← Назад
Решение #670892 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу кодекс | 256 | — | code_article | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь
4-1107-2202/3222-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида даъвогар “Olmaliq qidiruv tekshiruv partiyasi”
МЧЖнинг жавобгар “Aziya agro baraka” МЧЖ ҳисобидан 67.372.521 сўм асосий
қарзни 33.686.260 сўм пеняси билан бирга ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили Қ.Мўминов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Aziya agro baraka” МЧЖ (жавобгар ёки буюртмачи)
ва “Olmaliq qidiruv tekshiruv partiyasi” МЧЖ (пудратчи ёки даъвогар) ўртасида
17.01.2022 йилда шартнома тузилган ва пудратчи буюртмачи топшириғи асосида
“қудуқ қазиш ишларини” бажаришни, буюртмачи эса ишни қабул қилиб олиб,
шартнома бўйича келишилган ҳақни пудратчига тўлаб беришни зиммасига олган.
Пудратчи 119.872.521 сўмлик қудуқ қазиш ишларини бажарган, буюртмачи
52.500.000 сўм тўлаган (фарқи 67.372.521 сўм). Пудратчи буюртмачига 28.10.2022
йилдаги алоқа хат билан мурожаат қилиб, 67.500.000 сўм тўловларни сўндиришни
сўраган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган ва шундан сўнг даъвогар
жавобгарга нисбатан судда иқтисодий иш қўзғатган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун буюртмачи 12.05.2022 йилда 23.900.000 сўм, 25.05.2022
йилда 28.600.000 сўм, 19.12.2022 йилда 10.000.000 сўм, 21.12.2022 йилда 9.790.000
сўм, 22.12.2022 йилда 8.950.000 сўм, 23.12.2022 йилда 9.950.000 сўм жами
91.190.000 сўм тўлагани, бугунги кунда буюртмачининг сўндирилмаган қарзи
28.682.521 сўмни ташкил этиши ва шу сабабли буюртмачидан қолдиқ 28.682.521 сўм
ундиришни, даъво аризанинг 33.686.260 сўм пеня қисмини эса камайтиришга
эътирози йўқлигини билдирди.
Жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали
хабардор этилган, бироқ унинг вакили ишда иштирок этмади (олдинги суд
мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари Ш.Юлдашев даъво аризани қисман тан
олиб, суд муҳокамасигача 52.500.000 сўм тўлагани, суд муҳокамаси давомида яъни,
19.12.2022 йилда 10.000.000 сўм, 21.12.2022 йилда 9.790.000 сўм, 22.12.2022 йилда
8.950.000 сўм, 23.12.2022 йилда 9.950.000 сўм сўм тўлагани, қолган қарзни ҳам қисқа
муддатда қоплашини, шунинг учун ҳисобланган пеня тўловидан жавобгарни озод
этишни сўраган). Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-модддаси 3қисми тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги материалларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиради.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти шартномалардан келиб чиққан.
ФК 631-моддаси 1-қисмида пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади,
дейилган.
Ушбу кодекснинг 256-моддаси 4-қисмида агар бир тараф шартномада белгилаб
қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф
мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз
мажбуриятини бажариши шарт.
ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган
бўлиши керак.
ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш
ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун
ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида” Қонуннинг 7-моддасида хўжалик шартномаси тарафлари тузилган
хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва
тегишли тартибда бажаришлари шартлиги, 14-моддасида хўжалик шартномаси
шартнома шартларига ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаган ҳолларда эса иш муомаласи одатларига
мувофиқ бажарилиши лозимлиги қайд этилган.
Суд қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига сўндирилмаган 28.682.521 сўмни ундиришни лозим топади.
Даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33.686.260 сўм пеня
ундириш талаби баён этилган.
Суд даъво аризанинг пеня ундиришга оид қисмини муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра уни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Тарафлар ўртасида шартноманинг 5.2-бандида буюртмачи тўловларни
кечиктирганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун пудратчига кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши бироқ, бунда пенянинг умумий
миқдори кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Шартноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб даъвогар жавобгарга нисбатан
33.686.260 сўм пеня ҳисоблаган бўлсада, бироқ суд пенянинг миқдори билан
келишмайди ва ундириш сўралаётган пеня миқдорини камайтиради.
Биринчидан, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг
ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай
муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш
талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади.
Гарчи, даъвогар даъво талабларида ҳамда суддаги кўрсатмасида жавобгар
томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида тўламасдан келинаётганлигини
билдирган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан қисман келишмайди. Чунки,
даъвогар асосий қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш
имконига эга бўлган. Суд даъвогарнинг ўзининг ҳуқуқларини суд тартибида
тиклашга эътибор қаратмаганини муддатни атайин ўтказиш, деб ҳисоблайди.
Қолаверса, ФК 326-моддаси 1-2-қисмларида агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, дейилган.
Суд даъвогар вакилининг даъво аризадаги пеня миқдорини камайтиришга
эътирози йўқлиги ҳақидаги кўрсатмасини ҳамда жавобгарнинг 38.690.000 сўм
қарздорликни суд муҳокамасида сўндиргани каби ҳолатларни инобтга олиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.075.595 сўм пеня ундиришни лозим
топади (28.682.521 х 15 % = 4.302.378 / 12 ой = 358.532 х 3 ой = 1.075.595 (2022 йил
ноябрь, декабр ва 2023 йил январь ойи учун).
Шунингдек, тарафларни пеня тўловидан озод этиш масаласи суднинг
ваколатига кирмаслиги сабабли суд жавобгар раҳбарининг жавобгарни пенядан озод
қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлатирмасдан қолдиради.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси талаби асосида олдиндан
тўланган давлат божини ва почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади ва ФК 234, 256, 326, 631-моддалари, ИПК 118,
170, 176-177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Aziya agro baraka” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Olmaliq qidiruv
tekshiruv partiyasi” МЧЖ фойдасига 28.682.521 сўм асосий қарз, 1.075.595 сўм пеня,
1.010.587 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов