← Назад
Решение #671130 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 22 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 22 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь 4-1706-2201/2340-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - “******************” акциядорлик жамияти
манфаатини кўзлаб, жавобгар “******************” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 6 523 966 948 сўм асосий қарз, 2 154 102 484 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ************ (2023 йил 10 январь кунги 3-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили ******************(2022 йил 28 апрель
кунги 49-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “******************”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “******************” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида 2021 йил
19 июль куни тузилган “Кўчмас мулкни сотиш” тўғрисидаги 1-5-сонли
шартномалари ҳамда 2022 йил 09 сентябрь куни тузилган “Асосий воситиларни
ижарага бериш” тўғрисидаги 5-сонли шартномалар бўйича тўлов графиги асосида
юзага келган 6 523 966 948 сўм асосий қарз, 2 154 102 484 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида
иктисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қуллаб-қувватлаб, даъво
аризада билдирилган важларни такрорлаб, судга даъво ариза тақдим қилинганидан
кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб,
асосий қарзни тўлиқ ундиришни, пеняни қонунда белгиланган тартибда
камайтирилишига қарши эмаслигини билдирди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб,
ҳақиқатан ҳам жамиятнинг молиявий ахволи оғирлашиб қолганлиги сабабли,
кўчмас мулкни сотиш ва асосий воситаларни сотишга бериш шартномалари
бўйича тўлов графигига асосан қарздорлик юзага келганлигин, хозирда
қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини, жамият К-2 сида 47
млрд. ортиқ қарздорликлар мавжудлигини инобатга олиб, пеня қисмини қонун
доирасида камайтириб беришни сўради.
Суд, тарафлар вакиллари тушунтиришларини тушунтиришлари ва ишдаги
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида вуждга келган мажбурият “Кўчмас мулкни сотиш” ва
“Асосий воситаларни сотиш” тўғрисидаги шартномалардан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (сотиб
олувчи) ўртасида 2021 йил 19 июль куни 1-5-сонли “Кўчмас мулкни сотиш”
тўғрисида шартномалар (бундан буён матнда “Кўчмас мулкни сотиш
шартномалари” деб юритилади) тузилган.
Кўчмас мулкни сотиш шартномаларининг 1.1-бандига кўра даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли
қарорига асосан ўзига тегишли бўлган Жалақудуқ туманида жойлашган
“Сўфиқишлоқ пахта тозалаш заводи”, “Қўштепа пахта таёрлов маскани”,
“Тешиктош пахта таёрлов маскани”, “Ойим пахта таёрлов маскани” ҳамда
“Абдуллабий пахта таёрлов маскани” бино-иншоотлари (объектлар)ни мулкий
мажмуа сифатада (1-иловага мувофиқ) жавобгарга мулк қилиб топшириши
(сотиши), даъвогар эса, “объектлар”ни қабул қилиб олиши ҳамда шартномада
кўрсатилган “Объект”нинг баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда
(2-иловага мувофиқ) даъвогарга бозор қийматида тўлашга келишилган.
Кўчмас мулкни сотиш шартномаларининг 2.1-2.4-бандларига кўра
“Сўфиқишлоқ пахта тозалаш заводи” АЖ бино-иншоотларининг (1-сонли
шартнома бўйича) баҳолаш қиймати 13 742 375 233 сўм, ҚҚС суммаси
2 061 356 285 сўм, жами 15 803 731 518 сўмни, “Қўштепа пахта таёрлов маскани”
бино-иншоотларининг (2-сонли шартнома) баҳолаш қиймати 1 793 267 925 сўм,
ҚҚС суммаси 268 990 189 сўм, жами 2 062 258 114 сўмни, “Абдуллабий пахта
таёрлов маскани” бино-иншоотларининг (3-сонли шартнома) баҳолаш қиймати
831 711 878 сўм, ҚҚС суммаси 268 990 189 сўм, жами 2 062 258 114 сўмни, “Ойим
пахта таёрлов маскани” бино-иншоотларининг (4-сонли шартнома) баҳолаш
қиймати 1 881 892 698 сўм, ҚҚС суммаси 282 283 905 сўм, жами
2 164 176 603 сўмни, “Тешиктош пахта таёрлов маскани” бино-иншоотларининг
(5-сонли шартнома) баҳолаш қиймати 670 607 305 сўм, ҚҚС суммаси
100 591 096 сўм, жами 771 198 401 сўмни ташкил қилиши ва бахо таснифи
ўзгармаслиги, жавобгар шартномалар 2-иловаларидаги (2021 йил июль ойидан
2023 йил 31 декабрь кунига қадар ҳар ойда бўлиб тўлаш) тўлов графигига мувофиқ
шартноманинг умумий суммасини даъвогарнинг банкдаги ҳисоб варағига пул
ўтказиш йўли билан тўлаб бориши белгиланган.
Кўчмас мулкни сотиш шартномаларининг 1.2 ва 3.7-бандларига кўра,
шартнома 2.1-банди (3.4-бандини ҳисобга олиб)да кўрсатилган маблағлар жавобгар
томонидан даъвогарнинг ҳисоб варағига пул ўтказиш йўли билан тўлиқ (100 %)
тўланган вақтдан бошлаб, “объект”ни тасарруф этиш билан бирга тўлиқ эгалик
қилиш ҳуқуқи ҳамда сотиб олинган мулклар билан биргаликда Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу объектлар жойлашган
ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва
ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам жавобгарга ўтиши белгиланган.
Мазкур шартномаларга 1-илова “объект”нинг таснифи ва 2-илова тўлов
графиклари тарафлар томонидан тасдиқланиб, “объектлар” жавобгарга белгиланган
тартибда топширилиб, даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган.
Шунингдек, Даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2022
йил 09 сентябрь куни 5-сонли “Асосий воситаларни сотиш тўғрисида” шартнома
(бундан буён матнда “Асосий воситаларни сотиш шартномаси” деб юритилади)
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарорига асосан ўзига тегишли
бўлган Жалақудуқ туманида жойлашган “Сўфиқишлоқ пахта тозалаш заводи”,
“Қўштепа пахта таёрлов маскани”, “Тешиктош пахта таёрлов маскани”, “Ойим
пахта таёрлов маскани” ҳамда “Абдуллабий пахта таёрлов маскани”
бино-иншоотлари (объектлар)ни мулкий мажмуа сифатада (1-иловага мувофиқ)
жавобгарга мулк қилиб топшириши (сотиши), даъвогар эса, “объектлар”ни қабул
қилиб олиши ҳамда шартномада кўрсатилган “Объект”нинг баҳосини белгиланган
тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ) даъвогарга бозор қийматида тўлашга
келишилган.
Кўчмас мулкни сотиш шартномаларининг 2.1-2.4-бандларига кўра
“Сўфиқишлоқ пахта тозалаш заводи” АЖ бино-иншоотларининг (1-сонли
шартнома бўйича) баҳолаш қиймати 8 186 663 730 сўм, ҚҚС суммаси
1 227 999 560 сўм, жами 9 414 663 290 сўмни ташкил қилиши ва бахо таснифи
ўзгармаслиги, жавобгар шартномалар 2-иловаларидаги (2022 йил сентябрь ойидан
2023 йил 31 декабрь кунига қадар ҳар ойда бўлиб тўлаш) тўлов графигига мувофиқ
шартноманинг умумий суммасини даъвогарнинг банкдаги ҳисоб варағига пул
ўтказиш йўли билан тўлаб бориши белгиланган.
Кўчмас мулкни сотиш шартномаларининг 1.2 ва 3.7-бандларига кўра,
шартнома 2.1-банди (3.4-бандини ҳисобга олиб)да кўрсатилган маблағлар жавобгар
томонидан даъвогарнинг ҳисоб варағига пул ўтказиш йўли билан тўлиқ (100 %)
тўланган вақтдан бошлаб, “объект”ни тасарруф этиш билан бирга тўлиқ эгалик
қилиш ҳуқуқи ҳамда сотиб олинган мулклар билан биргаликда Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу объектлар жойлашган
ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва
ундан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам жавобгарга ўтиши белгиланган.
Мазкур шартномаларга 1-илова “объект”нинг таснифи ва 2-илова тўлов
графиклари тарафлар томонидан тасдиқланиб, “объектлар” жавобгарга белгиланган
тартибда топширилиб, даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган.
Шунингдек, даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2022
йил 09 сентябрь куни 5-сонли “Асосий воситаларни сотиш тўғрисида” шартнома
(бундан буён матнда “Асосий воситаларни сотиш шартномаси” деб юритилади)
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарорига асосан “сотувчи”
Жалақудуқ тумани Янги чек МФЙда жойлашган “Сўфиқишлоқ пахта тозалаш
заводи”нинг ва унга қарашли завод қошидаги “Қўштепа пахта таёрлов маскани”,
“Тешиктош пахта таёрлов маскани”, “Ойим пахта таёрлов маскани” ҳамда
“Абдуллабий пахта таёрлов маскани”га тегишли бўлган асосий воситалари (асбоб
ускуналар)ни (объектлар)ни мулкий мажмуа сифатада (1-иловага мувофиқ)
жавобгарга мулк қилиб топшириши (сотиши), даъвогар эса, “объектлар”ни қабул
қилиб олиши ҳамда шартномада кўрсатилган “Объект”нинг баҳосини белгиланган
тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ) даъвогарга бозор қийматида тўлашга
келишилган.
Асосий воситаларни сотиш шартномасининг 2.1-2.4-бандларига кўра
“Объект”нинг баҳолаш қиймати 8 186 663 730 сўм, ҚҚС суммаси
1 227 999 560 сўм, жами 9 414 663 290 сўмни ташкил қилиши ва бахо таснифи
ўзгармаслиги, жавобгар шартномалар 2-иловаларидаги (2022 йил сентябрь ойидан
2023 йил 31 декабрь кунига қадар ҳар ойда бўлиб тўлаш) тўлов графигига мувофиқ
шартноманинг умумий суммасини даъвогарнинг банкдаги ҳисоб варағига пул
ўтказиш йўли билан тўлаб бориши белгиланган.
Асосий воситаларни сотиш шартномасининг 3.7-бандига кўра, шартнома
2.1-банди (3.4-бандини ҳисобга олиб)да кўрсатилган маблағлар жавобгар
томонидан даъвогарнинг ҳисоб варағига пул ўтказиш йўли билан тўлиқ (100 %)
тўланган вақтдан бошлаб, “объект”ни тасарруф этиш билан бирга тўлиқ эгалик
қилиш ҳуқуқи жавобгарга ўтиши белгиланган.
Мазкур шартномага 1-илова “объект”нинг таснифи ва 2-илова тўлов
графиклари тарафлар томонидан тасдиқланиб, “объектлар” жавобгарга белгиланган
тартибда топширилиб, даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тарафлар
ўртасидаги 2022 йил 09 сентябрда тузилган “Асосий воситани сотиш” тўғрисидаги
5-сонли шартнома бўйича тўлов графиги бўйича 2022 йил сентябрь ойида
1 227 999 560 сўм, октябрь ойи учун 545 77 582 сўм, ноябрь лйи учун 545 777 582
сўмдан, жами 2022 йил декабрь ойига қадар 2 319 554 724 сўм, 2021 йил 19 июль
куни тузилган “Кўчмас мулкни сотиш” тўғрисида 1-5-сонли шартнома бўйича
тўлов графиги бўйича ойма-ой график бўйича 525 551 528 сўмдан 2022 йил апрель
ойидан 2022 йил декабрь ойига қадар 4 204 412 224 сўм тўловларни тўлаши лозим
бўлса-да, шартномалар бўйича тўловлар амалга оширмагани ҳолда, даъвогар
олдида жами 6 523 966 948 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Шунингдек, муққадам жавобгарга нисбатан 2021 йил 19 июль куни тузилган
“Кўчмас мулкни сотиш” тўғрисида 1-5-сонли шартнома бўйича 2021 йил июль
ойидан 2022 йил апрлеь ойига қадар бўлган вадр учун 4 535 363 554 сўм асосий
қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судининг 4-1706-2201/209-сонли иши бўйича 2022 йил 06 май кунги
ҳал қилув қарорига асосан “******************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “******************” акциядорлик жамияти фойдасига 4 535 363 554
сўм асосий қарз ундирилган.
Бироқ, мазкур суд қарорида кўрсатилган қарздорлик бўйича жавобгар
томонидан 1 708 636 000 сўм тўловларни амалга оширгани ҳолда суд қарори
ижроси тўлиқ таъминланмаган.
Даъвогарнинг шартномалар бўйича юзага келган 6 523 966 948 сўм
қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 13 декабрь
куни юборилган 44-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, палата ўз аъзоси бўлган даъвогар манфаатида жавобгардан
6 523 966 948 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Шунингдек, суд даъво талабининг “Кўчмас мулкни сотиш” ва “Асосий
воситани сотиш” шартномалари бўйича тўлов графиги асосида юзага келган
6 523 966 948 сўм ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бинобарин, жавобгарнинг “Кўчмас мулкни сотиш” ва “Асосий воситани
сотиш” тўғрисидаги шартномалари ва унинг 2-иловалари билан тасдиқланган тўлов
графиклари бўйича юзага келган 6 523 966 948 сўм қарздорлиги тарафларнинг
тушунтиришлари, иш ҳужжатларидаги шартнома ва иловалари билан тасдиқланган
топшириш қабул қилиш далолатномаси, объектининг таснифлари, тўлов
графиклари, даъвогарнинг қарздорлик ҳақидаги маълумотномаси, тарафлар
ўртасида 2022 йил 01 декабрь кунги тасдиқланган таққослов далолатномаси ва
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридагилаларга асосан, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 523 966 948 сўм ундиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида
тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан шартномада кўрсатилган график
бўйича тўловларни кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиз миқдорида 2022 йил
19 июль кунги 1-5-сонли шартнома бўича 2022 йил 01 апрель кунидан 2022 йил
01 декабрь кунига қадар 4 204 412 224 сўмдан, (525 551 528 сўм х 0,4 % =
2 102 206 х 851 кун) = 1 788 977 306 сўм, 2022 йил 09 сентябрь кунги 5-сонли
“Асосий воситани сотиш” ҳақидаги шартноманинг тўлов графиги бўйича 2022 йил
01 сентябрь кунидан 2022 йил 01 декабрь кунига қадарли 2 319 554 724 сўмдан
(1 227 99 560 сўм х 0,4 % = 4 911 998 х 61 кун) = 299 631 878 сўм, (545 77 582 сўм
х 0,4 % = 2 183 110 х 30 кун) = 65 493 300 сўм жами 365 125 178 сўм, жами иккала
шартнома бўйича 2 154 102 484 пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 6.2-бандига асосан жавобгар шартнома мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогарга кечиктирилган
хар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, аммо пенянигн миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг
50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбуриятлар
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори қонун талабларига
мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида
“Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-банди
иккинчи хатбошисида эса, “Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари
лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
мутаносиблигини, жавобгарнинг мулкий ахволини, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 2 154 102 484 сўм пеня миқдорини, банк фоизидан
кам бўлмаган миқдорда, яъни 300 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво
7
талабларида даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши
назарда тутилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджетига
(8 678 069 432*2%) 173 561 388,64 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 72, 118, 127, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“******************”
акциядорлик
жамияти
фойдасига
6 523 966 948 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 173 561 388,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов