Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/5 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZCHARMSANOAT UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый "FFF MEGA LUXE" оилавий корхонаси
Source ID 1025887 Claim ID 3098488 PDF Hash 22eb321a61eb85ea... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 23 январь 4-1405-2302/5-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишини, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ХХХ ва ЖЖЖ ўртасида 2020 йил 23 декабрда 712-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага кўра, уюшма жавобгарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларида, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек судларда ишларни кўришда ҳимоя қилишда ёрдам беришини, жавобгар эса ойлик аъзолик бадалларини тўлаб бориш мажбуриятини олганлигини, бироқ жавобгар томонидан шартномавй мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан аъзолик бадалларини тўламасдан келганлигини баён қилиб, 10 483 333,34 сўм асосий қарз, 4 808 333,33 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим қилиб, ЖЖЖ тугатилганлиги ва давлат рўйхатидан чиқарилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш хужжатлари ва тақдим қилинган маълумотномалардан, ЖЖЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 21 августдаги «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субуктларини идавлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 704-сонли қарорига асосан тугатилганлиги (давлат рўйхатидан чиқарилганлиги) маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 4-бандида, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ЖЖЖнинг тугатилганлигини инобатга олиб, суднинг 4-1405-302/5-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 24 000 почта харажатини даъвогар ХХХ зиммасида қолдиришни ва ихтиёрий тўланган 305 833,33 сўм давлат божини даъвогар ХХХга қайтаришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 4-банди, 118 ва 195-моддаларига асосланиб, судья қарор қилади: Олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХ зиммасида қолдирилсин. Ихтиёрий тўланган 305 833,33 сўм давлат божи даъвогар ХХХга қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев