← Назад
Решение #670918 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “Навоий автотеххизмат”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Навоий шаҳар
ҳокимлигидан 2.556.064,24 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги иқтисодий
ишни ХХХХнинг котиблигида даъвогарнинг вакили ХХХХ (04.01.2023
йилдаги ХХХХ-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги суд мажлисида
кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар ХХХХ ХХХХ масъулияти чекланган жамияти манфаатида
судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХдан 2.556.064,24 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суднинг 11.01.2023 йилдаги ажрими билан иш бўйича низо предметига
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Навоий шаҳар
ғазначилик бўлими жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг фикрини эшитиб,
даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган
автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатган. Ушбу ҳолат даъво аризага
илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Бирок, жавобгар ўз
мажбуриятларини бузиб кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга
оширмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 2.556.064,24 сўмни ташкил килган. Ушбу суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Баѐн
этилганларга
кўра
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХХ масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 2.556.064,24 сўм асосий қарз, 24.000 сўм тўланган почта
харажатлари ундирилсин.
3. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали Навоий вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов