← Назад
Решение #671078 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
24.01.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2303/ХХХ-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХХ манфаатида, жавобгар
ХХХХдан 1.239.113 сўм пай улушни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
Ж.Курбонов котиблигида Хатирчи туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б
А.Сатторовлар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар ХХХХманфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар ХХХХдан 1.239.113 сўм пай улушни ундиришни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
адлия
бўлими
вакили
қаноатлантиришни сўради.
Тарафлар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, тарафлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, адлия бўлими вакилининг фикрини
эшитиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг жавобгар устав
фондида 8.001 сўм миқдорда пай улуши бўлиб, унинг улуши тегишли
равишда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 йилдаги
“Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2841-сонли Қарори билан жавобгар фермер
хўжаликларига айлантириш белгиланган. Ушбу Қарорга асосан
жавобгарнинг тугатиш комиссияси тузилиб, унинг барча активлари
қарзларни қоплаш учун қаратилган.
Қарорга асосан ХХХХХ кооперативлари (ширкатлари)ни фермер
хўжаликларига ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил этиш
тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган. Низом талабларидан келиб чиқиб
адлия бўлими жавобгар тугатиш комиссияси томонидан ширкат хўжалиги
аъзолари пай улушлари тўланиши ўрганилган. Ўрганиш натижаси бўйича
даъвогарга 1.239.113 сўмлик пай улуши тўланмай келинаѐтганлиги
аникланган. Шу сабабли адлия бўлими судга даъво киритиб уни ундириш
сўраган. Адлия бўлимининг даъвоси асосли.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХХдан даъвогар Қорабоев Хусан Хайдарович фойдасига
1.239.113 сўм пай улуши, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари
ундирилсин.
3. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов