси бўйича
даъводан қисман воз кечиши қабул қилинсин ва даъвонинг воз кечилган
11.819.677 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
ХХХХХХХХХХХдан “ХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
ХХХХХХХХХХХдан республика бюджетига 472.788 сўм давлат божи
ундирилсин.
“ХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонасидан республика бюджетига
236.393 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов