← Назад
Решение #671001 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь
№ 4-1603-2201/5100
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокировнинг
раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– АТ «Халқ
банки» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «HAMROZBEK OLLOHNUR» хусусий
корхонаси ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган
жами 426.430.000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгар- «ABDURAXMON OTA» хусусий корхонасига
тегишли бўлган гаров мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Н.Исмоилов (2022 йил 22
февралдаги 03-03/113-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, АТ «Халқ банки» (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда «HAMROZBEK OLLOHNUR» хусусий
корхонаси (кейинги матнда жавобгаб деб юритилади) ўртасида 2022 йил
20 июлда 13-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига
мувофиқ, жавобгарга чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида
чорқа қўйлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 6 фоиз устама
тўлаш шарти билан 400.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 23 июль куни
нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра
«ABDURAXMON OTA» хусусий корхонасига тегишли Чуст тумани, Садача
МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган умумий ер майдони 2185 кв.метр,
умумий фойдали майдони 264,69 кв.метр, умумий қурилиш ости майдони
287,22 кв.метр бўлган
“Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси”
(кадастр рақами 16:10:12:01:01:0247) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўланмай
келинган, хусусан 2022 йил 12 декабрь ҳолатига 26.430.000 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорликка йўл қўйилган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «HAMROZBEK
OLLOHNUR» хусусий корхонаси ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган
26.430.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 400.000.000 сўм муддати
келмаган асосий қарзи жами 426.430.000 сўмни муддатидан олдин
ундиришни, ундирувни гаровдаги «ABDURAXMON OTA» хусусий
корхонасига тегишли Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчасида
жойлашган умумий ер майдони 2185 кв.метр, умумий фойдали майдони
264,69 кв.метр, умумий қурилиш ости майдони 287,22 кв.метр бўлган
“Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси” бино-иншоотларига
қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб,
жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар тўлов амалга оширмаганлигини
билдириб, кредит тўловларини муддатидан олдин ундиришни ҳамда
ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради.
Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакили (корхона раҳбари Д.Абдурахмонов) даъво талабларини
тан олиб, кредит қарздорликни бартараф этиб, графикка тушиб олиши
учун суд муҳокамасини кейинга қолдириб туришни сўраган.
Бироқ ушбу кйни белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти
тўғрисида хабардор қилинган жавобгарлар суд мажлисида иштирок
этишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгарлар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 20
июлда 13-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига
мувофиқ, жавобгарга чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида
чорқа қўйлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 6 фоиз устама
тўлаш шарти билан 400.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 23 июль куни нотариал
тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра
«ABDURAXMON OTA» хусусий корхонасига тегишли Чуст тумани, Садача
МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган умумий ер майдони 2185 кв.метр,
умумий фойдали майдони 264,69 кв.метр, умумий қурилиш ости майдони
287,22 кв.метр бўлган
“Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси”
(кадастр рақами 16:10:12:01:01:0247) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан кредит учун ҳисобланган фоизлар тўланмай келинган,
хусусан, 2022 йил 12 декабрь ҳолатига 26.430.000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорликка йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномадан келиб чиққан бўлиб,
жавобгар шартноманинг 2.6-бандига кўра, кредит тўловларини тўлов
жадвали асосида хар ойнинг 10 санасига қадар тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг
4.3.3-бандида
«қарз
олувчи»
томонидан
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганида банк кредит маблағларини
муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эгалигига келишилган.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда
тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу ҳолатда кредит тўловлари бўйича 2022 йил 12 декабрь
ҳолатига график қарзи, яъни 26.430.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзни
ташкил этган, суд кунига қадар ҳам ушбу қарздорлик тўланмаган.
Юқоридагилардан кўринадики, даъвогарнинг кредит қарздорлигини
муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома
шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти
сифатида 2022 йил 23 июль куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров
шартномасига кўра, «ABDURAXMON OTA» хусусий корхонасига тегишли
Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган умумий ер
майдони 2185 кв.метр, умумий фойдали майдони 264,69 кв.метр, умумий
қурилиш ости майдони 287,22 кв.метр бўлган “Автомобилларга ёқилғи
қуйиш шахобчаси” бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса
нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт
бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса,
гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган
тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Шу сабабли суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича
ундирувни гаровга қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантириб, жавобгар «HAMROZBEK OLLOHNUR»
хусусий корхонаси ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган 26.430.000 сўм
муддати ўтган фоизи ҳамда 400.000.000 сўм муддати келмаган қарзи жами
426.430.000 сўмни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни
«ABDURAXMON OTA» хусусий корхонасига тегишли гаровдаги мулкларга
қаратишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 8.528.600 сўм давлат божи
ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг АТ «Халқ банки» манфаатидаги киритган даъво
талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар- «HAMROZBEK OLLOHNUR» хусусий корхонаси ҳисобидан
АТ «Халқ банки» фойдасига кредит тўловларидан бўлган 26.430.000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ҳамда 400.000.000 сўм муддати келмаган асосий
қарзи жами 426.430.000 сўм муддатидан олдин ҳамда олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув 2022 йил 23 июль куни нотариал тартибда тасдиқланган
гаров шартномасига кўра «ABDURAXMON OTA» хусусий корхонасига
тегишли Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчасида жойлашган умумий
ер майдони 2185 кв.метр, умумий фойдали майдони 264,69 кв.метр,
умумий қурилиш ости майдони 287,22 кв.метр бўлган “Автомобилларга
ёқилғи қуйиш шахобчаси” бино-иншоотларига қаратилсин.
Жавобгар- «HAMROZBEK OLLOHNUR» хусусий корхонаси ҳисобидан
Республика бюджетига 8.528.600 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
А. Шокиров