Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2203/185 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Самарқанд ҳудудий электр тармоққлари корхонаси акционерлик жамияти
Source ID 1010786 Claim ID 3012324 PDF Hash 866b64a95ee9bcb8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
айъати ишни ИПК 297-моддаси айъати ишни ИПК 297 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
бандига асосан ИПК 302-моддаси бандига асосан ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2203/185-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья- Ф.Мажидов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья-Н.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 24 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Хасанов (2021 йил 6 июлдаги 01/14-3341-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Саматов, Ш.Эранов (2022 йил 23 декабрдаги 01/2819-сонли ишончнома асосида), адвокат О.Мажидов (2023 йил 16 январдаги 41-сонли ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Samarqand suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Samarqand hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятидан 5 331 470 501 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июлдаги қарори устидан “Samarqand hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суди жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Samarqand suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Самарқанд шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Samarqand hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 331 470 501 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар кейинчалик даъво талабининг миқдорини 5 338 998 493 сўмга кўпайтирган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 5 259 834 563 сўм ундирилган. Даъво талабининг 79 163 930 сўм ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда судлар даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 50,109,127-бандларига асосан жавобгарнинг дебитор қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилмаганлига баҳо бермаганлиги, даъвогар томонидан расмийлаштирилган 2021 йил 16 апрелдаги 00005349-сонли, 2021 йил 5 июлдаги 00009657-сонли далолатномаларга асосан Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 151-уй манзилга ичимлик суви ўлчагич асбобини ечиб олиш учун мутахасисс юбориш тўғрисида 2021 йил 7 июлдаги мурожаатга асосан 2021 йил 23 июлда даъвогар вакили келганлиги ва 00010204-сонли далолатнома расмийлаштирилганлиги, даъвогар томонидан сув босими тўхтатилмаганлиги, мутахассис ажратилмаганлиги сабабли жавобгарнинг сув ўлчағич асбобини ечиб олиб, давлат қиёслаш кўриги ўтказиш имконияти бўлмаганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил 15 ноябрдаги ва 2022 йил 6 январдаги мурожаатларга жавоб берилмаганлиги сабабли ушбу қарздорликлар вужудга келганлиги, даъвогар томонидан қилинган ҳисоб-китоб Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти ходими М.Якубовнинг мълумотномаси асосида қилингшанлиги, жавобгар марказий омборхона бўйича Қоидаларнинг 73 - бандига асосан белгиланган тратибда даъвогарга 2021 йил 9 апрель, 2020 йил июль ҳамда 2021 йил май ойларида давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этган бўлса-да, 2021 йил 26 апрель ва 19 май кунлари далолатномалар расмийлаштирилганлиги, 143 502 347 сўм қайта ҳисоб-китоб тўғри ўрганилмаганлиги, “Дўстлик” ЭТК бўйича сув ўлчагич асбоби ўз вақтида рўйхатга қўйилмаганлиги учун 2021 йил 15 октябрдаги 00014172-сонли далолатнома расмийлаштирилганлиги, Қоидаларнинг 65,70-бандларига кўра сув ўлчагич асбобини ўз вақтида ўрнатиш ва давлат назоратидан ўтказиш даъвогарнинг мажбурияти ҳисобланишига эътиборини қаратмаганлиги, судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 72-моддасининг талабларига риоя қилмаганлигини баён қилиб, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июлдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Палата суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан палатанинг вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, учинчи объект (“Дўстлик” бўлими биноси) бўйича 5 579 669 сўм ҳисобланган қисмига нисбатан эътироз йўқлигини билдириб, суд қарорларини ўзгартиришни сўрашди. Даъвогар вакили кассация шикояти юзасидан ёзма фикрини тақдим қилиб, унда келтирилган важларини қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Жавобгарга тегишли 3 та объектда сувдан ва оқова хизматидан фойдаланиш Қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Биринчи объект ( Самарқанд ҲЭТҚ омборхона биноси ) бўйича: Жавобгарга қарашли Самарқанд шаҳар, Хишрав қўрғонидаги омборхона биносида жавобгарнинг 2020 йил 7 октябрдаги хатига асосан ўтказилган текширишда марказлаштирилган сув таъминоти тизимига Д-25 мм пластмасс қувур орқали уланганлиги, сув ўлчагич асбобининг тамғаси узилганлиги аниқланиб, истеъмолчига 30 кун муддатда сув ўлчагич асбобини навбатдан ташқари давлат қиёслаш кўригидан ўтказишга рухсат берилган 2020 йил 16 октябрь куни 00000328-сонли далолатнома-кўрсатма “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ходими М.Бакиров, Ш.Наимовлар томонидан имзоланган. Истеъмолчи вакили имзолашдан бош тортган. Даъвогар ходимлари 2021 йил 26 апрель куни кўрсатма талаблари бажарилишини жойига чиқиб ўрганганда, сув ўлчагич асбобини рўйхатга қўйиш бўйича кўрсатмалар бажарилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда шу куни 00006116-сонли далолатнома-кўрсатма расмийлаштирган. Жавобгар низоли сув ўлчагич асбобини 2021 йил 29 апрель куни давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб, уни тамғалаш бўйича 2021 йил 18 майда 02/2036-сонли ариза билан мурожаат қилган ва 2021 йил 19 май куни 00007156-сонли далолатнома билан сув ўлчагич асбоби тамғаланиб, сув ўлчагич асбоби қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфи миқдори Қоидаларнинг 68, 71, 76, 78, 124-бандлари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан, тамға узилиш ҳолати бўйича 2020 йил 16 июль кунидан (сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар 3 ойда бир марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш лозим бўлган сана)дан 2020 йил 16 октябргача (сув ўлчагич асбобининг тамғаси узилганлиги аниқланган сана) бўлган 92 кунлик давр, сув ўлчагич асбобини ўттиз кунлик муддатда қиёслаш кўригидан ўтказиб, рўйхатга қўйиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмаганлиги ҳолати бўйича эса, 2020 йил 17 октябр(кўрсатма берилган сананинг кейинги куни)дан 2021 йил 18 май куни(давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб, уни тамғалаш бўйича ариза билан мурожаат этган сана)га қадар бўлган 213 кунлик давр, жами 305 кун ҳисобидан Д-25 мм = 115,46 м3 * 305 кун * 4075 = 143 502 347 сўм ундириш сўралган. Иккинчи объект (маъмурий биноси) бўйича: Жавобгарга қарашли Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 151-уйда жойлашган бинода сувдан ва оқова хизматидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан даъвогар текшириш ўтказанда, DN-65 русумли сув ўлчагич асбобининг тамғаси узилганлиги аниқланган ва жавобгарга уч кунлик муддатда сув ўлчагич асбобини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш тўғрисида истеъмолчининг вакили И.Мардонов иштирокида 2021 йил 16 апрель куни 00005349-сонли далолатнома-кўрсатма тузилган. Шундан сўнг, 2021 йил 5 июль куни даъвогар ходимлари жойига чиқишганда, жавобгар марказлаштирилган сув таъминоти тизимига Д-100 мм темир қувур орқали уланганлиги, берилган кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги, истеъмолчига етти иш куни ичида сув ўлчагич асбобини алмаштириш учун даъвогарга хат орқали хабар бериши шартлиги ва сув ўлчагич асбобини алмаштириш бўйича истеъмолчининг вакили И.Мардонов иштирокида 00009657-сонли далолатнома-кўрсатма тузилган. Жавобгар 2021 йил 7 июлда хат билан мурожаат қилиб, сув ўлчагич асбобини ечиб олиш учун мутахассис юборишни сўраган. Ушбу хатга асосан 2021 йил 23 июль куни жавобгарнинг низоли сув ўлчагич асбобини ўттиз кун муддатда давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш учун рухсат берилган ва шу кунда 00010204-сонли далолатнома-кўрсатма расмийлаштирилган. Далолатнома-кўрсатма даъвогар ходими М.Бакиров, жавобгар ходими И.Мардонов томонидан имзоланган. Мазкур бинода 2021 йил 17 ноябрь куни даъвогар ходими М.Бакиров, жавобгар ходими И.Мардонов томонидан имзоланган 00015741-сонли далолатнома-кўрсатмада жавобгар сув ўлчагич асбобини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш ва уни тамғалаш тўғрисида берилган кўрсатмалар бажарилмаганлиги аниқланган. Мазкур объект бўйича даъвогар даъво аризасида, қоидабузилиш натижасида сарфланган сув ва оқова сарфи миқдори Қоидаларнинг 71, 76, 78, 124-бандлари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан, тамға узилиш ҳолати бўйича 2021 йил 14 январь (сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар 3 ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш лозим бўлган сана)дан 2021 йил 16 апрель (сув ўлчагич асбобининг тамғаси узилганлиги аниқланган сана)гача бўлган 92 кунлик давр, сув ўлчагич асбобини ўттиз кунлик муддатда қиёслаш кўригидан ўтказиб, рўйхатга қўйиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмаганлиги ҳолати бўйича эса, 2021 йил 17 апрель (кўрсатма берилган сананинг кейинги куни)дан 2022 йил 11 февраль (даъво ариза билан мурожаат қилинган кунга қадар бажарилмаган сана)гача бўлган 300 кунлик давр, жами 392 кун ҳисобидан Д-100 мм = 1802,53 м3 * 392 кун * 7345 сўм = 5 189 916 477 сўм ҳисоб-китоб қилиниб, ундириш сўралган. Учинчи объект ( “Дўстлик” бўлими биноси) бўйича: Жавобгар 2021 йил 14 октябрь куни даъвогарга хат билан мурожаат қилиб, сув ўлчагич асбобини давлат қиёслаш кўригидан ўтказилганлиги сабабли тамғалаш учун мутахасисс юборишни сўраган. Жавобгарга тегишли Самарқанд шаҳар, Сўлим қўрғонида жойлашган “Дўстлик” бўлими биносида сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан даъвогар томонидан текшириш ўтказилиб, 2021 йил 15 октябрда расмийлаштирилган 00014172-сонли далолатнома-кўрсатмада, марказлаштирилган сув таъминоти тизимига Д-20 мм қувур орқали уланганлиги, 2021 йил 24 июлда расмийлаштирилган 00010209-сонли далолатномага асосан сув ўлчагич асбобининг назорат тамғаси ечиб олинган бўлиб, уни ўттиз кун ичида давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб, тамғалаш учун хат бериш тўғрисида кўрсатма берилганлиги ва ушбу кўрсатма ўз вақтида бажарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфи Қоидаларнинг 63 ва 70-бандлари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, 2021 йил 24 август (сув ўлчагич асбобини ўттиз кун ичида давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб, тамғалаш учун хат бериш лозим бўлган сана)дан 2021 йил 14 октябрь (тамғалаш учун мутахассис юбориш сўралган сана)гача бўлган давр ҳисобидан Д-20 мм = 25,35637 м3 * 54 кун * 4075 = 5 579 669 сўм ҳисобланган ва ундириш сўралган. Биринчи инстанция суди Қоидаларнинг 63,68,70,73,124-бандларига асосланиб, даъвогар томонидан аниқланган ҳолатлари бўйича, жами 5 338 998 493 сўмга асосли ҳисоблаганлиги, даъвогар судга мурожаат қилган кунга қадар жавобгар томонидан жами 79 163 930 сўмга ҳисобот топширилганлиги ва тўловлар амалга оширилганлиги сабабли, даъво талабининг 5 259 834 563 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни, 79 163 930 сўм ундириш қисмини эса қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги, жавобгар томонидан билдирилган эътирозларини асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаганлиги, шунингдек жавобгарнинг эътирозлари ишдаги далиллар билан ўз исботини топмаганлиги ҳақида хулосага келиб, даъво талабларини қисман қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 151-уйда жойлашган бинода марказлаштирилган сув таъминоти тизимига Д-100 мм темир қувур уланганлиги, қайта ҳисоб-китоб суммаларидаги сувнинг босими Самарқанд Давлат Архитектура қурилиш институтининг “Сув ва оқова таъминоти” кафедраси томонидан тасдиқланган ҳисоботкитобга кўра, 100 мм.ли қувур орқали 1 суткада ўтадиган сув сарфи 1802,53 м3 га тенглиги юзасидан мутахасисс хулосаси асосланган бўлиб, 24 июндаги суд мухокамасида иштирок этган мутахасисс К.Якубовнинг кўрсатмасида хулосада кўрсатилган сувнинг босими энг паст, минимал даражаси кўрсатилганлиги, Хишрав қўрғонидаги “Дўстлик” ЭТК бўйича даъвогар номига йўллаган сув ҳисоблагич асбобини тамғалаш учун мутахасисс юбориш тўғрисида 2020 йил 2 июлдаги 02/3163-сонли хати юзасидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 2020 йил 7 июлдаги тўлов топшириқномасида, ариза рақами кўрсатилмаганлиги сабабли ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали даъвогарнинг манзилига келиб тушмаганлиги, Самарқанд шаҳар, Хишрав қўрғонида жойлашган омборхона биносида 00000328-сонли, Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 151-уйда жойлашган бинода 00005349-сонли, Самарқанд шаҳар, Сўлим қўрғонида жойлашган “Дўстлик” бўлими бинода 00014172-сонлидалолатномаларда даъвогар томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилганлиги, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келиб, хал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Жумлалан, жавобгар томонидан Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 151-уйда жойлашган объектида задвижка бузилганлиги сабабли, сув ўлчағич асбобини ўрнатиш учун сув таъминотини тўхтатиб туриш юзасидан амалий ёрдам бериш сўралганлиги сабабли, сув ўлчагич асбобини ўрнатиш учун сув таъминоти тўхтатилиши лозимлиги, жавобгарнинг 2021 йил 15 ноябрдаги мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган, даъвогарнинг 2022 йил 29 мартдаги 703-сонли хатига эътибор қаратилмаган. Бундан ташқари, Қоидаларнинг 79-бандига мувофиқ сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбаларнинг узилиш ҳолатлари қайд қилинганда улар “Ўзстандарт” агентлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларга навбатдан ташқари текширувдан ўтказиш учун жўнатилади. Текшириш натижаларига кўра сувни ҳисобга олиш асбоби ишлатишга яроқсиз деб топилса, у таъмирлаш учун жўнатилиб, “Ўзстандарт” агентлигида аккредитациядан ўтган ташкилотда қайта текширилади. Сувни ҳисобга олиш асбоби носоз деб топилган истеъмолчи эксперт текшируви харажатларини тўлайди ҳамда сувни ҳисобга олиш асбоби ечилганидан то ўрнатилган даврдаги сарфланган ичимлик сув учун — I гуруҳ истеъмолчилари ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса — ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича тўловларни амалга оширадилар. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг LXS 05322-сонли сув ўлчагич асбоби яроқсиз деб топилмаганлиги ҳолатига апелляция инстанцияси суди тегишли ҳуқуқий баҳо бермаган. ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига асосан ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, кассация инстанцияси ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд хужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқламаганлиги сабабли, судлов ҳайъати ИПКнинг юқорида қайд этилган нормасига асосланган ҳолда кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, 7 апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиши, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини ўрганиб, уларга, ишдаги ва тақдим этилган бошқа далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Samarqand hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июлдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун Самарқанд вилоят судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Хайдаров ҳайъат аъзолари: А. Абдуллаев В. Сатторова