← Назад
Решение #670681 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 398 | — | code_article | |
| илишда ИПК | 177 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2202/846-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 24 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакили Э.Акрамова (2022 йил 1 февралдаги 3-сонли ишончнома) иштирокида,
даъвогар “Angren Muxlisa” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Coal trade azia” масъулияти чекланган жамиятидан 49 700 000 сўм асосий қарз
ва 24 850 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги қарори устидан даъвогар
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Angren Muxlisa” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Coal trade azia” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 9 июнда
12-сонли ҳисоб-шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар даъвогарга кўмир маҳсулотини
етказиб бериш, даъвогар эса ушбу маҳсулотнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2020 йил
11 июндаги 1-сонли электрон тўлов топшириқномасига асосан 49 700 000 сўм
пул маблағларини ўтказиб берган.
Даъвогар 49 700 000 сўм асосий қарзни қайтаришни ва 24 850 000 сўм
пеня тўлаб беришни сўраб, жавобгарга талабномалар билан мурожаат қилган.
Бироқ, мазкур талабномлар оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 49 700 000 сўм асосий қарз
ва 24 850 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, шартноманинг 3.1-бандидан келиб чиққан ҳолда
тўловлар ўтказилган кундан бошлаб 15 банк куни давомида (яъни 03.07.2020
йилгача) жавобгар маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлиги, аммо бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, жавобгар
шартномавий мажбуриятларни бажармай келганлиги кўрсатилган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 49 700 000 сўм асосий қарз ва 24 850 000 сўм пеня
ундириш белгиланган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 августдаги қарори билан Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги қарорини
бекор қилишни ва Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
17 июндаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб,
даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 364-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан
шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса,
шартнома тузилган ҳисобланади.
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай
турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар,
шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур
бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
ФК 387-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар шартнома товарнинг
номи ва миқдорини аниқлаш имконини берса, товар тўғрисидаги олди-сотди
шартномасининг шарти келишилган ҳисобланади.
Мазкур Кодекс 398-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди
шартномаси топширилиши лозим бўлган товар миқдорини аниқлаш имконини
бермаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномада жавобгар даъвогарга кўмир
маҳсулотини етказиб бериши белгиланган бўлса-да, бироқ унинг миқдори, яъни
шартноманинг муҳим шарти бўйича келишувга эрилишилмаган.
Бундай ҳолатда, тарафлар ўртасида 2020 йил 9 июнда имзоланган
12-сонли ҳисоб-шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади.
Судлар томонидан қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган масалалар ҳал қилинмаган. Иш учун аҳамиятли
ҳолатлар аниқланганмаган ҳамда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг
суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар,
суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур
низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
ўрганмасдан, амалда тузилмаган шартнома юзасидан билдирилган даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб, асоссиз хулоса келган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни
тўлиқ текширмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, шартномада унинг
нарсаси сифатида кўмир маҳсулоти кўрсатиб ўтилган бўлса-да, аммо қанча
миқдорда кўмир маҳсулоти етказиб бериш лозимлиги кўрсатилмаганлиги,
шартноманинг 3.1-бандида маҳсулотни айнан сотувчи етказиб бериши
лозимлиги кўрсатиб ўтилмаганлиги, чунки шартноманинг 3.2 ва 3.3-бандларида
сотиб олувчи томонидан маҳсулотни олиб кетиш учун зарур ҳужжатлар
расмийлаштирилиши лозимлиги ва ундан сўнг олиб кетишга рухсат берилиши
кўрсатиб ўтилганлиги, аммо, даъвогар томонидан ушбу шартларни
бажарилганлиги
тўғрисидаги
далиллар
иш
ҳужжатларига
илова
қилинмаганлигини асос қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асоссиз қарор қабул қилган.
Бунда, апелляция инстанцияси суди шартномада етказиб берилиши лозим
бўлган кўмир маҳсулоти миқдори белгиланмаганлигини қайд этган бўлса-да,
бироқ бундай ҳолатда қонунга кўра шартнома тузилмаган деб топилиши ва
ушбу хулосага мувофиқ бўлган қарор қабул қилиниши лозимлигини
эътибордан четда қолдирган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 27-бандининг иккинчи хатбошисида
битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим
юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов
тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни
бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган молмулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 49 700 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги иш ҳужжатларидаги 2020 йил 11 июндаги
1-сонли электрон тўлов топшириқномаси билан тасдиқланади.
Даъвогар 49 700 000 сўм асосий қарзни қайтаришни ва 24 850 000 сўм
пеня тўлаб беришни сўраб, жавобгарга талабномалар билан мурожаат қилган.
Бироқ, тўланган пуллар жавобгар томонидан қайтарилмаган, маҳсулот ҳам
етказиб берилмаган.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарори 11-бандининг иккинчи хатбошисида шартнома тузилганлиги
ва унинг мазмуни далиллар билан исботланган ҳолларда судлар кредиторнинг
талаби билан қонуний неустойкани (ФКнинг 263-моддаси) ҳамда мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган
зарарни (ФКнинг 324-моддаси) ундириб беришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартнома тузилмаганлиги сабабли
даъвонинг жавобгардан 24 850 000 сўм пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этиш лозим.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъвони
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 49 700 000 сўм
асосий қарз ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилиш лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
5
Даъво аризаси ва кассация шикояти учун олдиндан тўланган 48 000 сўм
почта харажатини ва 621 250 сўм давлат божини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундириш, апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 372 750 сўм
давлат божини ва 24 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида
қолдириш, даъво аризаси ва кассация шикояти учун олдиндан тўланган
497 000 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдириш ҳамда
апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирувни бекор қилиш
лозим.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 августдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Coal trade azia” масъулияти чекланган жамиятидан “Angren Muxlisa”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 49 700 000 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 48 000 сўм почта харажати ва 124 250 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов