Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/21193 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси унитар корхонаси
Source ID 1008180 Claim ID 2936679 PDF Hash cb8d2c96dafaec2d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2228/21193-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК вакили И.Юсупов (2022 йил 7 ноябрдаги 42-10/22-сонли ишончнома асосида), Ф.Туляганов (2022 йил 1 июлдаги 30/11-сонли ишончнома асосида), Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари У.Комилов (2022 йил 29 мартдаги 02/09-1241-сонли ишончнома асосида), А.Пулатов (2022 йил 22 октябрдаги 02/09-5342-сонли ишончнома асосида), С.Мухторалиев (2023 йил 16 январдаги 01/09-258-сонли ишончнома ва 2023 йил 17 январдаги ордер асосида), Я.Ахмедов (текширувчи) иштирокида, Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУКдан 5 580 035 181 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 сентябрдаги қарори устидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУКда (бундан буён матнда ДУК деб юритилади) текшириш ўтказиш тўғрисидаги 2021 йил 24 августдаги 01-04-0585-сонли хатига мувофиқ Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) 2021 йил 24 августдаги 704/А-сонли ҳамда текшириш ўтказиш муддатини 10 сентябрга қадар узайтириш тўғрисидаги 711/А-сонли буйруғига асосан ДУКда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қоун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан тасдиқланган дастур асосида текширув ўтказилиб, бу ҳақда 2021 йил 10 сентябрда далолатнома тузилган. Текширув натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан 5 580 035 181 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Бошқарманинг текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва бартараф қилинган ишлар бўйича маълумот бериш ҳақида 2022 йил 20 апрелдаги ҳамда 2022 йил 26 майдаги мурожаатлари ДУК томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДУКдан 5 580 035 181 сўм компенсация тўлови ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, ДУКдан бошқарма фойдасига 5 580 035 181 сўм компенсация тўловлари ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг - ДУКдан бошқарма фойдасига 5 580 035 181 сўм компенсация тўловлари ундириш қисми 5 287 266 919 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, теширув далолатномасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига нотўғри асосланганлиги, ДУК “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси ДУКнин ҳуқуқий вориси эмаслиги, “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси давридаги компенсация тўлови ДУКдан нотўғри талаб қилинаётганлиги, апелляция инстанцияси суди даъво суммасини фақат 285 230 800 сўмга камайтирганлиги, ДУКнинг фаолияти молиявий фойда олиш ва уни кўпайтириш эмас балки аҳолига арзон коммунал хизмати кўрсатишдан иборат эканлиги, бошқарманинг асоссиз равишда икки баравар ҳисоблаган тўловини тўлаш имкониятига эга эмаслиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган ДУК вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, 2021 йил 10 сентябрда тузилган текширув далолатномасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига (текширув ўтказилган даврда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори мазкур 202-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотганлиги сабабли) асосан 2018 йил иккинчи ярим йилликдан 2021 йил биринчи ярим йилликкача бўлган даврлар учун компенсация тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинганда қўшимча 5 580 035 181 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Бошқарма томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра “Чиқиндиларни жойлаштириш меъёрини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 25 майдаги 18/959-сонли лойиҳада 5 синфга мансуб бўлган чиқиндиларни полигонга жойлаштириш меъёри йилига 4125,143 тонна белгиланган бўлса-да, ДУК томонидан чиқиндиларни жойлаштириш лимитларидан ортиқча жойлаштирилганлиги бўйича белгиланган коэффицент қўлланилмаган, ушбу хатоликни тўғирлаш мақсадида ДУК тўлаши лозим бўлган компенсация тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинганда, 2018 йил 3-4 чорак ва 2019 йил учун 5 синфга мансуб чиқиндилар учун 5 209 837 837 сўмни, 2020-2021 йил 1-2 чорак учун 384 233 940 сўмни, шунингдек, ДУК ҳудудидаги чиқиндиларнинг хавфлилик даражаси бўйича 2 синф тоифасига кириши ва мазкур чиқиндилар учун компенсация 285 238 800 сўмни, жами 5 572 505 718 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, бошқарма томонидан ДУК 285 238 800 сўм компенсация тўловини ҳам тўлаши лозимлиги исботланмаган. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг - ДУКдан бошқарма фойдасига 5 580 035 181 сўм компенсация тўлови ундириш қисмини 5 287 266 919 сўмга ўзгартириб. ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдириб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли хулосага келган. Шунингдек, судлов ҳайъати ДУКнинг важлари билан қуйидагиларга асосан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотганлиги сабабли текширув далолатномасида мазкур 202-сонли қарорга асосланган. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сонли қарорининг 1-бандид “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонасини ДУКга қўшиб юборишга розилик берилган. Мазкур қарор ижроси юзасидан Тшокент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 декабрдаги 1184-сонли қарори қабул қилинган. ДУК Уставининг 1.1-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сонли қарорига асосан “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси ДУКга қўшиб юборилганлиги қайд этилган. ИПК 68-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Ушбу ҳолда, ДУК “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси ДУКнин ҳуқуқий вориси эмаслиги ҳақида важини исботлаши учун имконият яратиш мақсадида бир неча маротаба ишни кўриш кейинга қолдирилган бўлса-да, бироқ қўшиб юбориш билан боғлиқ далолатнома тақдим этилмади. Учинчидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади. Мазкур Низом талабидан келиб чиққан ҳолда даъво аризасида “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонасининг фаолияти даврида тўланиши лозим бўлган компенсация тўловини ДУКдан ундириш сўралган. Шунингдек, бошқарманинг судлов ҳайъатига тақдим этилган маълумотида “Чиқиндиларни жойлаштириш меъёрини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 25 майдаги 18/959-сонли лойиҳада 5 синфга мансуб бўлган чиқиндиларни полигонга жойлаштириш меъёри йилига 4125,143 тонна белгиланган бўлса-да, 2018 йил иккинчи ярим йилликдан 2021 йил биринчи ярим йилликкача 890 007,40 чиқинди жойлаштирилганлиги, ҳисоб-китоб қилинган давр учун экологик меъёрга кўра 5 синфга мансуб бўлган чиқиндилар 6 187,71 тоннагача жойлаштирилиши белгиланганлиги қайд этилган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 52 872 670 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ДУК зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУКнинг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов А.Абдуллаев