← Назад
Решение #670622 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 319 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори эса ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2223/404-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясида ишни кўрган
судья А.Нарзуллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва В.Сатторовадан
иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Жумабоев,
(2022 йил 21 сентябрдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Алиев
(2022 йил 21 сентябрдаги 000279-сонли ордер ва 2022 йил 26 сентябрдаги
17-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Потенциал”
масъулияти чекланган жамияти (Қирғизистон Республикаси)нинг жавобгар
“Bunyodkor-Nur” масъулияти чекланган жамиятидан 185 435,90 АҚШ доллари
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори
устидан “Bunyodkor-Nur” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Потенциал” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Тошкент шаҳар судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Bunyodkor-Nur” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 96 430 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва
89 005,90 АҚШ доллари миқдорида зарарни ундиришни сўраган.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
96 430 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва 28 929 АҚШ доллари миқдорида
фоизлар ундирилган. Даъво талабларнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Ушбу ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмидан норози бўлган
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида даъво аризадаги асосий қарз ва 89 005,90 АҚШ
доллари миқдорида зарар асослаб берилмаганлиги, зарар суммаси қайси
ҳаражатлардан келиб чиққанлиги даъво аризасида кўрсатилмаганлиги ва уни
асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаганлиги, даъвогар асос қилиб чиққан
шартнома жавобгар ва бошқа юридик шахс ўртасида тузилганлиги, мазкур
ҳолатда зарар ундирилиши ва зарарга ҳисобланган давлат божининг
жавобгардан ундирилиши нотўғрилиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорининг
давлат божига оид қисмини ўзгартириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъво талаби асоссиз эканлигини баён
қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
апелляция шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, “RURTECH
TRADING LP” компанияси (бундан буён матнда компания деб юритилади) ва
даъвогар ўртасида талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида
шартномалар тузилганлиги, уларга кўра компаниянинг қарздорликни
жавобгардан ундириш ҳуқуқи даъвогарга ўтказиб берилганлиги, бироқ ушбу
қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги маълум қилиниб,
апелляция шикоятида фақат давлат божига оид қисмини ўзгартириш
сўралганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда низо маҳсулот етказиб бериш ҳамда талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномаларидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ва компания ўртасида 2017 йил
23 июнда 09-06/17-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан жавобгар
(етказиб берувчи) иловада белгиланган маҳсулотларни етказиб бериш, компания
(сотиб олувчи) эса қуйидаги маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган:
№
1
Номи
Оғирлиги
Сони
Плитка мозаичная из стекла
размером 31х31
180 000 кг
20000 м2
Нархи
7,5 АҚШ
доллари
1 м2
Жами
150 000
АҚШ доллари
Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома имзолангандан буюртма
қилинган товарлар тўлови олдиндан 100% миқдорида амалга оширилишига
келишилган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан шартнома бўйича маҳсулот шартнома
имзолангандан сўнг 360 кун ичида белгиланган жойга етказиб берилиши
кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан компания томонидан 150 000 АҚШ доллари
миқдорида тўлов олдиндан жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Бундан ташқари, жавобгар билан компания ўртасида 2017 йил
23 октябрда 12-10/17-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан жавобгар
3
(етказиб берувчи) иловада белгиланган маҳсулотларни етказиб бериш, компания
(сотиб олувчи) эса қуйидаги маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган:
Номи
Оғирлиги
Сони
Плитка мозаичная из стекла
размером 31х31
120 000 кг
12000 м2
Нархи
7,5 АҚШ
доллари
1 м2
Жами
90 000
АҚШ доллари
Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома имзолангандан буюртма
қилинган товарлар тўлови олдиндан 100% миқдорда амалга оширилишига
келишилган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан шартнома бўйича маҳсулот шартнома
имзолангандан сўнг 360 кун ичида белгиланган жойга етказиб берилиши
кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан компания томонидан олдиндан 60 000 АҚШ
доллари миқдорида тўлов жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ҳар иккала шартномалар бўйича маҳсулот
етказиб берилмаган.
Компаниянинг жавобгарга юборган талабномалари асосида 2017 йил
23 июнда 09-06/17-сонли шартнома бўйича 113 495 АҚШ доллари қайтариб
берилган бўлиб, тўланмай қолган қарздорлик суммаси 36 480 АҚШ долларини
ташкил қилган. 2017 йил 23 октябрдаги 12-10/17-сонли шартнома бўйича
қарздорлик суммаси 59 950 АҚШ долларини ташкил қилган.
Шундан сўнг, компания (дастлабки кредитор), даъвогар (янги кредитор)
ҳамда жавобгар (қарздор) ўртасида 2021 йил 3 май куни 05/03-2021 сонли
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида шартнома тузилган. Унга
кўра компания 2017 йил 23 июндаги 09-06/17-сонли шартнома бўйича талаб
қилиб олиш ҳуқуқларини даъвогарга ўтказган ва талаб қилиб олиш суммаси
36 480 АҚШ доллари қилиб белгиланган.
Шунингдек, компания, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил
4 май куни 05/04-2021 сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида
шартнома тузилган. Унга кўра компания 2017 йил 23 октябрдаги 12-10/17-сонли
шартнома бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқларини даъвогарга ўтказган ва талаб
қилиб олиш суммаси 59 950 АҚШ доллари қилиб белгиланган.
ФКнинг 319-моддасига асосан кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс
фойдасига воз кечишига, башарти у қонунчиликка ёки шартномага зид бўлмаса,
йўл қўйилади.
2021 йил 10 майда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2017 йил
23 июндаги 09-06/17-сонли ва 2017 йил 23 октябрдаги 12-10/17-сонли
шартномаларга 1-сонли қўшимча келишувлар расмийлаштирилиб, унга кўра
шартнома имзоланган кундан 360 кун ичида “Дўстлик” чегара пости орқали
даъвогарга маҳсулотларни етказиб берилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан 360 кун ўтган бўлсада шартномалар шартлари
бажарилмаган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди, жавобгар томонидан талабдан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномалар имзоланиб, ушбу
қарздорлик тан олинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 96 430 АҚШ доллари (36 480 АҚШ доллари + 59 950 АҚШ доллари)
миқдорида асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантириш хақида асосли ва қонуний хулосага келган.
Шунингдек, даъвогар шартнома бўйича мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллар
бўйича қайд қилинган расмий банк фоиз ставкалари бўйича бошқа шахснинг пул
маблағларидан фойдаланганлик учун 89 005,90 АҚШ доллари миқдорида
фоизларни ундиришни сўраган.
Фоизлар суммаси қуйидагича ҳисобланган:
- 28.06.2017 йилдан 24.09.2018 йилга қадар 14%;
- 25.09.2018 йилдан 14.04.2020 йилга қадар 16%;
- 14.04.2020 йилдан 11.09.2020 йилга қадар 15%;
- 12.09.2020 йилдан 17.03.2022 йилга қадар 14%;
- 18.03.2022 йилдан 09.06.2022 йилга қадар 17%;
- 09.06.2022 йилдан 21.07.2022 йилга қадар 16%;
- 22.07.2022 йилдан ҳозирги кунга қадар 15%.
ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш
ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда
ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 11-бандига
кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини
кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар
миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига
очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга
олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда фоизлар миқдорини (ставкаси)
камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли.
Биринчи инстанция суди юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг
жавобгар ҳисобидан фоиз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, ФКнинг 326моддасига мувофиқ, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек тарафларлар келишган жавобгарлик чорасининг табиати ва
миқдоридан келиб чиқиб, даъвогар томонидан талаб қилинаётган фоизлар
миқдорини камайтириб, асосий қарздан 30 % миқдорида – 28 929 АҚШ доллари
(96 430 АҚШ доллари х 30%) фоизларини ундириш, фоизларнинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари
билан келиша олмайди. Чунки тарафлар ўртасида тузилган талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномаларнинг 3.3-бандларида жавобгар
томонидан қарздорликни тўлаш мажбурияти бузилган тақдирда, жавобгарнинг
янги кредитор (даъвогар) олдида дастлабки шартномалар доирасида
жавобгарлиги белгиланган. Асосий қарз мавжудлиги жавобгар томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар билан исботланган. Зарар миқдори эса
ФКнинг 327-моддасида белгиланган бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш
ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши лозим бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланадиган фоиздан келиб чиқиб ҳисобланган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далиллар
йиғиндиси асосида, даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳамда даъво
талабларининг асосли деб ҳисобланган қисми учун жавобгардан даъвогар
фойдасига 40 657 438,03 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари
ундириш ҳақидаги хулосасини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад қилишни, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талаби асосида апелляция инстанцияси
учун олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278, 279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Bunyodkor-Nur” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Махмудов
ҳайъат аъзолари:
Б. Исрайлов
В. Сатторова