← Назад
Решение #670557 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2205/1741-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Д.Чориев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья С.Абдурасулов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 25 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Bukhara Oil
Products” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ш.Бафоев (раҳбар),
Д.Ашуров, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси вакили И.Ниязов (2022 йил
17 январдаги 22-02329-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш
юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори устидан “Bukhara Oil Products”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) судига ариза билан мурожаат қилиб, “Bukhara Oil Products”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) асосан
219 844 000 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори
билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан
219 844 000 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 4 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларига норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда “Collins Corparation LP”
(Буюк Британия) ўртасидаги импорт шартномаси бўйича маҳсулот
юборилганлиги ва божхона режимидан ўтказилганлиги, маҳсулотлар “Стандарт
оил импекс” МЧЖ номига божхона режимидан ўтканлиги ҳақида важлар
келтирилиб, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 4 октябрдаги қарорини бекор қилишни, аризани қаноатлантиришни рад
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция
судига юборишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Аниқланишча,
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик
тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банкининг, ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизими маълумотларига кўра жавобгар ва унинг хорижий
ҳамкори Collins Corparation LP (Буюк Британия) ўртасидаги импорт шартномаси
бўйича 400 000 АҚШ доллари миқдорида чет эл компаниясининг товарлари олиб
келинмаганлиги ва эркин божхона режимига расмийлаштирилмаганлиги,
шартнома бўйича тўланган 400 000 АҚШ доллари қолдиқни ташкил этиши ва
ушбу сумма дебиторлик қарздорлик рўйхатида турганлиги қайд этилган.
Жавобгарнинг
400 000
АҚШ
доллари
миқдоридаги
дебитор
қарздорлигининг 5 фоизи – 20 000 АҚШ долларининг миллий валютадаги курси
бўйича 219 844 000 сўм миқдоридаги молиявий жаримани тўлаб бериш ҳақида
2022 йил 14 июнь куни 22-43476-сонли талабнома жавобгарнинг шахсий
кабинетига электрон ҳужжат алмашиш йўли билан юборилган.
Ҳисобланган молиявий жарима жавобгар томонидан ихтиёрий
тўланмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди аризадаги талабни қаноатлантириб, жавобгарга
нисбатан жавобгарга нисбатан 219 844 000 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, Низомнинг ишни кўриш вақтида амалда бўлган 27-бандига
мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини
(чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва
241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни
(кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан
бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл
қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатида шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилганлигини ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисобланиши белгиланган.
Низом талабларидан келиб чиқиб ва ушбу Қарорга мувофиқ, жавобгарга
муддати ўтган дебиторлик қарзнинг 5 фоизи миқдорда, яъни 20 000 АҚШ
доллари ёки сўмдаги эквивалентида 219 844 000 сўм миқдорида молиявий
жарима тўғри қўлланилган.
Жавобгарнинг импорт шартномалари бўйича 400 000 АҚШ доллари
миқдоридаги
муддати
ўтган
дебитор
қарздорлиги
180
кунгача
кечиктирилганлиги ишдаги мавжуд далиллар, шунингдек ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг маълумоти ва бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
аризадаги талабни қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар, жумладан “Collins Corparation
LP” (Буюк Британия) ўртасидаги импорт шартномаси бўйича маҳсулот
юборилганлиги ва божхона режимидан ўтказилганлиги, маҳсулотлар “Стандарт
оил импекс” МЧЖ номига божхона режимидан ўтканлиги ҳақида важлари
асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг Бухоро
вилояти бўйича бошқармасининг 2023 йил 23 январдаги 15/05-22-000011-сонли
хатида даъвогарнинг “Collins Corparation LP” (Буюк Британия) ўртасидаги
импорт шартномаси бўйича 2022 йил 22 январь ҳолатига 660 000 АҚШ доллари
миқдорида дебиторлик қарздорлик мавжуд эканлиги, “Стандарт оил импекс”
МЧЖнинг эса 2021 йил 5 августдаги 10/21-СС-сонли импорт шартномаси
бўйича 867 385,2 АҚШ доллари миқдорида товарлар импорт қилиниб, ушбу
шартнома бўйича 2022 йил 22 январь ҳолатига 438 385,2 АҚШ доллари
миқдорида дебиторлик қарздорлик мавжудлиги маълум қилинган.
Низомнинг 5-бандида контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва
қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши
керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда
ТСОЯЭАТ деб юритилади) киритилиши белгиланган.
Даъвогарнинг “Collins Corparation LP” (Буюк Британия) ўртасидаги
2021 йил 15 октябрдаги 1-сонли 210/21-СС-рақамли шартномага иловада юкни
қабул қилувчи шахс сифатида “Стандарт оил импекс” МЧЖ кўсрсатилган
бўлса-ҳам, ушбу шартнома иловаси ТСОЯЭАТга киритилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
жавобгардан Олий суд фойдасига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни,
ижро варақасини беришни, тўланган почта харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни, давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув
қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 4 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Bukhara Oil Products” масъулияти чекланган жамиятига Олий суд
фойдасига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Т.Аннаева