← Назад
Решение #671397 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь
4-2101-2202/5951-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
М.Жамиловнинг
котиблигида,
Савдо
саноат
палатаси
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “К” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар “З” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “К”
акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “З” масъулияти
чекланган жамиятидан 45.000.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд
мажлисида ўзининг ишончли вакилини ишончнома билан иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига
мувофиқ ишни қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги
ҳужжатларга асосан кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ва “банк” ўртасида 24.08.2021 йилда банк томонидан берилаётган кредитни
гаров билан таъминланмаган қисмини қайтмаслик хавфини суғурта
қилдириш тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир
тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти)
эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси
шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида
суғурталанган
мулкка
етказилган
зарарни
ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Шартномага мувофиқ суғурталовчи шартномада кўрсатилган миқдор
ва муддатда суғурта мукофоти тўланиши билан суғурта ходисаси юз
берганда зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини олиши, кредит олувчи эса
суғурта мукофотини белгиланган шартномада тартибда тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Суғурта шартномасининг 5.5-бандига кўра, жавобгар 2022 йил
14 февралгача 22.500.000 сўм, 2022 йил 14 майгача 22.500.000 сўм тўлаб
бериш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар томонидан мазкур тўловлар тўлаб берилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунга кўра суд, мавжуд 45.000.000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунга кўра, суд давлат божи ва почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 900.000 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “З” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “К”
акциядорлик жамияти фойдасига 45.000.000 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “З” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев