Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/23 Дата решения 25.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Иссиқлик манбаи Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Navoiy viloyat hokimligi Madaniyat boshqarmasi
Source ID 1027594 Claim ID 3100291 PDF Hash 3c6f3d05b9362316... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 январь 4-2101-2301/23-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХХХ” ДУК манфаатида, жавобгар ХХХХХХХХХХХХга нисбатан 36.822.993 сўм асосий қарз ва 12.372.525 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ш.Х ва Д.Х (2023 йил 4 январдаги ишончнома), жавобгар вакили И.Р (2023 йил 24 январдаги ишончнома) ҳамда ХХХХХХХХХХХХ вакили Д.А (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади: ХХХХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда Даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда Жавобгар деб юритилади) ўз шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганлигини асос қилиб кўрсатиб, жавобгардан 36.822.993 сўм асосий қарз ва 12.372.525 сўм пеня ундиришни ҳамда ишни ХХХХХХХХХХХХ вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ХХХХХХХХХХХХ жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга тушунтириш беришиб, унда судга даъво аризаси тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлигини, шу боис даъвогар ва ХХХХХХХХХХХХ даъвонинг пеня қисмидан воз кечганлигини маълум қилиб, судга ХХХХХХХХХХХХнинг даъво талабидаги пенядан воз кечиш ҳақидаги аризасини тақдим этиб, даъво талабининг бир қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризани қабул қилишни, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини рад этишни ва пенядан воз кечиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида коммунал хизматлар кўрсатиш тўғрисида 2022 йил 20 январда 00-сонли, 2022 йил 14 апрелда 00-сонли ва 2022 йил 16 августда 00-сонли шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга ичимлик суви ҳамда иссиқ сув кўринишидаги иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва оқава сувларни қабул қилиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса қабул қилинган иссиқлик энергияси, ичимлик суви ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномалар шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга иссиқлик энергияси ҳамда ичимлик суви етказиб берилган ва хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмай 2022 йил 7 декабрь ҳолатига 36.822.993 сўм асосий қарздорлик вужудга келишига йўл қўйилган. Ушбу ҳолат ишдаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан даъвогарга 36.822.993 сўм асосий қарз тўлаб берилган. Ушбу ҳолат 25.01.2023 йилдаги даъвогарнинг маълумотномаси билан тасдиқланади. Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолаб, даъво талабидаги асосий қарз жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилгандан сўнг тўлиқ тўлаб берилганлигини, яъни низо бартараф этилганлигини инобатга олиб даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 12.372.525 сўм пеня ундириш сўралган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан ХХХХХХХХХХХХнинг даъво талабидаги пенядан воз кечиш ҳақида 2023 йил 25 январдаги аризаси тақдим этилиб, аризани қабул қилиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг 2 ва 3-қисмларига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон ХХХХХХХХХХХХ Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар манфаатида, жавобгарга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечиш ҳақидаги илтимосномаси қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги, тарафларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмаслигини инобатга олиб, суд даъводан қисман воз кечишни қабул қилишни ва даъвонинг воз кечилган 12.372.525 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қуйидагича тақсимлашни, яъни даъвонинг асосли деб топилган қисми бўйича жавобгардан 736.461 сўм, даъвонинг воз кечилган қисми бўйича даъвогардан 247.450 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон ХХХХХХХХХХХХ Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХХХХХ” ДУК манфаатида киритган даъво аризаси бўйича даъводан қисман воз кечиши қабул қилинсин ва даъвонинг воз кечилган 12.372.525 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. ХХХХХХХХХХХХдан “ХХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. ХХХХХХХХХХХХдан республика бюджетига 736.461 сўм давлат божи ундирилсин. “ХХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонасидан республика бюджетига 247.450 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов