← Назад
Решение #670531 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 322 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 январь
4-1703-2301/1-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар- “O`zagroservis”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “Ulug`nor Agroservis MTP”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича ишни
Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O`zagroservis” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар”
деб юритилади), “Ulug`nor Agroservis MTP” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ва “Интеграл агро
марказ” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда матнда “Ҳақдор
жамият” деб юритилади)лари ўртасида 2021 йил 30 ноябрда №26-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарнинг ҳақдор
жамиятдан бўлган 44 787 018,60 сўм қарздорлигини тўлаб бериш, даъвогар эса
мазкур маблағни келажакда жавобгардан талаб этиш ҳуқуқи вужудга келган.
Даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган қарздорлик ҳақдор
жамиятга тўлаб берилган, бироқ жавобгар амалга оширилган тўловни
даъвогарга тўлаб бермасдан қарздорликка йўл қўйган.
Шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги важи
билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга жавобгардан 44 787 018 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суднинг 2023 йил 9 январь кунги ажрими билан ишга “Интеграл агро
марказ” масъулияти чекланган жамияти мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Даъвогар, жавобгар ва ҳақдор жамият суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бироқ уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Жавобгар жамият раҳбари ишни ўзининг иштирокисиз кўриш юзасидан
ариза тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 ноябрда
№26-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра
даъвогар жавобгарнинг ҳақдор жамиятдан бўлган 44 787 018,60 сўм
қарздорлигини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан
ҳақдор жамиятга мавжуд 44 787 018,60 сўм жавобгарнинг қарздорлигини 2021
йил 30 ноябрда тўлиқ тўлаб берган. Бироқ жавобгар даъвогарга амалга
оширилган тўловларни тўлаб бермаган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 3 июнь кунги №02-03/104-549-сонли
талабнома билан мурожаат этиб, мавжуд қарздорликни 10 кун муддат ичида
ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабнома юборган. Бироқ талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур 44 787 018 сўм қарздорликнинг мавжудлиги ишда мавжуд
хужжатлар хужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун,
шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шарт.
ФКнинг 322-моддасига кўра, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга
ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Янги қарздор
кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган
барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 44 787 018 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179 моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Ulug`nor Agroservis MTP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “O`zagroservis” акциядорлик жамияти фойдасига 44 787 018 сўм асосий
қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 895 740,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев