← Назад
Решение #671021 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 735 | — | code_article | |
| мазкур кодекс | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь
4-1103-2201/2422-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси "ААА"
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "БББ" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 52.208.000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "ААА" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили ЕЕ (ишончнома асосида), учинчи шахс
"ДДД" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ФФ (ишончнома
асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси "ААА" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "БББ" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 52.208.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 декабрдаги ажримига асосан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида "ДДД" масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "ААА" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ЕЕ даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар
"ДДД" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "БББ" масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 26 майда "Нефт маҳсулотларини етказиб бериш"
юзасидан тузилган 44-сонли шартнома бўйича "ДДД" масъулияти чекланган
жамияти форйдасига вужудга келган 52.208.000 сўм ҳақдорлик 2022 йил
17 октябрда уч томонлама тузилган 17/10/7-сонли шартномага асосан талаб
қилиш ҳуқуқи "ААА" масъулияти чекланган жамиятига ўтказилганлигини
билдириб,
даъво
судга
киритилганидан
сўнг
2023 йил 06 январдаги 380-сонли тўлов топшириқномасига асосан
қарздорликнинг 22.208.000 сўми тўлаб берилганлигини баѐн қилиб, даъвони
талабининг қолган 30.000.000 сўм қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек судда сўралган учинчи шахс "ДДД" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ФФ ҳақиқатдан ҳам "БББ" масъулияти чекланган
жамияти билан 2022 йил 26 майда "Нефт маҳсулотларини етказиб бериш"
юзасидан тузилган 44-сонли шартнома бўйича жавобгарга нисбатан вужудга
келган 52.208.000 сўм ҳақдорлиги 2022 йил 17 октябрда уч томонлама тузилган
17/10/7-сонли шартномага асосан талаб қилиш ҳуқуқи "ААА" масъулияти
чекланган жамиятига ўтказилганлигини билдирди.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари
тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида
иштирок этган тарафлар вакиллариннинг тушунтиришларини тинглаб, уларни
таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб
топади.
Иш хужжатларида кўринишича, "БББ" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда "ДДД" масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда "Бажарувчи" деб юритилади) ўртасида
2022 йил 26 майда "Нефт маҳсулотини етказиб тўғрисида" 44-сонли шартнома
(бундан кейин матнда "Шартнома" деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлимида кўрсатилган жадвал асосида ва
шартноманинг 1.1-бандига асосан "Бажарувчи" 9.739,13 сўмдан 10.000 литр
"Дизел ѐқилғиси"ни 97.391.304,35 сўм (15 фоиз қўшилган қиймат солиғи
14.608.698,65 сўм билан) жами 112.000.000 сўмга белгилан миқдорда ва сифатда
"Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса етказиб берилган маҳсулотни
қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро
келишган.
"Бажарувчи" томонидан етказиб берилган 112.000.000 сўмлик "Дизел
ѐқилғиси" учун "Буюртмачи" томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб,
тўловлар амалга оширилмаган қисмидан "Бажарувчи"олдида 52.208.000 сўм қарз
бўлиб қолган.
Мазкур қарздорлик юзасидан "БББ" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "Қарздор" деб юритилади), "ДДД" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда "Кредитор" деб юритилади) ҳамда "ААА"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Янги кредитор" деб
юритилади)
ўртасида
2022 йил 17 октябрда "Қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш" юзасидан
17/10/7-сонли шартнома расмийлаштирилган.
Макзур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Қарздор""БББ" масъулияти чекланган жамияти мазкур шартнома шартларига асосан
"Кредитор"-"ДДД" масъулияти чекланган жамияти олдида тарафлар ўртасида
2022 йил 26 майда тузилган 44-сонли шартномага асосан вужудга келган
52.208.000 сўм қарздорликни ундириш (талаб қилиш) ҳуқуқини "Янги
кредитор"-"ААА" масъулияти чекланган жамиятига ўтказилиши, шартноманинг
1.1-бандида кўрсатилган бандлар шартноманинг асосий ва ажралмас қисми
ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз
шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
пул ѐки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб
беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ѐки бўлиб-бўлиб, ўшанча
суммадаги пулни ѐки қарзга олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига
баравар ашѐларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олиши, қарз
шартномаси пул ѐки ашѐлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган
ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу кодекснинг 735-моддасида қарз олувчининг қарз суммасини
қайтариш мажбурияти белгиланган бўлиб:
Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги;
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса,
қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши кераклиги;
Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин
қайтарилиши мумкинлиги;
Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда
тутилган бўлса ѐки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин
қайтарилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 01 декабрда жавобгарга қарздорликни тўлаб
бериш юзасидан 166-сонли талабнома билан мурожаат қилган бўлса-да, ушбу
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар
ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган
Суд муҳокамасида жараѐнида даъвогар "ААА" масъулияти чекланган
жамияти
томонидан
тоақдим
этилган
2023
йил
06 январдаги 380-банк тўлов топшириқномасига асосан жавобгар
"БББ" масъулияти чекланган жамияти даъвогар олдидаги 22.208.000 сўм қарзини
тўлаб берилганлиги маълум қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 52.208.000 сўм асосий
қарзни ундириш ҳақидаги талаби тарафлар вакилларининг тушунтиришлари,
ишга тақдим этилган шартномалар, таққослаш далолатнома ҳамда бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, судга даъво киритилганидан сўнг
жавобгар томонидан 22.208.000 сўм қарздорлик тўлаб берилганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 30.000.000 сўм асосий қарз ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмларини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат
божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 732, 734, 735моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186,
187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "БББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30.000.000 сўм
қарздорлик, 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1.044.160 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмлари қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов