Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5906 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдураҳмон фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Кармана Асл Дон масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025767 Claim ID 3093328 PDF Hash 4d3e131cd2145a70... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 24.01.2023 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/ХХХ-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХдан 202.667.698 сўм асосий қарз, 83.499.010 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Курбонов котиблигида даъвогарнинг раҳбари Б.Қодировлар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ХХХХда судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХдан 202.667.698 сўм асосий қарз, 83.499.010 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 31.05.2019 йилда 19-сонли контрактация шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга 202.667.698 сўмлик бошоқли дон етказиб берган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади. Жавобгар томонидан ушбу қарздорлик суммаси тўланмагандан сўнг даъвогар судга даъво билан мурожаат қилиб қарздорлик суммаси ва унга ҳисобланган неустойкани ундириш ҳақида талаб қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддаси 1-қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга -- тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 202.667.698 сўмни ташкил килган. Ушбу суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова қилинган далиллар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 83.499.010 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 24.320.124 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХХга 202.667.698 асосий қарз, 24.320.124 сўм пеня, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 4. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 5.723.335 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов