← Назад
Решение #671069 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
24.01.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХ манфаатида, ХХХХдан
195.914.975 сўм кредит қарздорлиги, 4.408.747 сўм кредит фоизи қарздорлиги
ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
Ж.Курбонов котиблигида тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХХдан 195.914.975 сўм кредит қарздорлиги, 4.408.747 сўм кредит фоизи
қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисига қадар ХХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Тарафлар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, тарафлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 08.04.2021 йилда 487сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга
йиллик 24 фоиз устама тўлаш ҳамда 07.04.2024 йилга қадар қадар қайтариш шарти
билан 326.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш
жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга
тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз
мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини
таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 23.04.2021 йилда гаров шартномаси
тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган ХХХХ томонидан
16.04.2021 йилда берилган ХХХХ-сонли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ХХХХ русумли, т/в тури юк фургон, 2021
йлда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ХХХХ кузов рақами рақамсиз, шасси
рақами ХХХХ ранги оқ (белая), давлат рақами белгиси 85 171 ВАА бўлган юк
автотранспорт воситасини гаровга қўйган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 195.914.975 сўм
кредит қарздорлиги, 4.408.747 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХ жамиятидан даъвогар ХХХХ фойдасига 195.914.975 сўм
кредит қарздорлиги, 4.408.747 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундируви
жавобгар тегишли бўлган Навоий вилоят ИИБ ЙХХБ РИБ томонидан
16.04.2021 йилда берилган ХХХХ-сонли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ХХХХ русумли, т/в тури юк фургон,
2021 йлда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ХХХХ кузов рақами
рақамсиз, шасси рақами ХХХХ ранги оқ (белая), давлат рақами белгиси
85 171 ВАА бўлган юк автотранспорт воситасига қаратилсин.
3. Жавобгар ХХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4.006.475 сўм давлат божи ундирилсин.
4. Жавобгар ХХХХХ жамиятидан ХХХХ фойдасига 24.000 сўм тўланган почта
харажати ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди
орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов