← Назад
Решение #670660 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 46 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 298 | — | code_article | |
| моддалари ва | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3826-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Х.Турсунов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Астанов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМ
(Кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 24 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бухшуллоевнинг котиблигида,
Акциядорлик тижорат “Агробанк” вакили С.Усманов (2022 йил 11 ноябрдаги
ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Акциядорлик тижорат “Агробанк”
манфаатида)нинг жавобгар “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти
ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан 320 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Акциядорлик
тижорат “Агробанк” (бундан буён матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kafil-Sug‘urta”
масъулияти чекланган жамияти ва “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг Қашқадарё
вилоят агентлигидан 320 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро Иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 317 300 сўм суғурта товони ундирилган.
Жавобгарнинг Қашқадарё вилоят агентлигига нисбатан иш юритиш
тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув
қарорининг давлат божи ундириш қисми ўзгартирилиб, қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 14.2 ва 14.3-бандларида келиб чиқадиган
барча келишмовчилик ва низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши,
ҳал этиш имкони бўлмаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши
белгиланганлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2019 йил
15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя
қилинишини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 16-бандида икки
тараф ҳам Палата аъзоси бўлиб, жавобгар биринчи чақирув хатига мувофиқ
низоларни судгача ҳал этиш учун келмаган тақдирда ижрочи, яъни Палата
вакили ёзма равишда такрорий чақирув хати юборишга мажбурлиги
белгиланганлиги, жавобгар Палата аъзоси бўлса-да, у билан тегишли
тартибда низоларни судгача ҳал этиш чораларни кўрмасдан туриб,
қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилганлиги, ИПКнинг
107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун
қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши, 110-моддасида эса даъвогар жавобгар
билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар
шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой
берилган бўлса суд иш юритишни тугатиши белгиланганлиги, суд қарор
қабул қилишда мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилмасдан туриб
қарор қабул қилганлиги, суғурта шартномасининг 5.1-бандида суғурта
ҳодисаси бўлиб қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта
қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат
қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, кредит
шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит
қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи/наф
олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва Олий суд Пленумининг
2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича қарздордан қарзини ундириш
бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати тугаганидан сўнг юзага
келган воқеа ҳисобланиши кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан
даъво аризасида суғурта ҳодисаси рўй берганлик фактини тасдиқловчи
бирорта далил кўрсатилмаган бўлса-да, суд мазкур ҳолатларни инобатга
олмасдан қарор чиқарганлиги, шартноманинг 7.2.7-бандида қарздорга
нисбатан суд жараёни бошланса суғурта қилдирувчи/наф олувчи
суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида иштирок этишга таклиф қилиш
мажбурияти юкланганлиги, аммо суғурталовчи ишга жалб қилинмаганлиги,
натижада суғурталовчида қарздорликнинг ҳосил бўлиш сабабларини
аниқлаш имкони чекланиб қолганлиги, гарчи суд томонидан суғурта товони
миқдорини аниқлаш учун Марказий банк ходимлари жалб қилинган
бўлса-да, жавобгарнинг Марказий банк ходимлари томонидан кредит
ажратишда қонунчилик талабларига риоя этилиши аҳволи юзасидан хулоса
бериш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз равишда рад этилганлиги, “Ҳар бир
оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлаш ажратиш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига мувофиқ кредитлар қайтаришлик,
тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш
шартлари асосида берилиши кўрсатилган бўлса-да, Банк томонидан доимий
иш жойи мавжуд бўлмаган шахсларга кредит ажратишга йўл қўйилганлиги,
ваҳоланки, суғурта шартномасининг 6.1.2-бандида суғурта қилдирувчи,
қарздор ёки унинг вакиллари томонидан кредит шартномасини
расмийлаштиришда/кредит беришда Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларига риоя қилинмаган, ўзларининг кредит мажбуриятларини
бажармаган ҳолатлар суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги ва тегишлича
суғурта товони таркибига киритилмаслиги белгиланганлигини кўрсатган.
Палата ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд муҳокамаси бошлангунга қадар жавобгар 2023 йил 13 январдаги
5/05-97-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда кассация шикоятидан
воз кечишини маълум қилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг
кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари ҳамда ариза билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилиб,
кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
Тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий
муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил
этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш,
қарзнинг
бошқа
шахсга
ўтказилиши,
фуқаронинг
ўлими
ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга
оширилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти
акциядорлик жамиятига айлантирилганлиги сабабли, “Kafil-Sug‘urta”
масъулияти чекланган жамиятини “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти
билан алмаштириш лозим.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан
кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза
келиб тушган бўлса иш юритишни тугатади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда
суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала
ҳал этилиши мумкин.
Мазкур Кодекс 298-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кассация
шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунга
қадар ундан воз кечишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз
кечишини қабул қилиб, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни,
ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган давлат
божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 195, 196-моддалари ва 296-моддаси биринчи қисмининг
4-бандини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин.
“Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти томонидан Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
1 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикоятидан воз кечиши
қабул қилинсин ва кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев