Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/84 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқори Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый HIGH MODERNISM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010015 Claim ID 3109662 PDF Hash 4891d3c617d0ace9... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1105-2301/84-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «HIGH MODERNISM» MЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2301/84-сонли иқтисодий ишни аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 10 январдаги 23-00675-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризада баён этилишича, Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш давомида солиқ тўловчи «HIGH MODERNISM» MЧЖ кўрсатилган юридик манзилда фаолият амалга оширмаётганлиги, йўқлиги аниқланган ва бу ҳақида масъул шахслар иштирокида далолатнома тузилган. Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан «HIGH MODERNISM» MЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилган. Аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «HIGH MODERNISM» MЧЖнинг банкдаги хисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар «HIGH MODERNISM» MЧЖ вакили суд мажлисига келмади. Жавобгар «HIGH MODERNISM» MЧЖ суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни жавобгар «HIGH MODERNISM» MЧЖ иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, «HIGH MODERNISM» MЧЖ юридик манзилида йўқлиги учун солиқ инспекцияси солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилганлигини, жавобгар бугунги кунга қадар ўзи кўрсатган манзилда йўқлигини ҳамда жавобгар манзилда йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модданинг учинчи қисми, тўртинчи бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги 2023 йил 6 январдаги қарори билан «HIGH MODERNISM» MЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилган. Аризачи жавобгар шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юбориб, «HIGH MODERNISM» MЧЖга банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб турилганлигини маълум қилган ҳамда ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга даъво ариза киритилиши ҳақида огохлантирган. Ишдаги ҳужжатлар билан аризачи аризаси асослилиги, «HIGH MODERNISM» MЧЖ ўзи кўрсатган юридик манзилда йўқлиги ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим этмаганлиги исботини топди. 3 Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачи аризасини қаноатлантиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сонли қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд Аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «HIGH MODERNISM» MЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб турилсин. «HIGH MODERNISM» MЧЖнинг банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. «HIGH MODERNISM» MЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар томонидан ҳисоб-рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилганидан сўнг, давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этиладиган қарор асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья Қ И Л А Д И: Ғ.Машкуров