← Назад
Решение #670572 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФК | 335 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2208/37525-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ю.Фозилова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мамараимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
вакили А.К.Даткаев (2022 йил 16 сентябрдаги 257/22-сонли ишончнома асосида),
Б.Нарматов (2023 йил 24 январдаги 22/23-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар вакили Р.Салиев (2022 йил 12 августдаги 02/28-05-1804-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “DEKO-KRON” МЧЖ ҳамда
жавобгар
“ELEKTRON
ONLAYN-AUKSIONLARNI
TASHKIL
ETISH
MARKAZI” ДУКга нисбатан 2279893-лот бўйича 2022 йил 13 июлдаги электрон
онлайн аукционни ўтказилган деб топиш тўғрисида мажбурият юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“DEKO-KRON” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва
“ELEKTRON ONLAYN-AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” ДУК
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида расмийлаштирилган
2279893/0019 оммавий офертага мувофиқ, 2279893-лот бўлган Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Гулзор 3-мавзесида жойлашган уникал рақами
В1726292-44322-рақамли давлат захира фондидаги 0,3400 гектар ер майдонини
“9 қаватдан юқори бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш” шарти билан
электрон онлайн-аукционга очиқ савдога чиқарилганлиги тўғрисидаги эълонга
кўра, ушбу онлайн-аукционда иштирок этиш мақсадида даъвогар томонидан
2022 йил 13 июлдаги тўлов топшириқномасига асосан, 70 921 000 сўм
миқдоридаги пул суммаси сотувга чиқарилган объектнинг бошланғич
қийматининг 5 фоизлик бўнак пули сифатида онлайн-аукцион платформасидаги
шахсий кабинет ҳисоб рақамига тўлаб берилган. Ушбу объектнинг сотилиши
юзасидан бўлиб ўтган аукционда даъвогар энг кўп 1 489 341 000 сўм таклиф
қилиб, танлов ғолиби деб топилган.
Ғолиб, яъни иш бўйича даъвогар томонидан 10 иш кунида, яъни 2022 йил
27 июлга қадар савдо платформасида автоматик равишда очилган шахсий
ҳисобварағига закалат суммаси қўшиб ҳисобланганда 1 271 863 000 сўмга
тўлдирилган бўлса-да, даъвогар томонидан белгиланган 1 489 341 000 сўм пул
маблағлари тўлиқ миқдорда белгиланган муддатларда тўланмаган. Шунга кўра,
оператор томонидан 2022 йил 27 июлда 2279893-сонли лот бўйича аукцион
савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган “E-auksion” электрон савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан кейин матнда Низом деб
юритилади)нинг 37-бандига асосан ўтказилмаган деб топилган ҳамда Низомнинг
44-бандига асосан даъвогар томонидан киритилган 70 921 000 сўм закалат
пуллари оператор тасарруфида қолдирилган.
Бундан ташқари, Низомнинг 43-бандида белгиланган аукцион объектининг
қийматини тўлиқ тўламаган ва/ёки аукцион объекти бўйича шартнома
имзолашни (қонунчиликда белгиланган ҳолларда) рад этган аукцион ғолиби
ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар, шунингдек,
давлат объектлари, шу жумладан, ер участкаларини электрон онлайн-аукционда
сотиб олиб, ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан доимий
равишда шуғулланганлиги аниқланган юридик ва жисмоний шахслар — ноҳалол
иштирокчи деб эътироф этилиши ва у ушбу ҳолатни биринчи марта содир
этганда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга электрон савдо
платформасидаги аукционлардан четлатилиши тўғрисидаги қоидадан келиб
чиқиб, оператор, яъни жавобгар томонидан даъвогар ноҳалол иштирокчи
сифатида эътироф этилиб, электрон савдо платформасидаги аукционлардан
12 ой муддатга четлатилган.
Шу сабабли даъвогар 2022 йил 26 июль ҳолатига e-auksion.uz сайтидаги
депозит ҳисобрақамига жами бўлиб 1 489 863 000 сўм пул маблағларини
ўтказганлиги, бироқ мазкур суммадан 2022 йил 26 июлда №391986-сонли
меморал ордер асосида тўланган 218 000 000 сўм тўловлар ўтказилмаганлиги ва
белгиланган сумма етарли бўлмаганлиги боис тўловларни аукциондаги шахсий
кабинет орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаганлиги, ушбу масалада
“ALOQABANK” АТБга мурожат қилинганда, тизимдаги аниқланмаган техник
хатолар туфайли тўловлар ўз вақтида тушмаганлиги ва бу борада техник хато
келиб чиқиши сабаблари аниқланаётганлиги тўғрисида жавоб берилганлиги
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 2279893-лот бўйича 2022 йил 13 июлдаги электрон онлайн аукционни
ўтказилган деб топиш тўғрисида мажбурият юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 августдаги ажрими билан “ALOQABANK” АТБ
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, қуйи суд қарорларини бекор қилиб, жавобгарга нисбатан 2279893-лот
бўйича 2022 йил 13 июлдаги электрон онлайн аукционни ўтказилган деб топиш
тўғрисида мажбурият юклаш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, уларни бирма-бир шарҳлаб,
218 000 000 сўм тўловлар даъвогарнинг шахсий кабинетида тўланган вақтда
кўринмаганлигига жавобгарнинг айби йўқлиги, лекин даъвогар ҳам айбдор
эмаслиги,
судининг
қарорларини
бекор
қилиб,
даъво
аризанинг
қаноатлантирилиши ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг кўрсатувида
кассатция шикоятига нисбатан қисман эътироз билдириб, электрон савдо Низом
асосида ўтказилганлиги, 2022 йил 13 июлдаги 2279893-сонли лот бўйича 2 нафар
талабгор иштирок этганлиги ва улардан бири, яъни даъвогар 1 489 341 000 сўм
таклиф билан аукцион ғолиби деб топилганлиги, бироқ ғолиб томонидан 10 иш
кунида, яъни 2022 йил 27 июлга қадар савдо платформасида автоматик равишда
очилган шахсий ҳисобварағи закалат суммаси қўшиб ҳисобланганда
1 271 863 000 сўмга тўлдирилган бўлса-да, даъвогар томонидан қолган
218 000 000 сўм пул маблағлари белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаганлиги,
шунга кўра, оператор томонидан 2022 йил 27 июлда 2279893-сонли лот бўйича
аукцион савдолари Низомнинг 37-бандига асосан ўтказилмаган деб
топилганлиги ҳамда Низомнинг 44-бандига асосан даъвогар томонидан
киритилган 70 921 000 сўм закалат пуллари оператор тасарруфида
қолдирилиганлиги, бундан ташқари оператор томонидан даъвогар ноҳалол
иштирокчи сифатида эътироф этилиб, электрон савдо платформасидаги
аукционлардан бир йил муддатга четлатилганлиги, марказ томонидан
2279893-сонли лот бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари юқоридаги
Низом ва қонунчиликка асосан қонуний ташкил этилганлигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган учинчи шахс “ALOQABANK” АТБ суд мажлисида ўз
вакилларининг иштирокини узрли сабабларсиз таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни “ALOQABANK” АТБ вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунда амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши шарт.
Аниқланишича,
даъвогар
ва
жавобгар
ўртасида
тузилган
2279893/0019 оммавий офертага мувофиқ, 2279893-лот бўлган Тошкент шаҳри,
Янгиҳаёт тумани, Гулзор 3-мавзесида жойлашган уникал рақами
В1726292-44322-рақамли давлат захира фондидаги 0,3400 гектар ер майдонини
“9 қаватдан юқори бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш” шарти билан
электрон онлайн-аукционга очиқ савдога чиқарилганлиги тўғрисидаги эълонга
кўра, ушбу онлайн-аукционда иштирок этиш мақсадида даъвогар томонидан
2022 йил 13 июлдаги тўлов топшириқномасига асосан 70 921 000 сўм
миқдоридаги пул суммаси бўнак пули сифатида онлайн-аукцион
платформасидаги шахсий кабинет ҳисоб рақамига тўлаб бериб, объектнинг
сотилиши юзасидан бўлиб ўтган аукционда даъвогар энг кўп 1 489 341 000 сўм
таклиф қилиб, танлов ғолиби деб топилган.
Даъвогар томонидан 10 иш кунида, яъни 2022 йил 27 июлга қадар савдо
платформасида автоматик равишда очилган шахсий хисобварағи закалат
суммаси қўшиб ҳисобланганда 1 271 863 000 сўмга тўлдириб, қолган
218 000 000 сўм маблағларини 2022 йил 26 июлда 391986-сонли мемориал ордер
билан “ALOQA BANK” Миробод филиалидаги жавобгарнинг ҳисоб рақамига
ўтказган бўлса-да, бироқ жавобгар ҳисоб рақамига келиб тушмаган.
Бунинг оқибатида тўловларни аукциондаги шахсий кабинет орқали
тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.
Даъвогар шундан сўнг 2022 йил 28 июлдаги 134/22-сонли аризаси билан
АТБ “ALOQA BANK” Миробод филиалига мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан
маълумот сўраган.
Ушбу мурожаатга жавобан “ALOQA BANK” Миробод филиали томонидан
жавобгар томонидан тўланган 218 000 000 сўм маблағ 2022 йил 26 июлда тўлов
топшириқнома банк дастурида шу куннинг ўзида ўтганлигини, бироқ тизимдаги
аниқланмаган хатолик туфали, тўловлар ўз вақтида тушмаганлиги маълум
қилинган.
Жавобгар томонидан даъвогарга берилган жавоб хатига кўра,
218 000 000 сўмлик пул маблағлари шахсий кабинетга 2022 йил 28 июль соат
15:43 да кирим қилинганлиги маълум қилинган.
Шу сабабли даъвогар белгиланган муддатларда лот қиймати
тўланмаганлиги сабабли, 70 921 000 сўм бўнак пули оператор тасаруфида
қолганлиги ҳамда ноҳалол иштирокчи деб эътироф этилиб, жамияти электрон
онлайн-аукционидан 12 ой муддатга четлаштирилган.
Судлар томонидан даъвони қаноатлантиришни рад этишда нотўғри
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасида мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари
белгиланган бўлиб, унга кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражда бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Мазкур ҳолатда, жамият томониан e-auksion.uzсайтидаги депозит ҳисоб
рақамига белгиланган муддатда 1 489 863 000 сўм пул маблағларини тўлиқ
ўтказилган бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда мазкур маблағларнинг
218 000 000 сўмлик қисми дастурдаги техник носозлик туфайли операторнинг
махсус ҳисоб рақамига ўтказилмай қолган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги
5197-сонли “Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш,
унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли
ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-банди
6-хатбошисида сотилган объектнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
беш минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, беш минг бараварига
тенг ёки ундан ортиқ бўлганда, тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш
имконияти яратилиши, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно
эканлиги белгиланган.
Юқоридаги қарорнинг 1-банди 7-хатбошисида аукцион ғолиби тўловларни
тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри
таъсисчилари ҳисобланган шахслар ноҳалол иштирокчи сифатида электрон
савдо платформасидаги аукционлардан четлатилиши, бунда тўловларни
тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда, бир йил муддатга, иккинчи
марта такрорланса, муддатсиз даврга аукционлардан четлатилиши назарда
тутилган.
Бироқ, даъвогар томонидан тўловларни тўлашдан бош тортганлик
ҳолатлари исботланмаган ва унга боғлиқ бўлмаган техник хатолик туфайли
белгиланган.
Бундан ташқари, Низомда тўловларни кечикишига сабаб бўлган форсмажор ҳолатлар ёки иштирокчига боғлиқ бўлмаган бошқа вазиятларни ҳал
қилиш тартиби белгиланмаган.
ФКнинг 335-моддасига биноан агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган
бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни
камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд
ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки
кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабни
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Даъвогарнинг берган аризасига асосан суд харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301–303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“DEKO-KRON” МЧЖ кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар “DEKO-KRON” МЧЖ даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“ELEKTRON ONLAYN-AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI”
ДУК зиммасига 2279893-лот бўйича 2022 йил 13 июлдаги электрон онлайн
аукционни ўтказилган деб топиш тўғрисида мажбурият юклатилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров