← Назад
Решение #671194 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ининг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 24 январь
4-1104-2302/74-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар "ХХХХ" МЧЖ
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 52 756 000 сўм асосий қарз,
2 637 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили – И.Ш.Диханбаев (2023 йил 10 январдаги 110-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили М.М.Мухиддинов (2023 йил 7 январдаги ишончнома
асосида),
иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан
52 756 000 сўм асосий қарз, 2 637 800 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган.
Суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан ишда жавобгар ҳисобланган
"ХХХХ" МЧЖ "ХХХХ" МЧЖга алмаштирилган.
Иш судда кўрилиши жараѐнида жавобгар вакили судга 2022 йил 29 мартдаги
"ХХХХ" МЧЖ номи "ХХХХ" МЧЖга ўзгартирилганлиги тўғрисидаги
ҳужжатларни тақдим этган.
Шунга кўра, даъвогарнинг даъво аризасига асосан жавобгар ҳисобланган
"ХХХХ" МЧЖ "ХХХХ" МЧЖга алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг, жавобгар даъво талабидаги
асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган
50 756 000 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, қарздорлик тўлаб берилишини
кўратиб ўтди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда –
ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш
учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "ХХХХ" МЧЖ ва "ХХХХ" МЧЖ ўртасида
2022 йил 3 мартда 188-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар
жавобгарга ѐқилғи маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
маҳсулотлар учун пул маблағларини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномага кўра жами 52.756.000 сўм маҳсулотларнинг
жавобгарга етказилганлиги даъво аризага илова қилинган ҳисоб-фактура билан
тасдиқланган.
Бироқ жавобгар томонидан шартномага кўра етказилган маҳсулотлар учун
қисман тўловлар амалга оширилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида
50 756 000 сўм қарздорлиги юзага келган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ѐки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс (бундан кейин
матнда – ИПК)ининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини
тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар
олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 50 756 000 сўм асосий қарз
қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини
50 756 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 2 637 800 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ―Мажбуриятларни бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 2 637 800 сўм пеня
миқдорини 1 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 50 756 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва
24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ "ХХХХ" МЧЖга алмаштирилсин.
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" МЧЖ фойдасига
50 756 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 107 876 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов