Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/3818 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Агробанк" Ответчик / Подсудимый "KAFIL-SUG`URTA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008786 Claim ID 3083115 PDF Hash d3902323fa79fa6e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3818-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья –Ҳ.Турсунов, Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Хайдаров А Ж Р И М (кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 24 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Усманов (2022 йил 11 ноябрдаги 03-23/415-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Солиев (2023 йил 5 январдаги 51/05-9-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Агробанк” манфаатида “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятидан ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан 7 315 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабраги қарори устидан “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТБ “Агробанк” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) 7 315 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 886 400 сўм суғурта товони ундирилган. Қўшимча жавобгарга нисбатан иш юритиш тугатилган. Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, ундан вакил суд мажлисига келмади. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятдан воз кечишини маълум қилиб, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг шикоятдан воз кечишини қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб ва жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 296-моддасининг учинчи қисмига кўра, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятидан воз кечганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатиш, тугатилиши муносабати билан ИПКда ушбу асос билан иш юритиш тугатилганда давлат божини қайтариш назарда тутилмаган, шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, жавобгар ягона муассасининг 2022 йил 15 февралдаги қарори билан “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти этиб ташкил этилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, жавобгар унинг ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилиши лозим. Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 46, 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 3 а ж р и м қ и л д и: “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин. “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатилсин. Суд харажатлари “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов