← Назад
Решение #670790 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исоботини ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh, SH.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья-Н.Юсупов
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья - З.Эшмирзаев
Тошкент шаҳри
4-1105-2101/1612-сонли иш
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов
ҳайъати Н.Юсупов раислигида, судьялар Н.Худояров ва И.Юсуповдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Абдурахманов котиблигида,
“ААА” фермер хўжалигидан раҳбар- ВВВВ иштирокида, “ССС” МЧЖни
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги
ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятини вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 4 майдаги 787-сонли
қарорига асосан “ААА” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижара
шартномасига асосан умумий майдони 14,3 гектар, шундан 4,1 гектар
боғзор, 0,9 гектар узум, 3,7 гектар яйлов, 0,4 гектар йўллар ости, 4,3 гектар
ариқ ва зовурлар ва 0,9 гектар бошқа ерлар узоқ муддатли фойдаланиш
учун ажратилган.
Шу туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 570-сонли қарорига
асосан “Олға” массивидан туман захира ерлари ҳисобидан танлов ғолиби
“ААА” ФХга боғдорчилик йўналишида жами 19,36 гектар, шундан 1,50
гектар суғориладиган, 12,36 гектар боғ, 0,83 гектар ток,
2,08 гектар яйлов, 2,29 гектар ариқ ва зовурлар ҳамда 0,30 гектар
йўллардан иборат ер майдони ажратилган ва 2019 йил 5 февраль куни “Ер
ижара шартномаси” тузилган.
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2020 йил 11 сентябрдаги 751-сонли
қарорига асосан “Олға” ва “Жамбул” ҳудудларида фаолият юритаётган
фермер хўжалик ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер майдонларини
узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида тузилган шартномаларни бекор
қилиш ва ер майдонларини туман захира ерлари ҳисобига қайтариш
белгиланиб, 2020 йил 19 сентябрдаги 786-сонли қарорига асосан “Олға” ва
“Жамбул”
ҳудудларидан
“ССС”
МЧЖга
ғаллачилик-чорвачилик
йўналишида жами 939,68 гектар, шундан 598,18 гектар суғориладиган,
1
74,80 гектар лалми, 65,17 гектар боғ, 27,43 гектар токзорлар, 3,46 гектар
тутзор, 102,02 гектар яйлов, 1,15 гектар ўрмонзор, 40,87 гектар ариқ ва
зовурлар, 12,74 гектар йўллар, 0,11 гектар қурилиш ости, 13,75 гектар
бошқа ерлар (даъвогар фойдаланиб келган ер майдонлари ҳам ушбу ер
майдонлари таркибида) узоқ муддатли ижара асосида 49 йилга ажратиб
берилган. Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, бир гектар боғнинг
қийматини ўзаро келишув (келишилган нархлар) ёки баҳолаш
натижалари асосида муқаддам ушбу ердан фойдаланувчиларга “ССС”
МЧЖга қоплаб бериш мажбурияти юклатилган.
“ЕЕЕ” МЧЖнинг 2020 йил 25 июлдаги баҳолаш ҳисоботига кўра “ААА”
ФХга тегишли боғнинг баҳоси 719.195.435,00 сўмни ташкил этиши
аниқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан зарар суммаси тўланмаганлиги сабабли
тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар - “ААА” ФХ (бундан буён
матнда
даъвогар
деб
юритилади)манфаатида
жавобгар-“ССС”
МЧЖ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 719.195.435,00 сўм
миқдорида зарар, бошқа шахсларнинг пул маблағларидан ғайриқонуний
равишда фойдаланганлиги учун 100.687.360,90 сўм миқдорида фоиз
ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Юқоричирчиқ туман
ҳокимияти, Юқоричирчиқ туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими,
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши, Юқоричирчиқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими,
“ЕЕЕ” МЧЖ, “ККК” фермер хўжалиги жалб қилинган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар - “ССС” МЧЖ ҳисобидан даъвогар- “ААА” ФХ
фойдасига 719.195.435 сўм зарар ундирилиши белгиланиб, 100.687.360,90
сўм миқдорида фоиз ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
“ССС” МЧЖнинг апелляция шикоятида, фермер хўжалиги 2022 йилда
давлат рўйхатидан ўтганлиги, биринчи инстанция суди суд мажлисини
жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокини таъминламаганлиги,
боғнинг баҳоланиш ҳисоботи ишончлилигини текшириб кўрмаганлиги,
далилларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, баҳолаш ҳисоботини мақбул
далил деб эътироф этиб бўлмаслиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Палата, “ССС” МЧЖ, низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Юқоричирчиқ туман
ҳокимияти, Юқоричирчиқ туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими,
2
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши, Юқоричирчиқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими,
“ЕЕЕ” МЧЖ, “ККК” фермер хўжалиги вакили суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
5- қисмига кўра, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили
апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Аниқланишича, Юқоричирчиқ туман тадбиркорлик субъектларини
рўйхатга олиш инспекцияси томонидан “ААА” фермер хўжалигининг 2006
йил 10 апрелдаги 1475/1-сонли
янги таҳрирдаги Устави давлат
рўйхатига олинган.
Бундан ташқари, Юқоричирчиқ тумани Давлат хизматлари
марказининг “Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисида”ги гувоҳномасида, “ААА” фермер хўжалиги 2016 йил 10
августда 1475-сон реестр рақами билан рўйхатга олинганлиги, унинг
манзили Юқоричирчиқ тумани Жамбу, Олға деб кўрсатилиб, ер майдони
19,36 га бўлган боғдорчилик деб қайд этилган.
Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги (ижарага берувчи) ва “ААА” ФХ
(ижарага
олувчи)
ўртасида
туман
ҳокимининг
2020
йил
29 январдаги 570-сонли қарорига асосан 2019 йил 5 февралда фермер
хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилиб, унга асосан ижарага берувчи 2019 йил 29 январдан
49 йил муддатга “Олға” массивида жойлашган 21,2 гектар ер участкасини
ижарага олувчи “ААА” ФХга ижарага топширган.
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2020 йил 11 сентябрдаги
751-сонли қарорида “Олға” ва “Жамбул” ҳудудларида фаолият юритаётган
фермер хўжалик ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер майдонларини
узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида тузилган шартномаларни бекор
қилиш ва ер майдонларини туман захира ерлари ҳисобига қайтариш
белгиланган.
Ушбу ер майдонлари туман ҳокимининг 2020 йил 19 сентябрдаги
786-сонли қарорига асосан “ССС” МЧЖга ўтказилиб, бошқа ер майдонлари
билан бирга жами 939,68 гектар ерлар ижара асосида 49 йилга ажратиб
берилган.
Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, бир гектар боғнинг қийматини
ўзаро келишув (келишилган нархлар) ёки баҳолаш натижалари асосида
3
муқаддам ушбу ердан фойдаланувчиларга “ССС” МЧЖга қоплаб бериш
мажбурияти юклатилган.
Кадастр агентлиги Юқоричирчиқ туман филиалининг 2022 йил
18 августдаги 10-738/08-22-сонли маълумотномасига кўра, “ААА” ФХга
тегишли 4103, 4105қ, 4106, 4107, 4108, 4110, 4111қ, 4112, 4113, 4115
контурларида жойлашган жами 19,36 гектар ер майдони ҳам захира
ерлари “ССС” МЧЖга узоқ муддатли ижара асосида берилганлиги қайд
этилган.
“ЕЕЕ” МЧЖнинг 2020 йил 25 июлдаги ҳисоботига кўра, “ААА” ФХга
тегишли
умумий
майдони
19,36 гектардаги мевали боғнинг баҳоси 719.195.435,00 сўмни ташкил
этиши аниқланган.
Жавобгарнинг илтимосномасига асосан “ЕЕЕ” МЧЖнинг 2020 йил 25
июлда баҳолаш ҳисоботини ишончлилигини аниқлаш юзасидан
экспертиза тайинланган ва ушбу экспертизани ўтказиш “Andijon viloyati
baholash va konsalting markazi” МЧЖга топширилган.
Бироқ, “Andijon viloyati baholash va konsalting markazi” МЧЖнинг
2022 йил 25 июлдаги 43-м.х-сонли хатига кўра, Юқорчирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 4-1105-2101/1612-сонли иқтисодий иши юзасидан
чиқарилган экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда белгиланган
вазифаларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
28 июлдаги 161-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Баҳолаш
тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни
ташкил этиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг II бўлими 9-банди талаби
доирасида “ССС” МЧЖга “Шартноманинг ишчи лойиҳаси” юборилган. Бир
неча бор телефон ва телеграмм орқали ўтказилган музокаралардан кейин
ҳам “ССС” МЧЖ томонидан шартномани тасдиқлаш, шунингдек экспертиза
турини белгилаш бўйича ўзининг таклифини билдирмаганлиги сабабли
“Экспертизани ўтказиш бўйича шартнома”ни расман тасдиқлаш
имконияти бўлмаганлиги сабабли суднинг экспертиза тайинлаш
тўғрисидаги ажримини ижро этишнинг имконияти бўлмаганлиги маълум
қилинган.
Шу сабабли суд, “ЕЕЕ” МЧЖнинг
2020 йил 25 июлда 645-сон
баҳолаш ҳисоботини ИПК 74-моддасига асосан мақбул далил сифатида
баҳоланган.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятида келтирилган, биринчи босқич суди томонидан суд мажлиси
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги
важларини ҳам асосли деб ҳисобламайди.
Чунки, биринчи босқич судининг 2022 йил 12 августдаги иш
юритишни тиклаш (суд муҳокамаси 19 август кунига тайинланган)
тўғрисидаги ажрими, жавобгарга почта алоқа бўлими орқали 15 август
куни, учинчи шахсларга эса ажримни шахсан топширилганлиги
тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида мавжуд.
4
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 279-моддасида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар кўрсатилган.
Судлов ҳайъати, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,
9-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, жавобгарнинг шикоятида ҳал қилув қарорини бекор
қилиш сўралганлиги боис у томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
24 000 сўм почта харажати ва 7 192 000 сўм давлат божи зиммасида
қолдириб, жавобгардан даъвонинг рад қилган қисми бўйича 1 006 874
сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ва ИПКнинг 118, 276-281-моддаларини қўллаб, апелляция
инстанцияси суди
қарор қилди:
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
19 августдаги 4-1105-2101/1612-сонли ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
“ССС” МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“ССС” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини
ривожлантириш
жамғармасига
ҳисобига
1 006 874 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил
муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикояти бериш ( прокурор
протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Н.Юсупов
5
Н.Худояров
И.Юсупов
6