Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/39 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHORVANASLXIZMAT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый OBID-OTA фермер хўжалиги
Source ID 1010009 Claim ID 3107566 PDF Hash d5e296ee8bef4883... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 24 январь 4-1105-2301/39-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, даъвогар “CHORVANASLXIZMAT” МЧЖнин жавобгар “OBID-OTA” ФХдан 3.729.322 сўм асосий қарз ва 1.425.870 сўм ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “CHORVANASLXIZMAT” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “OBID-OTA” ФХ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.729.322 сўм асосий қарз, 1.425.870 сўм ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Тарафлар ўртасида 2020 йил 11 ноябрь куни 200 бош сигир ва 2 ёшдан катта танани сунъий уруғлантириш учун юқори ирсий хусусиятларга эга бўлган наслли буқа уруғи, молларни сунъий уруғлантиришга тегишли асбоб-анжомлар ва суюқ азот билан таъминлаш ҳақида 2-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра Бажарувчи Буюртмачининг буюртмасига кўра, сунъий уруғлантириш учун юқори ирсий хусусиятларга эга бўлган наслли буқа уруғи, молларни сунъий уруғлантиришга тегишли асбоб-анжомлар ва суюқ азот билан махсулотлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширади. Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгар буюртмасига кўра сунъий уруғлантириш учун юқори ирсий хусусиятларга эга бўлган наслли буқа уруғи, молларни сунъий уруғлантиришга тегишли асбобанжомлар ва суюқ азот билан жами 3.976.182 сўмлик хизмат кўрсатган. Даъвогарнинг қарзни бартараф этиш борасидаги талабномаси ижросиз қолдирилганлиги натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 3.729.322 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ишончнома, ҳисобварақфактура ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ундириш, яъни 1.425.870 сўм фоиз ундириб беришни ҳам сўраган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар олдида 1.425.870 сўм ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ундириш тўғрисидаги талаби мақбул далиллар билан исботлаб берилмаганлиги сабабли ўз тасдиғини топмади. Суд, талаб этилган ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ундириш тўғрисидаги талабини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “OBID-OTA” ФХ ҳисобидан даъвогар “CHORVANASLXIZMAT” МЧЖ фойдасига 3.729.322 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 150 000 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров