Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/1150 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Навоий сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1014960 Claim ID 3065457 PDF Hash 04f12f0a8ee22a63... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Биринчи инстанция суди ФК 326-моддаси Биринчи инстанция суди ФК 326 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2201/1150-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья –А.Хамидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Л.Тошмуродов Кассация инстанциясида маърузачи судья- В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Д.Шодиев, Ш.Темиров (2021 йил 21 декабрдаги 11/5823-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – И.Худойбердиев (2022 йил 7 июндаги 07/542-сонли ишончнома асосида), Ё.Рахматов (2022 йил 7 июндаги 07/541-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Navoiy hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Navoiy Suv Ta’minot” масъулияти чекланган жамиятидан 535 634 914 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Navoiy hududiy elektr tarmoqlari koxonasi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Navoiy Suv Ta’minot” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2014 йил 1 январда 53/587-сонли ҳамда 2018 йил 1 январда 53/346-сонли юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида шартномалар тузилган. Шартномага кўра, даъвогар туташтирилган электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. “Ўзэнергоинспекция” Навоий ҳудудий бўлимининг 2022 йил 11 январдаги 21-22-003-сонли бўйруғи асосида жавобгарга тегишли Кармана туманидаги объект фаолиятида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилганда, объектда ўрнатилган электр энергиясининг ҳисобга олиш ускунасига нисбатан 6000 коэффицент қўлланилиши ўрнига 120 коэффицент қўлланилаётганлиги аниқланган. Шу боис, мазкур объектда ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинганда, жавобгар фойдаланилган электр энергияси учун қўшимча равишда 401 949 000 сўм тўлаши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 500 660 103 сўм асосий қарз ва 34 974 811 сўм пеня ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида фойдаланилган электр энергияси учун белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли 2022 йил 1 май ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган қарздорлиги жами 512 372 731 сўмни ташкил этилганлиги, шундан жавобгар Кармана туман бўлими электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларни бузганлиги учун 2022 йил 12 январда расмийлаштирилган 000042-сонли далолатномага асосан қайта ҳисоб-китоб асосида 401 949 000 сўм миқдорида зарар кўрганлигини кўрсатган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 428 779 732 сўм асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида электр энергияси учун кўшимча ҳисобланган электр энергия хисоблагични қачон, ким томонидан урнатилганлигини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат мавжуд эмаслиги, ушбу ҳисоблагич 2022 йил 3 июн куни электр таъминоти корхонаси томонидан далолатнома асосида янгисига алмаштирилганлиги, қўшимча ҳисобланган 155 кВт/с ток миқдори жуда кўп эканлиги, судлар даъво муддатини эътиборга олмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-иловасига асосан фойдаланилган электр кВт/с га ҳисоблаш коэффициенти 1,0 этиб белгиланганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўрашди. Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, жавобгар Кармана туман бўлими электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун 2022 йил 12 январда расмийлаштирилган 000042-сонли далолатномага асосан қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномада техник хато бўлганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2014 йил 1 январда 53/587-сонли ҳамда 2018 йил 1 январда 53/346-сонли юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида шартномалар тузилган. ФКнинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган. Шартномага кўра, даъвогар туташтирилган электр тармоқлари орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. “Ўзэнергоинспекция” Навоий ҳудудий бўлимининг 2022 йил 11 январдаги 21-22-003-сонли бўйруғи асосида жавобгарга тегишли Кармана туманидаги объект фаолиятида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилганда, объектда ўрнатилган электр энергиясининг ҳисобга олиш ускунасига нисбатан 6000 коэффицент қўлланилиши ўрнига 120 коэффицент қўлланилаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12-январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 114-бандига кўра, арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт соатларда қайта ҳисоблаб чиқилиши ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олиниши белгиланган. Шу боис биринчи инстанция суди, жавобгар фаолиятида ўтказилган текшириш натижасида аниқланган ҳолат бўйича ҳақиқатда фойдаланилган электр энергиядан келиб чиқиб, даъво муддати доирасида жавобгарга нисбатан электр энергия тўлови юзасидан 401 949 000 сўм тўлашга қайта ҳисоб-китоб қилинганлик ҳолати қонунчилик талабларига зид эмас деб асосли баҳолаган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлсада, коэффициент нотўғри қулланилиши натижасида истеъмол қилинган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинган бўлиб, қайта ҳисоб-китоблар натижасида 3 жавобгарнинг даъвогар олдида электр энергиядан 401 949 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотда 2022 йил 17 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи жами 500 660 103 сўмни ташкил этган. Аниқланишича, жавобгар даъво талабидаги асосий қарзнинг бир қисми, яъни 71 880 371 сўм даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг даъвогарга тўлаб берилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолаб, жавобгар томонидан асосий қарзнинг бир қисми тўлаб берилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 428 779 732 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъво аризасида 34 974 811 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. Шартноманинг 3.16-бандига кўра, истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, қарздор ҳар бир муддати кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар учун 0,2 фоиз), аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. Бинобарин, даъвонинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги талаби шартнома шартларига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига кўра асослидир. Биринчи инстанция суди ФК 326-моддасини қуллаб, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги, даъвогар томонидан олдиндан тўловларсиз электр энергияси етказиб берилганлиги, шу боис ушбу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби мавжудлиги, жавобгарнинг иқтисодий ҳолатини ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириш, талабнинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари 4 жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, иш кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, жавобгар томонидан топширилган ҳисоботларда ҳисоблағич маркаси ЦЭ6850М завод номери 89866858, кўрсатгичи 312 кВт/соатни трансформатор токи 600/5, 120 коэффициент кўрсатилган. Лекин жойида ўрганилганда ҳисоблағич маркаси ЦЭ6850М завод номери 89866858, кўрсатгичи 155.11 кВт/соатни бўлиб, 300/5 ток трансформатори 10000/100 кучланиш трансформатори билан уланганлиги аниқланган. Кармана тумани ЭТК электр ҳисоб дастурида 600/5 ток трансформатори орқали нотўғри ҳисоб қитоб қилиниб келинган. Жавобгарнинг бош энергетиги Ё.Рахматов текширув натижалари бўйича аниқланган камчиликларни тан олган. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Navoiy Suv Ta’minot” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Navoiy Suv Ta’minot” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов В.Сатторова 5