← Назад
Решение #671077 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| банди ва ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь
№ 4-1603-2201/5099
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокировнинг раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– BO'SH TURGAN
OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH MARKAZINING
NAMANGAN VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASIнинг жавобгар– «NILUFAR
BARHAYOT» хусусий корхонаси ҳисобидан 32.685.000 сўм асосий қарз,
14.068.200 сўм пеня жами 46.753.200 сўм ундириш ҳамда тарафлар
ўртасида 2018 йил 9 июлда тузилган 1062-сонли ижара шартномасини
мудатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили Х.Абдуллаев (2023 йил 19 январдаги
80/01-08-сонли ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
этилган Поп туман халқ таълим бўлими вакили О.Рахмонов (2023 йил 19
январдаги 01-06-38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
BO'SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL
ETISH MARKAZINING NAMANGAN VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI
(кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб,
«NILUFAR BARHAYOT» хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 32.685.000 сўм асосий қарз, 14.068.200 сўм пеня
жами 46.753.200 сўм ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2018 йил 9 июлда
тузилган 1062-сонли ижара шартномасини мудатидан олдин бекор
қилишни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Поп туман халқ таълими бўлими жалб
қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъвогар судга даъво тақдим этганидан сўнг ҳам жавобгар
мавжуд қарздорлик бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга
оширмаганлигини
баён
қилиб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган учинчи шахслар вакили ишни
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, жавобгар ўзининг вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар ва Поп туман халқ таълими
ўртасида 2018 йил 9 июлда 1062-сонли уч томонлама ижара шартномаси
тузилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар (ижарага берувчи) ва
учинчи шахс (балансда сақловчи) жавобгарга Поп тумани, Маданият
МФЙда 667,19 м2 ер майдонида жойлашган собиқ «Умид» номли болалар
оромгоҳи бино-иншоотларини ижарага бериш мажбуриятини, жавобгар
эса ижара объектини қабул қилиб олиш ва ундан фойдаланганлик учун
шартноманинг 3-иловасига асосан ижара тўловларини тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Даъвогар ва учинчи шахс томонидан мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга ижара объекти топширилиб шартнома мажбуриятлари
бажарилган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарнинг ҳисоб
рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида ижара ҳақини тўлаш, ижара
тўловларини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан тўловларни
амалга ошириши белгиланган.
Шартноманинг 7.6-бандида шартномада кўрсатилмаган ҳолатлар
бўйича таарфларнинг жавобгарлиги ... Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли, 2011 йил 30 ноябрдаги
315-сонли қарор ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда белгиланиши белгиланган.
8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат мулкини
ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-бандида бинолар ва
иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Ўзбекистон Республикаси
Давлат рақобат қўмитасидан тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва
Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари
ҳисоб-китоби асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин
эмаслиги белгиланган.
Бунга кўра, ижара ҳақи Наманган вилоят ҳокимининг қарори билан
тасдиқланган ижара ҳақлари ставкалари ва ижара ҳақлари келишуви
баённомаларига асосан белгилаб келинган. Хусусан, 2022 йил январь
ойидан 1.575.000 сўмни ташкил этган.
ФКнинг 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк
ижараси шартномаси билан белгиланади.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига ижара тўловлари бўйича
32.685.000 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Суд даъвогарнинг 32.685.000
сўм ижара тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш талаби шартнома
ва қонунчиликка мувофиқ асосли қўйилган деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар ҳисобидан 14.068.200 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Шартноманинг 7.2 бандига кўра, ижарага олувчи ижара тўловини ўз
муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун ижара берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз
миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг пеняни ундириш тўғрисидаги
талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
«Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарори 4-банди ва ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг ўзи
томонидан ҳам дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида
чораларни кўрмаганлиги оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб
келганлигини инобатга олиб, сўралган пеня суммасини 2.813.640 сўмгача
камайтиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида 2018 йил 9 июлдаги
№1062-сонли «Бино ва иншоотларни ижарага бериш» шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Шартноманинг 6.4-бандида, тарафлар ўз зиммасига олган
мажбуриятларни бажармаса шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлиши белгиланган.
Шартноманинг 6.5-бандида, мазкур шартномани бекор қилишга
қарор қилган тараф иккинчи тарафга бир ой олдин буюртма хат билан
ёзма билдиришнома юбориши шарт – деб белгиланган.
Шартноманинг 6.6-бандида эса, тарафлардан бири мазкур шартнома
бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни уч ой муддат
мобайнида бажармаган тақдирда, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш
ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклиф билан биринчи тарафни мажбурият
бажарилмаган ойнинг охирги кунидан кейин ўн кун ичида ёзма равишда
буюртма хат ёки шахсан топширилиши билан ҳабардор қилиши, ушбу
таклифга биринчи тараф рад жавоби берган ёки буюртма хат юборилган
кундан кейин бир ой муддат ичида жавоб олмаганидан кейин иккинчи
тараф шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бекор қилиш
тўғрисидаги судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан шартномада белгиланган
шартлар ва муддат мобайнида таклиф хатини юборган. Бироқ, жавобгар
томонидан ушбу таклиф хати жавоб берилмаган.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Бундан кўринадики, даъвогар томонидан шартномани муддатидан
олдин бекор қилиш талаби қонунчликка ва шартнома шартларига
мувофиқ асосли. Шунга кўра, даъвонинг ижара шартномасини бекор
қилиш талаби қаноатлантирилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 32.685.000
сўм асосий қарз, 2.813.640 сўм пеня жами 35.498.640 сўм ундиришни,
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 июлдаги №1062-сонли «Бино ва
иншоотларни ижарага бериш» шартномасини бекор қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг
олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова сифатида Давлат божи ставкаларининг
миқдорлари тасдиқланиб, унинг 2-банди, г-кичик бандига мувофиқ,
хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида
келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ)нинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши
белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича ижара
тўловини ундириш талаби бўйича 935.064 (46.735.200*2%=935.064) сўм,
шартномани бекор қилиш талаби бўйича 3.000.000 (300.000*10=3.000.000)
сўм жами 3.935.064 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПК 118, 171, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
BO'SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL
ETISH MARKAZINING NAMANGAN VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASIнинг
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
BO'SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL
ETISH MARKAZINING NAMANGAN VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI,
«NILUFAR BARHAYOT» хусусий корхонаси ҳамда Поп туман халқ таълим
бўлими ўртасида 2018 йил 9 июлда тузилган 1062-сонли ижара
шартномаси мудатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар- «NILUFAR BARHAYOT» хусусий корхонаси ҳисобидан BO'SH
TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH
MARKAZINING NAMANGAN VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI фойдасига
32.685.000 сўм асосий қарз, 2.813.640 сўм пеня жами 35.498.640 сўм ҳамда
тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар- «NILUFAR BARHAYOT» хусусий корхонаси ҳисобидан
республика бюджетига 3.935.064 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг бу ҳақида ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарорини қабул қилган суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши
мумкин.
А. Шокиров