Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2204/10480 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OSCAR FURNITURE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AGREGAT ZAVODI" акционерлик жамияти
Source ID 1008506 Claim ID 3071247 PDF Hash 10da6cf5fb1e6cf5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2204/10480-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья О.Мирзаев кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари - С.Холисбаев (раҳбар), юрисконсульт Н.Азизова (2023 йил 11 январдаги 4-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – юрисконсульт О.Умаров (2022 йил 27 октябрдаги 650-01/09-сонли ишончнома асосида) ва юрисконсульт ёрдамчиси Р.Камалов (2023 йил 20 январдаги 11-01/01-сонли ишончнома асосида), Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили – бош юрисконсульт Б.Боймоқов (2022 йил 1 ноябрдаги 01/11-17/952-сонли ишончнома асосида), “Real Consult-Service” МЧЖ баҳоловчи ташкилоти вакили – И.Халматов (раҳбар))нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Zamon Story Bulding” МЧЖ ва Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси (“Osсar Furniture” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар “Agregat Zavodi” акциядорлик жамиятидан 2 783 672 790,82 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Палата томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Osсar Furniture” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Agregat Zavodi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 11 ноябрда объектни қуриш бўйича инвестиция келишуви имзоланган. Унга кўра, жавобгарга тегишли Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 117-уй манзилида жойлашган умумий майдони 600 кв.м.дан иборат ер участкасида қурилиши лозим бўлган умумий майдони 500 кв.м.дан иборат бино (бундан буён матнда объект деб юритилади) инвестиция фаолияти 1 натижаси ҳисобланиши, даъвогар инвестиция фаолияти натижасини яратиш учун барча ишларни бажариш ва жавобгарга топшириш, жавобгар эса объектни инвесторга ижара шартномаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олган. Бунда, ижара шартномасининг шартларидан бири жавобгар ижара тўловлари ҳисобига инвестиция харажатларини қисман қоплаш бериши лозим бўлган. Объектни ижарага олиш муддати тарафлар томонидан белгиланган қоплаб берилиши лозим бўлган пул маблағлари суммасини инобатга олган ҳолда ижара шартномасида кўрсатилишига келишилган. Шунингдек, инвестиция шартномасининг 4.2.3-бандида белгиланган шартдан келиб чиқиб, даъвогар инвестиция шартномаси талабларини бажариш учун “Zamon Story Bulding” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда пудратчи деб юритилади)ни жалб қилиб, у билан 2020 йил 2 мартда 2-сонли пудрат шартномасини имзолаган. Ушбу шартномага асосан пудратчи томонидан объектда қурилиш ишлари бошланган ва даъвогарга қиймати 1 855 781 860,55 сўмлик ишларни далолатнома орқали топширган. Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 855 781 860,55 сўм миқдордаги қурилиш ишлари қийматини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар инвестиция шартномаси талабларини бажариш мақсадида объектни қуриш учун тегишли рухсатнома олганлиги ва пудратчини жалб қилиб, у билан пудрат шартномаси тузганлиги, пудратчи томонидан объектда 1 855 781 860,55 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва ишлар далолатнома ҳамда ҳисоб-фактуралар асосида қабул қилиб олганлиги, бироқ, жавобгар номаълум сабабларга кўра объектда қурилиш ишларини тўхтатганлиги, даъвогарнинг бир неча маротаба берилган огохлантириш хатларини оқибатсиз қолдирганлиги, қурилишга рухсат бермаганлиги ва шу билан инвестиция шартномасини тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарорининг 2-банди билан “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ, “Агросаноатмашинвест” МЧЖ устав капиталларидаги давлат улушларини номинал қийматда ўтказиш ҳисобига “Toshkent traktor zavodi” МЧЖни (кейинги ўринларда – “TTZ” МЧЖ) ташкил қилишга, уч ой муддатда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ ва “Технолог-Стан” МЧЖни “TTZ” МЧЖга қўшиб олишга, корхоналарга тегишли бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотлар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бўшаётган активларнинг мулкдори ўртасида тузиладиган хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон онлайн-аукцион 2 савдолари орқали сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги, шунинг учун бугунги кунда жавобгарга тегишли ер майдонида қурилиш ишларини амалга ошириш учун шароит мавжуд эмаслигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими билан Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ва пудратчи, 29 апрелдаги ажрими билан Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ишни кўриш жараёнида Палата судга қўшимча даъво аризасини тақдим қилиб, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосан жавобгар томонидан қурилиш ишлари қиймати ўз вақтида тўламанганлиги учун 2020 йилнинг апрель ойидан 2021 йил февраль ойига қадар даврга ҳисобланган 927 890 930,27 сўм пеня, жами 2 783 672 790,82 (1 855 781 860,55 + 927 890 930,27) сўм ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳалқилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суднинг ҳал қилув қарорида даъвогар томонидан суд мажлисларида низолашилаётган бинони қуриш учун фақат ҳисобварақ-фактураларга асосан пудратчига 1 855 781 860,55 сўм тўлаб берилганлигини қайд этганлиги, лекин суд мажлисида даъвогар вакили пудратчига тўлаб берган пуллари тўғрисида маълумотларни тақдим эта олмади деб кўрсатганлиги, бироқ, суд мажлисида пудратчининг вакили ҳақиқатдан ҳам 1 855 781 860,55 сўмлик ишларни даъвогарга топширганлиги ва ушбу сумма тўлаб берилганлиги тўғрисида тушунтириш берганлиги, аммо суд буни эътиборга олмаганлиги, бажарилган ишлар учун тақдим қилинган ҳисоб-фактуралар асосида 1 855 781 860,55 сўм пудратчига тўлаб берилганлиги, суднинг ҳал қилув қарорида Палатанинг даъво аризасида даъвогар объектни қуриш учун рухсатнома олганлиги қайд қилинган бўлса-да, бироқ, судга 2019 йил 11 ноябрдаги инвестиция келишувидан бошқа ҳужжат тақдим қила олмаганлиги тўғрисида хулосага келганлиги, аммо, суд мажлисида Инспекция вакили қурилиш учун тегишли рухсатнома жавобгар томонидан олиниши кераклиги қайта-қайта таъкидлаганлигини суд инобатга олмаганлиги, Палата вакили инвестиция келишувига асосан қурилиши тугалламаган бино электрон онлайн-аукцион савдосида жавобгарнинг бошқа бино-иншоотларга қўшилиб, савдога қўйилганлигини аниқлаштириш ҳақида илтимоснома киритганлиги, бироқ, суд томонидан тегишли ҳужжатлар ўрганилмасдан, фақат Агентлик вакилининг 3 кўрсатмасига асосан баҳо берилганлиги, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида даъвогардан 55 673 455,82 сўм давлат божи ундириш белгиланганги, бироқ, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўлганлиги сабабли белгиланган давлат божи ставкасининг 50 фоизи, яъни 2 фоизнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги, бугунги кунда жавобгарнинг бино-иншоотлари сотилганлиги, даъвогар томонидан қурилган бино Агентликнинг баҳолаш комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда баҳоланганлиги ва ушбу қурилиши тугалланмаган бино учун нарх чиқарилганлиги, суд муҳокамаларида ушбу баҳолаш комиссиясининг маълумотларини талаб қилиб олиш сўралган бўлса-да, судлар ушбу маълумотларни талаб қилиб олмаганлиги ва ўрганмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, бинони қуриш учун ажратилган ер участкаси ташландиқ ҳолатда бўлганлиги ва шунинг учун жавобгар ўзи ундан фойдалана олмаганлиги сабабли ер участкасини даъвогарга бино қуриш учун топширганлиги, даъвогар барча ҳужжатларни, шу жумладан лойиҳа-смета ҳужжатларни тайёрлаб, жавобгарга топширганлиги, аммо, жавобгар томонидан пул маблағлари ўтказиб берилмаганлиги ва шунинг учун ҳужжатлар охиргача расмийлаштирилмай қолганлиги, даъвогар бинонинг ертўла қисми ва 1-қаватини қурганлиги, кейин жавобгар “Автосаноат” АЖ таркибига кирганлиги сабабли ишлар тўхтатилганлиги, янги раҳбар келганидан кейин унга барча ҳужжатлар тақдим қилинганлиги ва у ишни давом эттиришни айтганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Олмазор туманига ташриф буюрганидан кейин жавобгарни объекти сотилиши ҳақида қарор қабул қилинганлиги ва объект савдога чиқарилганлиги, савдога чиқаришдан олдин объект баҳоланганлиги, баҳолаши лозим бўлган мол-мулк сафига даъвогар томонидан қурган бино ҳам қўшилиб, баҳоланганлиги ва кейин объект сотилганлиги, аммо даъвогарнинг харажатлари қоплаб берилмаганиги, қурилишни бошлаш учун Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясидан жавобгар рухсат олганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва қурилиш учун қилинган харажатларни ундириб беришни сўрашди. Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, даъвогар билан барча келишув АЖнинг собиқ раҳбарлари билан бўлганлиги, бугунги кунда раҳбарият ўзгарганлиги, бугунги кунда бино-иншоотлар Агентлик томонидан сотилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Агентлик вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, даъвогар томонидан барпо этилган қурилиши тугатилмаган бино ноқонуний қурилма бўлганлиги, бу ҳақда иш биринчи инстанция судида кўриш жараёнида баҳоловчи ташкилот ва Инспекция вакиллари батафсил тушунтириш берганлиги, қурилиш АЖнинг олдинги раҳбарияти билан шерикчилик шарти асосида бошланганлиги, даъвогар зарар кўрган бўлса 4 АЖнинг собиқ раҳбариятига даъво қилиши лозимлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўради. “Real Consult-Service” МЧЖ баҳоловчи ташкилотининг вакили ҳақиқатда ҳам низоли бино даъвогар томонидан қурилганлиги айтилганлиги, аммо, мулк давлатга тегишли бўлганлиги учун баҳолаб берганлигини маълум қилиб, иш юзасидан қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Палата, пудратчи ва Инспекция суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, пудратчи ва Инспекциянинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 11 ноябрдаги объектни қуриш бўйича инвестиция келишувига асосан жавобгарга тегишли объектда инвестиция фаолияти натижасини яратиш учун жавобгар даъвогарга Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан 2018 йил 23 октябрдаги рухсатнома ва 2018 йил 22 ноябрда тасдиқланган архитектура режалаштириш топшириғини топширган. Даъвогар ушбу ҳужжатлар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаган ва пудратчини жалб қилиб, у билан 2020 йил 2 мартда 2-сонли пудрат шартномасини имзолаган. Ушбу шартномага асосан пудратчи томонидан объектда қурилиш ишлари бошланган ва даъвогарга қиймати 1 855 781 860,55 сўмлик ишларни далолатнома орқали топширган, даъвогар 5 эса 2020 йил 16 апрелдаги 302-сонли, 17 апрелдаги 34 ва 303-сонли, 20 апрелдаги 305-сонли, 28 майдаги 50-сонли, 2 июндаги 52-сонли, 10 июндаги 65-сонли ва 20 октябрдаги 189-сонли тўлов топшириқномалари билан жами 1 040 000 000 сўм пудратчига ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сонли қарорининг 2-банди билан “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ, “Агросаноатмашинвест” МЧЖ устав капиталларидаги давлат улушларини номинал қийматда ўтказиш ҳисобига “TTZ” МЧЖни ташкил қилишга, уч ой муддатда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “Технолог” АЖ ва “Технолог-Стан” МЧЖни “TTZ” МЧЖга қўшиб олишга, корхоналарга тегишли бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотлар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бўшаётган активларнинг мулкдори ўртасида тузиладиган хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган. Ушбу қарорга асосан Агентлик томонидан белгиланган тартибда АЖнинг бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотлари (шу жумладан даъвогар томонидан барпо этилган қурилиши тугалламаган бино) баҳоланиб, савдога чиқарилган. “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкил қилинган 2022 йил 25 апрелдаги электрон-онлайн аукцион нажалари ҳақида расмийлаштирилган DA 004-411130-сонли баённомасига асосан АЖ ва “Агрегат-Автокомплект” МЧЖ иштирокида, Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва ауцион ғолиби “Buld Power” МЧЖ (харидор) ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Олмазар тумани, Уста Ширин кўчаси, 117-уй манзилида жойлашган умумий майдони 9,6288 га.дан иборат ер участкасида жойлашган бино ва иншоотлар харидорга сотилган. Ушбу шартноманинг 3.2-бандига кўра, сотиб олиш тўловлари сотувчи (Агентлик Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси)нинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначиликдаги ҳисоб-рақамига ўтказиб берилиши белгиланган. Яъни, сотилган АЖнинг бино ва иншоотлари (шу жумладан даъвогар томонидан барпо этилган қурилиши тугалламаган бино) учун тўлов жавобгарга тўланиши белгиланмаган. Бундай ҳолатда Палатанинг жавобгардан 1 855 781 860,55 сўм миқдордаги қурилиш ишлари қиймати ҳамда пеня ундириш талаби асоссиздир. Гарчи, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этишда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда даъвогар жавобгар билан объектни қурилиш бўйича шартнома тузмаганлиги, қурилишга рухсат олмаганлиги, 1 855 781 860,55 cўм 6 пудратчига тўланганлиги исботлаб бермаганлигини асос қилиб кўрсатган бўлса-да, даъвони қаноатлантириш мазмунан тўғри рад қилинган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Палатанинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва иш кассация инстанцияси судида кўриш учун даъвогардан республика бюджетига 27 836 728 (2 783 672 790,82 х 2 % х 50 %) сўм давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Osсar Furniture” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 27 836 728 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов И. Таджиев 7