← Назад
Решение #670910 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| суд харажатларини битим шартлари ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 24 январь
4-1105-2201/2645-сонли иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасининг даъвогар
“Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасаси манфаатида жавобгар
“Stone Field” МЧЖ ҳисобидан 77.446.119 сўм асосий қарз, 38.723.059 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурори катта
ёрдамчиси Х.Камолов, даъвогар вакили А.Боходиров (2023 йил 11
январдаги 2/4/9-17-сонли ишончнома), жавобгар вакили Х.Ахунов
(раҳбар) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасаси (матнда даъвогар
деб юритилади) ва “Stone Field” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2019 йил 23 декабрда XD-19/84-сонли Тошкент вилояти
Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув дарёси ўзанидаги
участкада ўзан тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб
олиш ишлари лойиҳасини амалга ошириш ҳуқуқи тўғрисида
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан
оқиб ўтувчи Қорасув дарёси ўзанидаги участкада ўзан тозалаш
жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари лойиҳасини
амалга ошириши белгиланган бўлиб, шартноманинг 2.1 бандига кўра
жавобгар даъвогарга уч иш куни мобайнида 100.000.000 сўм бўнак пули
тўлаб бериши керак бўлган.
Шартноманинг талабига кўра жавобгар бўнак пулини тўлиқ
тўламаганлиги сабабли Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурори
даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, қарз ва унга ҳисобланган
пеняни ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида тарафлар вакиллари иш бўйича тарафлар
келишув битими тузишганлигини, техник сабабларга кўра суднинг
номи нотўғри кўрсатилганлигини маълум қилишиб, ушбу келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўрашди.
жавобгар томонидан асосий қарз қопланганлиги, тарафлар ўртасида
келишув битими тузилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, ишда иштирок этувчиларнинг тушунтиришларини,
прокурорнинг фикрини тингалб, тақдим этилган келишув битими
шартларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра уни тасдиқлашни ва низо
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига кўра, тарафлар низони
келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин.
ИПКнинг 132-моддасида келишув битимида тарафлар томонидан
келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари
ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши кераклиги, тарафлар томонидан
келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга
(ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Келишув битимига мувофиқ жавобгар иш судда мазмунан
кўрилиши мобайнида 77.446.119 сўм асосий қарзни тўлаб берганлиги
сабабли, даъвогар даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда
процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар
тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорининг 7-бандида
келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига
қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув
битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги,
13-бандида эса суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани
муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаётганлигини текшириши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув
битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, ушбу ҳолат иш
юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.
Суд келишув битими шартларини, уни имзолаган шахсларнинг
ваколатларини ўрганиб, у қонун талабларига мувофиқ келиши, бошқа
шахсларнинг манфаатларини бузмаслиги процессуал қонун талабига
кўра тарафларнинг ҳуқуқларидан фойдаланишга ҳақли эканлигини
инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни ва низо юзасидан иш
юритишни тугатишни, суд харажатларини битим шартлари ва ИПКнинг
118-моддаси талабига кўра жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110-, 118-, 131-, 132-, 157- ҳамда 195-196-моддаларига
асосланиб, суд
“Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасаси ва “Stone Field” МЧЖ
ўртасида 2023 йил 24 январь куни тузилган келишув битими “Stone
Field” МЧЖ 77.446.119 сўм асосий қарзни тўлиқ тўлаганлиги учун
даъвонинг 38.723.059 сўм пеня ундириш талабидан воз кечиши
шартлари асосида тасдиқлансин.
Жавобгар “Stone Field” МЧЖдан:
- Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига
24.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 2 323 383,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрига асосан ижро варақалари берилсин.
Низо юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров