Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2301/8 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KELAJAK MAGISTRALI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TC MEGA SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1027227 Claim ID 3098100 PDF Hash 7e9e6978c79f7650... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 711-моддаси ФКнинг 711 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 24 январь 4-1706-2301/8-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “*****************” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар - “*****************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 44 967 400 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъв аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *****************(2023 йил 24 январь кунги 24-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “*****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган махсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан вужудга келган 44 967 400 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида билдирилган важларни такрорлаб, судга даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар томонидан 44 967 400 сўм қарздорлик 2023 йил 17 январь куни тўлиқ тўлаб берилганлигини билдиририб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Харидор) ўртасида 2021 йил 23 декабрь куни “Тайёр бетон аралашмаси етказиб бериш тўғрисида” КМ01-21-сонли шартнома (бундан буён матнда “Шартнома”деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдор ва нархларда “М-200 маркали тайёр бетон аралашмаси” махсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра товарлар ва уларни етказиб беришлиги учун тўловларни жавобгар олдиндан 100 фоиз тўлаши белгиланган. Шартноманинг 5.1-бандига асосан тарафлар томонларнинг бири шартнома талабларини бажармаган тақдирда ўртада келиб чиққан низолар ўзаро келишув ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилинишига келишилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил 31 март кунги 14-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси орқали жами 688 571 400 сўмлик тайёр бетон аралашмаси махсулотларини етказиб берган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 апрель куни 38-сонли “Транспорт хизматини кўрсатиш тўғрисида” шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 3.1, 4-6-бандларига кўра даъвогар (Бажарувчи) кўрсатилган транспорт хизматларини амалга ошириш, ушбу шартнома амал қилиб турган давр мобайнида автотранспорт воситаларини техник жиҳатдан соз бўлиши, санитария ҳаракат хавсизлик техникаси қоида талабларига тўлиқ жавоб бериши, жавобгар (Буюртмачи) эса даъвогарга мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган транспорт хизматини ўз вақтида ўз кучи билан ортиб бериши, жавобгар кўрсатилган хизматларнинг ҳисобини олиб бориши, бажарилган ишлар учун белгиланган тартибда муддатларда тўловларни амалга ошириши кўрсатилган. Шартноманинг 6.2,3-бандига кўра шартнома умумий қиймати 50 000 000 сўмни ташкил қилиши, жавобгар дастлабки тўлов тарзида шартнома умумий қийматининг ойлар тақсимотидан келиб чиқиб ҳар ойда ойлик тўловнинг таҳминий суммасидан 25 фоиз миқдоридаги аванс ўтказиши ўз зиммасига олганлар. Шартноманинг 8.2-бандига асосан томонларнинг шартнома талабларини бажармаган тақдирда ўртада келиб чиққан низолар ўзаро келишув ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ “Бажарувчи” жойлашган ҳудудидаги туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилинишига келишилган. Мазкур шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 апрель кунги 57-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси орқали 6 396 000 сўмлик транспорт хизматлари кўрсатилган. Даъвогар иккита шартнома бўйича жами 694 967 400 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган ва хизматлар кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган транспорт хизмати учун қисман тўловларни амалга оширгани ҳолда, даъвогар олдида 44 967 400 сўм қарздорлиги юзага келган. Етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 23 ноябрь куни юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада палата даъвогар манфаатида жавобгардан 44 967 400 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 711-моддаси биринчи қисмига кўра юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогарнинг жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги ва транспорт хизматлар кўрсатилганлиги ҳамда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъвогарнинг тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва ҳисобварақфактуралар ҳамда даъво аризасига илова қилинган ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда 2023 йил 24 январь кунги 27-сонли тақдим этилган маълумотномасига асосан судга даъво ариза киритилганидан сўнг, 2023 йил 17 январь куни жавобгар етказиб берилган махсулотлар ва кўрсатилган хизматлари тўловлари учун даъвогарга 44 967 400 сўм тўловларни амалга ошириб, қарздорликни тўлиқ бартараф этган. Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда 4 қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “*****************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 899 348 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов