← Назад
Решение #671372 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тугрисида)
23.01.2023 йил
Навоий шаҳри
хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххх манфаатида, жавобгар ххххдан
124.475.088 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Курбонов котиблигида
тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан
124.475.088 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисига қадар даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб жавобгар билан
ўзаро медиатив келишув тузганлигини билдириб, судга ушбу келишувни тақдим қилди.
Жавобгар вакили тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти бўйича
огоҳлантирилганлигига карамасдан суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони
кўрмасдан қолдиришни, амалдаги қонунчиликка асосан низо медиатив келишув билан
тугалланганда давлат божи ундирилмаслиги, даъвогар томонидан олдиндан ихтиѐрий
тўлаб чиқилган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси 5-3кисмига қўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 107-моддаси 5-3-қисми, 152-моддаси 1-кисми
куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 24.000 сўм тўланган почта
харажати ундирилсин.
3. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтириши
мумкин.
Судья
Б.Раджабов