← Назад
Решение #670509 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| нинг | 235 | — | law | |
| ФКнинг | 241 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-1703-2301/89-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “MMM Meros”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар- “Fozilov
Akmaljon Sheralievich” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни жавобгар жамият раҳбари
А.Фозиловнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризада баён қилинишича, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг
4-1504-2203/3041-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 20 октябрдаги ҳал
қилув қарорига асосан “MMM Meros” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф этилган,
жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамиятнинг тугатиш
бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Нурматов Садулла
Абдуллаевич (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жамият
томонидан 2021 йил 2 декабрдаги 45-сонли шартномага асосан
2021 йил 30 декабрдаги 62-сонли ҳисоб-варақ фактура билан “Fozilov Akmaljon
Sheralievich” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)га 44 999 500 сўмлик тикув машиналари етказиб
берилганлиги, бироқ етказиб берилган тикув машиналари учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар 44 999 500 сўм асосий қарз,
147 943,5 сўм фоиз ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Даъвогар 2023 йил 16 январь кунги 03/3041-16-1-сонли илтимоснома
билан мурожаат этиб ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни даъвогар иштирокисиз
кўришликни лозим топади.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, тикув
машиналари сотиб олиш юзасидан тузилган шартномага асосан “Инвест бизнес
ривож” МЧЖга 45 000 000 сўм олдиндан тўлов амалга оширилганлигини, бироқ
жамият махсулотларни етказиб бериш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли
даъвогар жамият томонидан амалга ошириган тўлов учун тикув машиналарини
етказиб беришни ўз зиммасига олганлигини ҳамда уч томонлама шартнома
тузилганлигини, шартномага мувофиқ даъвогар тикув машиналарини етказиб
берганлигини, қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони рад
этишликни сўради.
Суд жавобгар жамият раҳбарининг тушунтиришини, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони рад этишликни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Марғилон туманлараро иқтисодий
судининг
4-1504-2203/3041-сонли
иқтисодий
иши
бўйича
2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “MMM Meros” масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилган ва жамиятни тугатишга доир
иш юритиш бошланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил этилганда жамият
жавобгарга тарафлар томонидан тасдиқланган 2021 йил 30 декабрь кунги
№62-сонли хисобварақ-фактурага асосан ҳар бир донаси 3 990 500 сўмдан
10 дона қиймати 39 905 000 сўмлик 22 брус тикув машиналари ҳамда 1 дона
5 094 500 сўмлик оверло брус тикув машинаси етказиб берилганлиги, олинган
тикув машиналари учун тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 20 декабрдаги №11-33/3041-сонли мавжуд
қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабнома почта алоқа хизмати орқали
юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар 44 999 500 сўм асосий қарз ундириш юзасидан судга
даъво ариза билан мурожаат қилган.
Жавобгар “Инвест бизнес ривож” МЧЖ билан 2021 йил 11 августь кунги
шартномага асосан олинадиган тикув машиналари учун “Инвест бизнес ривож”
МЧЖнинг
АТБ
“Трастбанк”
Фарона
вилоят
филиалидаги
20208000305421040002-сонли хисоб-рақамига тўлов мақсадига “шартномага
асосан олинадиган тикув машиналари” мазмунида 2021 йил 30 августь куни
№28-сонли тўлов топшириқномаси билан 45 000 000 сўм тўлов амалга оширган.
2021 йил 2 декабрь куни “Инвест бизнес ривож” МЧЖ, даъвогар жамият ва
жавобгар ўртасида имзоланиб муҳрланган №45-сонли уч томонлама шартнома
тузилган бўлиб, унга кўра “Инвест бизнес ривож” МЧЖ тўловни қабул қилиб
олувчи, жавобгар махсулотни қабул қилиб олувчи, жамият эса етказиб берувчи
сифатида 39 905 000 сўмлик 10 дона брус тикув машинаси, 1 дона 5 094 500
сўмлик брус оверло тикув машинасини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Уч томонлама шартномага мувофиқ жамият жавобгарга “Инвест бизнес
ривож” МЧЖга амалга оширган тўлов ҳисобига тикув машиналарини етказиб
берган.
Суд ишга “Инвест бизнес ривож” МЧЖни жалб этиш мақсадида суднинг
ЭМБ асосида фаолияти ўрганилганда Фарғона вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг аризаси асосида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 22 сентябрь кунги 4-1504-2203/2697-сонли ҳал қилув қарори билан
жамият банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги аниқланди.
Жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги жавобгар томонидан тақдим
этилган 2021 йил 30 августь кунги №28-сонли тўлов топшириқномаси,
2021 йил 2 декабрь кунги №45-сонли уч томонлама шартнома билан ўз
тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекиситон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб аталади)нинг 235-моддасига кўра, агар тарафлар шартномага биноан
бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа
тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг
қарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли
эканлиги жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланади.
ФКнинг 241-моддасига кўра, шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла
ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада
назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан
тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши
мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги
қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса,
кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул
қилиши шарт.
ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Юқоридагиларга асосан суд 44 999 500 сўм асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишликни лозим топади.
Шунингдек даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 147 943,5 сўм фоиз
тўловни ундиришни сўраган.
Даъвонинг асосий қарз ундириш талаби ўз тасдиғини топмаганлиги
сабабли 147 943,5 сўм фоиз ундириш талабини ҳам рад этишликни лозим
топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, жамият ҳисобидан Республика бюджетига давлат
божи, суднинг депозит ҳисоб рақамига почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси
кодексининг 68, 170, 176-177-моддаларини қўллаб
қарор
Иқтисодий
процессуал
қ и л а д и:
- Республика бюджетига 902 948 сўм давлат божи;
- Бўстон туманлараро иқтисодий суди депозит хисобрақамига 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириш мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев