← Назад
Решение #671358 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| нинг | 88 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| онуннинг | 85 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 15 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2205/17-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
судья Д.Чориев кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Ахроров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 23 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга
кўмаклашаётган Бухоро вилоят судининг ходими А.Саноев, “Bukhara
comfortable buildings” МЧЖ вакили З.Шарипов (раҳбар), жавобгар
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шахар бўлими вакиллари бўлим бошлиғи
ўринбосари А.Юлдашев, ижрочи С.Нуров (2023 йил 10 январдаги
10М/1794-сонли ишончномага асосан) даъвогар “Bukhara comfortable
buildings” МЧЖнинг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят
бошқармасидан 36 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 майдаги қарори устидан
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шахар бўлими томонидан берилган
кассация
шикояти
асосида
ишни
Олий
суднинг
биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниыланишича, даъвогар 2017 йил 3 январдаги ариза билан Суд
ижрочиларининг Бухоро шаҳар бўлимига Бухоро вилоят хўжалик
судининг 2016 йил 1 декабрдаги ижро варақасини ижро қилиш учун
мурожаат қилган ва суд ижрочиси О.Ғафуров томонидан 2017 йил
16 январда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул
қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бухоро вилоят Ички
ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг МИБ
Бухоро шаҳар бўлимига йўллаган 2017 йил 31 августдаги 24/4113-сонли
хатига кўра, МИБ Бухоро шаҳар бўлимининг 2016 йил 16 августдаги
01/06-26155-сонли
хати
орқали
юборилган
“Қарздорнинг
автомототранспорт воситасини қидириш тўғрисида”ги қарорига асосан,
Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 256-уйда жойлашган қарздор “Эрк Рахим
транс” МЧЖга тегишли бўлган “Howo” русумли 80 264 JAA давлат рақам
1
белгили автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган. Суд ижрочиси
О.Ғафуровнинг 2016 йил 16 августдаги “қарздорнинг автомототранспорт
воситасини қидириш тўғрисида”ги қарорига кўра, Бухоро вилоят хўжалик
судининг 2016 йил 28 июлдаги 20-1607/8066-сонли ижро варақасига
асосан қарздор “Бухоро Файз Элдоржон” МЧЖ ва “Эрк Рахим транс”
МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” фойдасига 283 000 000 сўм кредит
қарзи, 9 176 000 сўм кредит фоизи жами 292 176 000 сўм ундириш,
ундирув “Эрк Рахим транс” МЧЖга тегишли бўлган 2009 йилда ишлаб
чиқарилган
двигател
рақами
090407001457,
кузов
рақами
LZZ5ELMD29N3380528, давлат рақами 80/264 JAA бўлган HOWO
SINOTRUKZZ3257M38 бошланғич баҳоси 120 000 000 сўм бўлган юк (ўзи
ағдарувчи) автомашинага ва “Бухоро Файз Элдоржон” МЧЖга тегишли
бўлган 2014 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 1214А006553,
кузов рақами ЕС807917, давлат рақам белгиси 80/236 ZL50GN бошланғич
сотув баҳоси 139 800 000 сўм бўлган погрузчик транспорт воситасига
қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2016 йил 9 августда иш юритишга
келиб тушганлиги ва мазкур транспорт воситаларига нисбатан қидирув
эълон қилинганлиги, қарор нусхаси Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБга ижро этиш
учун юборилиши кўрсатилган. Даъвогар раҳбари З.Шарипов 2019 йил
18 январдаги 2-сонли ариза билан Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиб,
унга кўра жавобгарнинг балансида бўлган HOWO русумли автомашина
ҳақида маълумотни 2017 йил февралда ДАНдан ўзи топиб МИБга
топширганлиги, лекин МИБ ходимлари автомашинани даъвогар топиб
бергандан кейин тақиқ қўйилишини айтганлиги, ҳар ой 3-4 маротаба
мурожаат қилганлиги, жавобгар бемалол қарз суммаларини “талаб қилиш
ҳуқуқидан воз кечиш” шартномаси орқали қарздорлардан бошқа
фирмаларига олиб чиқиш учун МИБ ходимлари шароит яратиб
келаётганликлари ҳақида билдириб, ижро варақасини ижросини
таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраган. Агробанк АТБ Бухоро
вилоят ҳудудий филиалининг 2019 йил 5 февралдаги 74-сонли хатига
кўра, “Эрк Рахим транс” МЧЖнинг охирги банк операцияси 2018 йил
9 ноябрь ва К-2дан қарздорлиги 91 812 880,10 сўм эканлиги ёзилган.
Давлат ижрочилари Ё.Алмасов ва Ф.Файзиевлар томонидан 2019 йил
30 майда қарздорнинг мулкий аҳволини кўздан кечириш тўғрисида
далолатнома тузилган бўлиб, унга кўра қарздор Э.Рахимовдан МЧЖга
тегишли бўлган техника юклагич русумли давлат рақами 466 GNB бўлган
техникани қаердалиги сўралганда Э.Рахимов ушбу техника носоз ҳолда
бўлганлиги сабабли ишлатмаганлиги, ҳозирда қаерда эканлигини
билмаслигини маълум қилганлиги, манзилда ҳам ушбу техника воситаси
йўқлиги аниқланганлиги қайд қилинган. Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБнинг
2019 йил 27 майдаги 24/2954-сонли жавоб хатига кўра, “Эрк Рахим транс”
МЧЖ номида бўлган “HOWO” русумли, 80 264 JAA давлат рақам белгили
автомашинага Бухоро шаҳар мажбурий ижро бюросининг 2018 йил
8 ноябрдаги 5251-сонли хатига асосан тақиқ қўйилганлиги маълум
2
қилинган. Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг 2019 йил
22 майдаги 156-сонли жавоб хатига кўра, “Эрк Рахим транс” МЧЖга
тегишли бўлган 80 264 JAA давлат рақам белгили HOWO SINOTRUK
ZZ3257M38 русумли, қизил рангли юк (ўзи ағдаргич) автотранспорт
воситасига нисбатан нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимида
тақиқ (хатлов) қўйилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмаслиги
маълум қилинган. МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Давлатов
2019 йил 05 ноябрда ижро ишини ўз иш юритишига қабул қилиш
тўғрисида қарор қабул қилган. Мажбурий ижро бюросининг 2019 йил
9 ноябрда “МИБ портал” тизими орқали юборилган электрон онлайн сўров
натижасига кўра, 11-сон давлат нотариал идораси нотариуси Я.Азимов
томонидан 2018 йил 23 январда “Эрк Рахим транс” МЧЖга тегишли бўлган
80 264 JAA давлат рақам белгили HOWO SINOTRUK ZZ3257M38 русумли,
қизил рангли юк (ўзи ағдаргич) автотранспорт воситаси “Xorazm Zafar
Invest” МЧЖга сотилганлиги аниқланган. МИБ Бухоро шаҳар бўлими
томонидан 2020 йил 9 мартдаги 391-сонли хат орқали Бухоро вилоят
давлат архивидан суднинг 2016 йил 1 декабрдаги 20-1606/2094-сонли
ундирувчи “Bukhara Comfortable Buildings” МЧЖ фойдасига 82 611 670 сўм
қарз ундириш ва бошқа ижро ҳужжатлари тамомланиб, собиқ суд
ижрочилари Бухоро шаҳар бўлими томонидан ёки МИБ Бухоро шаҳар
бўлими томонидан архивга топширган ёки топширилмаганлиги тўғрисида
маълумот тақдим қилиш сўралган. Бухоро вилоят давлат архивининг
2020 йил 12 мартдаги 04-04/58-сонли жавоб хатига кўра, фонд 1500 “Суд
ижрочилари Бухоро шаҳар бўлими”нинг 2016 йиллардаги архив
ҳужжатларида қарздор “Эрк Рахим транс” МЧЖ ҳамда ундирувчи Бухоро
шаҳар ДСИ фойдасига қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши
чиқмаган. МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Файзиев
2020 йил 7 апрелда ижро ишини ўз иш юритишига қабул қилиш тўғрисида
қарор қабул қилган. Давлат ижрочиси Ф.Файзиев 2020 йил 4 сентябрда
қарздорнинг юридик манзилини текшириш тўғрисида далолатнома тузиб,
унга кўра қарздорга тегишли мулклар йўқлиги сабабли ижро
ҳаракатларини амалга ошириш имкони бўлмаганлиги қайд қилинган.
МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Файзиев томонидан
2020 йил 11 сентябрда Бухоро вилоят хўжалик судининг 2016 йил
1 декабрдаги 20-1606/2094-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор “Эрк
Рахим транс” МЧЖдан ундирувчи “Bukhara Comfortable Buildings” МЧЖ
фойдасига 82 611 670 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ва тегишли
ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа
орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси
3-бандига асосан тегишли ундирувчига ижросиз қайтарилган ва ижро иши
юритиши тамомланган.
“Bukhara comfortable buildings” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Мажбурий
ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармасидан 36 000 000 сўм ундиришни
сўраган.
3
транс” МЧЖ, Бухоро вилоят адлия бошқармаси, Бухоро вилоят Ички ишлар
бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Мажбурий
ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суднинг 2022 йил 10 февралдаги ажрими билан Мажбурий ижро
бюроси Бухоро вилоят бошқармаси ишга дахлдор Мажбурий ижро бюроси
Бухоро шаҳар бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
билан алмаштирилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 36 000 000 сўм етказилган зарар
ундириш белгиланган. Даъвонинг Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят
бошқармасига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал
қилув қароридан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган
ва унда қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича
қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситасини тақиқдан чиқарган
МИБнинг ўша вақтдаги мансабдор шахслари ушбу масалани ҳал этишга
жалб қилинмаганлиги ва бунинг оқибатида процессуал ҳуқуқ нормалари
бузилганлиги, МИБ томонидан ижро иши юритилиши давомида
82 611 670 сўм қарзнинг 46 611 670 сўми ундирилганлиги, ундирув
жараёнида қарздорга тегишли бўлган юк автомашинасига таъқиқ
қўйилиб, автотранспорт воситасига қидирув эълон қилиш ҳақида қарор
қабул қилинганлиги, қарор ижроси ИИБ ЙХХБга юклатилганлиги, ушбу
ижро иши тамомланмаганлиги, 36 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик
ундирилмаганлиги, бироқ суд томонидан жавобгардан 36 000 000 сўм
ундириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилинганлиги, бундан ташқари
Бухоро шаҳар МИБ ижрочисига нисбатан тайинланган хизмат текширув
натижасида қарздорга тегишли бўлган юк автомашинаси ИИБ ЙХХБ
ходимларининг айби билан таъқиқдан чиқарилганлиги аниқланганлиги,
бироқ суд томонидан бу ҳолатларга эътибор қаратилмасдан иш юзасидан
бир томонлама қарор қабул қилинганлиги баён қилинган.
Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб,
шикоятни қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишини
сўради.
Даъвогар вакили шикоятни қаноатлантирмасдан, биринчи ва
апелляция
инстанцияси
судларининг
қарорларини
ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
4
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Эрк Рахим транс”
МЧЖ, Бухоро вилоят адлия бошқармаси, Бухоро вилоят Ички ишлар
бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси суд муҳокамаси вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни (матнда “Қонун” деб
юритилади)нинг 88-моддаси учинчи қисмига кўра давлат ижрочиси
томонидан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар
қонунчиликда назарда тутилган тартибда қопланиши лозим.
Қонуннинг 30-моддаси биринчи қисмига кўра, ижро ҳаракатлари ва
ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро
этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан
икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва
ижро этилиши керак.
Қонуннинг 42-моддаси тўртинчи қисмига кўра, қарздор юридик
шахсни ва шунингдек қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) молмулкини қидириш давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Автомототранспорт воситасини қидириш давлат ижрочисининг қарорига
кўра ички ишлар органлари зиммасига юклатилиши мумкин.
Қонуннинг 85-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат ижрочиси
ижро ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ижро этилиши
чораларини кўриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
5
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган
фойда) тушунилади.
ФКнинг 15-моддасига кўра, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган
ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки
юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим.
Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари
маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари
ҳисобидан қопланади.
Иш ҳужжатларига кўра, Бухоро шаҳар прокуратурасининг даъвогарга
юборган 2020 йил 28 февралдаги 4-43997/20-сонли жавоб хатига кўра,
қарздор “Эрк Рахим транс” МЧЖга тегишли бўлган HOWO русумли
80 264 JAA давлат рақам белгили автомашинаси мавжудлиги
аниқланганлиги, мазкур автомашинани қидириш тўғрисида қарор қабул
қилинганлиги ва ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 22 августда
вилоят ИИБ ЙҲХБга хат юборилганлиги, бироқ 2018 йил 18 январда HOWO
русумли 80 264 JAA давлат рақамли автомашина 11-сонли давлат
нотариал идораси орқали сотиб юборилганлиги, бунга МИБ Бухоро шаҳар
бўлими ходимлари томонидан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБга HOWO русумли
80 264 JAA давлат рақамли автомашинага қўйилган барча чекловлар бекор
қилиниши тўғрисидаги хати асос бўлганлиги, мазкур ҳолат бўйича МИБ
Бухоро шаҳар бўлими ходимларининг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш
учун хизмат текшируви тайинланганлиги, ижро ҳужжати бўйича қарздор
“Эрк Рахим транс” МЧЖнинг ундирувчи даъвогарнинг фойдасига жами
41 201 713 сўм ундирилмасдан қолганлиги, аризани ўрганиш давомида
2020 йил 28 февраль куни прокуратуранинг аралашуви билан қарздор
“Эрк Рахим транс” МЧЖдан ундирувчи фойдасига 5 млн. сўм пул маблағи
ундирилиши таъминланиб, ариза қисман қаноатлантирилганлиги,
келгусида ижро ҳаракатлари якуни бўйича МИБ Бухоро шаҳар бўлими
томонидан маълум қилиб борилиши кўрсатилган.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармасининг Бухоро
шаҳар прокурорига йўллаган 2020 йил 24 мартдаги 10-5-544-20-109-сонли
хати мазмунига кўра, прокуратуранинг 28.02.2020 йилдаги “хизмат
текшируви тайинлаш тўғрисида”ги тақдимномасига асосан Бюронинг
Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида бўлган “Эрк Рахим транс” МЧЖдан
ундирувчи даъвогар фойдасига пул ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати
юзасидан ижро ҳаракатлари қонун талабларига риоя қилиниши аҳволи
6
ўрганилган. Бухоро вилоят хўжалик судининг 2016 йил 25 мартдаги
қарздор “Эрк Рахим транс” МЧЖдан ундирувчи давлат фойдасига
3 312 800 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати собиқ
давлат ижрочиси Ф.Ахмедов иш юритувида бўлган ҳамда мазкур солиқ
қарздорлиги 2018 йил 10 январда ундирилиши таъминланган. Бюронинг
Бухоро шаҳар бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган
А.Болтабоев томонидан 2018 йил 18 январда қарздор “Эрк Рахим транс”
МЧЖ томонидан 3 312 800 сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги
сабабли, жамиятга тегишли бўлган 80 264 JAA давлат рақам белгили,
HOWO русумли автотранспорт воситасига қўйилган барча чекловларни
бекор қилиш ҳақида Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБга маълумот берилган.
Собиқ давлат ижрочиси Ф.Ахмедов томонидан суднинг 2016 йил
25 мартдаги қарздор “Эрк Рахим транс” МЧЖдан 3 312 800 сўм солиқ қарзи
ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси таъминланиб тамомланган
бўлса-да, номаълум сабабларга кўра Ф.Ахмедов томонидан ижро
ҳужжатини бўлим архивига топширмаганлиги ҳамда ҳозирги кунда ушбу
ижро иши бўлимда мавжуд эмаслиги аниқланган.
МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2020 йил 11 сентябрда ижро
иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини қайтариш тўғрисида қарор
асосида ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилган бўлиб, даъвогар
2020 йил 28 декабрдаги 3-сонли ариза билан МИБ Бухоро шаҳар бўлимига
ижро ҳужжати бўйича ундирилмай қолган суммани ундириш бўйича
мурожаат қилган. МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Файзиев
2021 йил 8 январда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул
қилган ва кейинчалик МИБ Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси
У.Файзиев ижро ишини ўз иш юритувига қабул қилиш тўғрисида қарор
қабул қилган.
Иш ҳужжатларидаги ижро варақа, ижро ишидаги ижро ҳаракатлари
билан боғлиқ ҳужжатлар, Бухоро шаҳар прокуратурасининг хатлари, МИБ
Бухоро вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими жавоб хатлари билан
тасдиқланганлиги, иш бўйича жавобгар Мажбурий ижро бюроси Бухоро
шаҳар бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
натижасида ягона ундириш имкони бўлган мулк, яъни “Эрк Рахим транс”
МЧЖга тегишли бўлган HOWO русумли 80 264 JAA давлат рақам белгили
автомашинасига барча зарурий чораларни кўрган ҳолда мажбурий ижро
ҳаракатлари қаратилмаганлиги оқибатида гарчанд ижро ҳужжати
ундирувчи даъвогар томонидан 2017 йил 3 январда мажбурий ижрога
қаратилган бўлса-да, низоли автотранспорт воситаси Бюронинг Бухоро
шаҳар бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган А.Болтабоев
томонидан 2018 йил 18 январда қарздор “Эрк Рахим транс” МЧЖга
тегишли бўлган 80 264 JAA давлат рақам белгили HOWO SINOTRUK
ZZ3257M38 русумли, қизил рангли юк (ўзи ағдаргич) автотранспорт
воситасига қўйилган барча чекловлар бекор қилиш ҳақида Бухоро вилоят
ИИБ ЙҲХБга маълумот берилганлиги ва 11-сон давлат нотариал идораси
нотариуси Я.Азимов томонидан 2018 йил 23 январда ушбу автотранспорт
7
воситаси “Xorazm Zafar Invest” МЧЖга сотилганлиги, кейинчалик МИБ
Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочилари Ё.Алмасов ва Ф.Файзиевлар
томонидан илк маротаба 2019 йил 30 майда қарздорнинг мулкий
аҳволини кўздан кечириш тўғрисида далолатнома тузганликлари, сўнг
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли МИБ Бухоро шаҳар
бўлими давлат ижрочиси Ф.Файзиев томонидан 2020 йил 11 сентябрда
ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилиб, ижро иши юритиш
тамомланганлиги, мазкур ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси
Бухоро шаҳар бўлими масъул ходими томонидан ўз вақтида низоли
автотранспорт воситасига тақиқ қўйилмаганлиги, Қонуннинг 21 ва
42-моддаларига асосан транспорт воситасини қидириш ишлари етарлича
олиб борилмаганлиги, Қонуннинг 30-моддасига асосан мажбурий ижро
этиш муддатларига риоя қилинмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати қисман
ижро этилиши натижасида 36 000 000 сўм қарздорлик ундирилмасдан
қолган.
Шу боис жавобгарнинг ушбу ижро иши тамомланмаганлиги,
36 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик ундирилмаганлиги, суд ҳужжати
ҳали ижро жараёнида эканлиги ҳақидаги важлари асоссиз.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган МИБнинг ўша вақтдаги
мансабдор шахслари ушбу масалани ҳал этишга жалб қилинмаганлиги ва
бунинг оқибатида процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ҳақидаги
важлари асоссиздир. Чунки юридик шахс, яъни МИБ ижрочисининг хаттиҳаракаати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарари учун иш
берувчи МИБ жавоб беради.
МИБ томонидан ижро иши юритилиши давомида 82 611 670 сўм
қарзнинг 46 611 670 сўми ундирилганлиги, ундирув жараёнида қарздорга
тегишли бўлган юк автомашинасига таъқиқ қўйилиб, автотранспорт
воситасига қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги,
қарор ижроси ИИБ ЙҲХБга юклатилганлиги, Бухоро шаҳар МИБ
ижрочисига нисбатан тайинланган хизмат текширув натижасида
қарздорга тегишли бўлган юк автомашинаси ИИБ ЙҲХБ ходимларининг
айби билан таъқиқдан чиқарилганлиги аниқланганлиги ҳақидаги
важлари ҳам асосли эмас. 2020 йил 28 февралдаги 43997/20-сонли
тақдимнома ижроси юзасидан Бухоро шаҳар прокурорига юборилган
2020 йил 24 мартда №10-5/544-20-109-сонли хатда суд ижрочиси
томонидан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБга берилган 2018 йил 18 январдаги
маълумотида 3 312 800 сўм солиқ тўланганлиги сабабли, ушбу иш
юзасидан қўйилган барча чекловлар бекор қилиниши сўралган бўлсада,
қарздорга тегишли бўлган 80 264 JAA давлат рақам белгили, HOWO
русумли автотранспорт воситасига нисбатан эълон қилинган қидирув
ҳаракатлари рад этилмаганлиги ҳамда бу ҳақда қарор қабул
қилинмаганлиги маълум бўлганлиги кўрсатилган. Бундан кўринадики, суд
ижрочиси томонидан унинг иш юритувидаги барча ижро ҳужжатлари
ижро этилмаган бўлса-да, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт
воситасига нисбатан таъқиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома
8
ИИБ ЙҲХБга берилган. Демак таъқиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги
маълумотнома мавжуд бўлган ҳолда автотранспорт воситаси
бегоналаштирилган ва бунга суд ижрочисини айби билан йўл
қўйилганлиги кўринади.
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони
қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг
учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан
қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ бўлган 75 000 сўм харажат жавобгардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шахар бўлимининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 18 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шахар бўлимидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
9