← Назад
Решение #670754 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 24 январь
Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2202/3272-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Хххх"
АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 395 535 824 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили С.Хайитбоев (2023 йил 12 январдаги ишончномага асосан),
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – "Хххх" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ
ҳисобидан 395 535 824 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга низо юзасидан тузилган
медиатив келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига
кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув
битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув
битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг
ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан медиатор Ибрагимов Акмал Лугманович кўмагида
2023 йил 23 январь куни медиатив келишув тузилган бўлиб, унга асосан
жавобгар мавжуд 395 535 824 сўм қарздорликни "ХХХХ" МЧЖ 6 (олти)
ойлик муддатда тўлаб бериш мажбуриятини олади даъвогар эса даъво
талабларидан воз кечади.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли,
даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажатини
ундирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи тўлиқ ѐки қисман қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,118,131ва 195-моддасига асосланиб, суд
ажрим қилади:
Даъвогар "Хххх" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ
ҳисобидан 395 535 824 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Салимов