← Назад
Решение #670634 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy
город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А
Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
2023 йил 24 январь
4-1802-2202/1392-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар А.Арзиев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, “Калхат қоя” фермер хўжалиги раҳбари
Б.Норов, “Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари М.Киямов, “Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Ф.Хушвақтовнинг иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Калхат қоя”
фермер хўжалиги манфаатида келтирилган апелляция шикоятини суд
биносида (Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида)
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинчалик матнда Палата деб юритилади) “Калхат қоя” фермер хўжалиги
(кейинчалик матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Китоб Шаҳрисабз
Ҳисор кластер” масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик матнда жавобгар
деб юритилади) ҳамда “Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамиятидан
(кейинчалик матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) 14 640 000 сўм зарар
ундириш ва “Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамиятини фермер
хўжалигига тегишли бўлган 33к-контурдаги ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқаришни сўраган.
Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Китоб туман ҳокимлиги,
Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Давлат Кадастрлари
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, қўшимча
жавобгар даъвогарнинг “Зарафшон” массиви 33к-контуридаги ер майдонининг
29,6 гектар қисмидан мажбурий тартибда чиқарилган ва даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Палата томонидан даъвогар манфаатида берилган апелляция шикоятида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси тайинланган вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси, Китоб туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Қишлоқ
хўжалиги бошқармаси, Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят
бошқармаси вакиллари иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, судга даъво аризасини 33к-контурдаги ер
майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни
сўраганлигини, бироқ ҳал қилув қарорида “Зарафшон” массивининг
33к-контуридаги ер майдонининг даъвогарга тегишли 29,6 гектар қисмидан
мажбурий тартибда чиқариш белгиланганлигини, жавобгарлар 100 гектар ерда
турганлигини, шунга эътирози борлигини, Китоб туман ҳокимининг 2015 йил
31 декабрдаги Х-2013/12-сонли қарорига асосан тумандаги “Зарафшон”
массивининг 32к, 33к-контуридан жами 142 гектар ер майдони “Калхат қоя”
фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага берилганлигини, шунингдек Китоб
туман ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги Х-694/02-сонли қарорига асосан
тумандаги “Зарафшон” массиви 33к-контуридан қўшимча 60 гектар ер майдони
ажратилганлигини, ердан фойдаланиб келаётганлигини, жавобгарлар ерга
кириб, молларини боқаётганлиги ва зарар етказаётганлиги сабабли судга
зарарни ундириш ва мажбурий тартибда чиқариш ҳақида даъво аризаси
киритганлигини, аммо биринчи инстанция суди томонидан зарарни ундириш
қисми рад этилганлиги сабабли даъво талабининг ушбу қисмини ундириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари чорвачиликни
ривожлантириш ҳақидаги Президент фармонига асосан кластер ташкил
этилганлигини, қўшимча жавобгарга иккиламчи ижара асосида ер
берилганлигини, у тоғнинг тепасида жойлашганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, низоли ер майдони ҳудудида
2000 йилдан буён чорвачилик фаолияти кўрсатиб келаётганлигини, “Китоб
Шаҳрисабз Ҳисор кластер” масъулияти чекланган жамиятига ер майдони
ажратилганидан кейин иккиламчи ижарага олганлигини, низоли ер майдони
тоғнинг тепасида жойлашганлигини, фақат баҳор ойида молларини
ўтлатишини, бошқа пайтда у ерда ҳеч ким бўлмаслигини, зарар
етказмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни, апелляция шикоятини эса қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Китоб туман ҳокимининг 2015 йил
31 декабрдаги Х-2013/12-сонли қарорига асосан тумандаги “Зарафшон”
массивининг 32к, 33к-контуридан жами 142 гектар ва 2019 йил 28 февралдаги
Х-694/02-сонли қарорига асосан 33к-контурдан қўшимча 60 гектар ер майдони
“Калхат қоя” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага бериш белгиланган.
Ушбу қарорга асосан туман ҳокимлиги билан 2019 йил 28 февралда ижара
шартномаси тузилиб, 2021 йил 7 июлда давлат рўйхатдан ўтказилган.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 2 октябрда HQ-849/10-сонли
қарори қабул қилиниб, вилоят бўйича жами 1214,1 минг гектар, шундан Китоб
тумани бўйича 40 281 гектар яйлов ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига доимий
фойдаланиш учун ўтказилган.
Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги Х-1729/10-сонли қарори
билан тумандаги “Зарафшон” массиви ҳудудидан жами 14590,3 гектар ер
майдони, шундан “Калхат қоя” фермер хўжалиги фойдаланишидаги 32кконтурдан 140,5 гектар ва 33к-контурдан 60 гектар ер майдони Пиллачилик ва
қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш учун
ўтказилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Пиллачилик
ва
қоракўлчиликни
ривожлантириш қўмитаси ва жавобгар ўртасида 2021 йил 18 январда
яйловларни ижарага бериш тўғрисида 04-7-сонли ижара шартномаси тузилган.
Бироқ, ўтказиладиган ер майдонларини топшириш - қабул қилиш бўйича
амалга оширилмаган ва кадастр ҳужжатлари ҳам расмийлаштирилмаган.
Шундан сўнг, “Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” масъулияти чекланган
жамияти ва “Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ҳамда
Қашқадарё вилоят қоракўлчилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш
уюшмаси иштирокида 2022 йил 1 апрелда яйлов ер майдонларини иккиламчи
ижарага бериш тўғрисида 05/04-15-сонли шартнома тузилиб, Аёқчи қишлоқ
ҳудудидаги яйлов ерларининг 48к, 49қ, 33к-контурларидаги жами 135-151
гектар яйлов ерлари майда шохли ва йирик шохли молларни боқиш учун
қўшимча жавобгарга 2022 йил 31 декабргача ижарага берилган.
Ушбу иккиламчи ижара шартномасига асосан даъвогар қўшимча
жавобгарни ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Китоб туман ҳокимлиги Д.Турсунов, Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлими
мутахассиси С.Ёрбулов, Китоб туман ИИБ профилактика инспектори Э.Жўраев
ва даъвогар раҳбари томонидан 2022 йил 29 апрелда тузилган далолатномага
кўра қўшимча жавобгар чўпонлари томонидан фермер хўжалиги ерида мол
боқилаётганлиги, ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги қайд
этилган.
Китоб туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2022 йил 7 майда
берилган 01-17/171-сонли хатда даъвогарга тегишли ерларда қўшимча
жавобгарнинг чорва моллари боқилаётганлиги аниқланган ва низоли ер
майдонидан ихтиёрий чиқиш ҳақида огоҳлантириш берилган.
Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг Китоб
туман филиали томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 13 октябрдаги
776-сонли маълумотида низоли 33к контур бўйича “Калхат қоя” фермер
хўжалиги ва “Ортиқ Бекмуродович” фермер хўжалиги фойдаланаётган ер
майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 228-моддасига асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
Шунга кўра, биринчи босқич суди даъво талабининг 33к-контуридан
қўшимча жавобгарни ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талабини
қаноатлантириб, асосли тўхтамга келган бўлсада, лекин “Зарафшон” массиви
33к-контурининг 29,6 гектар қисмидан чиқариш бўйича даъво талабидан чиқиб
кетган ва ушбу ҳолатни тасдиқловчи далилларга ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Чунки, даъво талабида қўшимча жавобгарни “Зарафшон” массиви
33к-контуридаги ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш сўралган
бўлсада, аммо даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг
мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтириш ҳақида ёзма ариза
тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори
13-бандида даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш
ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозимлиги кўрсатилган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди қўшимча жавобгарни
33к-контурининг 29,6 гектар ер майдонидан мажбурий чиқариш ҳақида
барвақт хулосага келган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар ва
қўшимча жавобгардан 14 640 000 сўм етказилган зарарни ундириш ҳақидаги
даъво талабини муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Чунки, ФКнинг 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини
талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 19-бандига кўра зарарни қоплаш билан
боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки,
зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, молмулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг
ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг
иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий
миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар
мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона
харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи
буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги
зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу
товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган
тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган
хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва
тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа
харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарга молмулкининг шикастланиши ҳолатлари бўйича зарар етказганлиги ҳолати
йўқлиги, даъвогар томонидан зарарнинг келиб чиқиши асослари ва ҳисобкитоби исботлаб берилмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди ушбу
талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
асос бўлади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал
қилув қарорини қабул қилишда тўлиқ асосли хулосага келинмаганлиги сабабли
ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан
биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда
тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, яъни ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги ““Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамияти
“Калхат қоя” фермер хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга берилган
“Зарафшон” массивининг 33к-контуридаги ер майдонининг даъвогарга
тегишли 29,6 гектар қисмидан мажбурий тартибда чиқарилсин” қисмини
““Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамияти “Калхат қоя” фермер
хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга берилган “Зарафшон”
массивининг 33к-контуридан мажбурий тартибда чиқарилсин” деб
ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни,
апелляция шикояти учун олдидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
инобатга олиб, апеллянтнинг зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгардан
республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисоб
рақамига 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқарорлик кодексининг 8, 14, 228-моддалари
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Калхат қоя” фермер хўжалиги манфаатида келтирган
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “Суюнов Хусан” масъулияти
чекланган жамияти “Калхат қоя” фермер хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланишга берилган “Зарафшон” массивининг 33к-контуридаги ер
майдонининг даъвогарга тегишли 29,6 гектар қисмидан мажбурий тартибда
чиқарилсин” қисми ““Суюнов Хусан” масъулияти чекланган жамияти “Калхат
қоя” фермер хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга берилган
“Зарафшон” массивининг 33к-контуридан мажбурий тартибда чиқарилсин” деб
ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Калхат қоя” фермер хўжалиги томонидан тўланган 24 000 сўм почта
харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
“Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин ва ижро
варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
А.Арзиев
Ҳ.Турсунов