Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5803 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Полиэтилен қувурлар масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MAX CAPITAL-ENGINEERING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025755 Claim ID 3092886 PDF Hash fa5744a7c134b6ba... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал Кодексининг 129-моддаси тисодий процессуал Кодекси 129 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 23.01.2023 йил Навоий шаҳри хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххх манфаатида, жавобгар ххххдан 567.727.967 сўм асосий қарз, 425.795.975 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Ж.Курбоновнинг котиблигида даъвогарнинг вакили А.Б (10.12.2022 йилдаги ххх-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ххххдан 567.727.967 сўм асосий қарз, 425.795.975 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси жойи ва вақти кўрсатилган ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажрим даъвода ва шартномада кўрсатилган манзилган юборилган бўлсада унинг ушбу манзилда мавжуд эмаслиги ҳақидаги қайд билан суднинг ажрими жавобгарга топширилмасдан қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 129-моддаси 1қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ѐки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, ушбу нормадан келиб чиқиб жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган деб ҳисоблаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномаларга кўра даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб берган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова қилинган счѐт фактуралар билан тасдиқланади. Бирок, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддаси 1-қисмига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 567.727.967 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъвога илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига кўра яъни 425.795.975 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 85.159.195 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 567.727.967 сўм асосий қарз, 85.159.195 сўм пеня, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 4. Жавобгар ххххдан республика бюджетига 19.870.479 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов