← Назад
Решение #671424 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 23 январ
4-1405-2201/3705-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХга
нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жавобгар томонидан бузиш
ҳақидаги даъво аризасини, Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида даъвогар ХХХ вакили О.С. (2023 йил 4 январдаги 01-32/07Д-сонли
ишончнома асосида), жавобгар ХХХ вакиллари Д.Д. (раҳбар), О.Т. (2023 йил
23 январдаги 39-сонли ордер асосида), учинчи шахслар ССС вакили Б.Т. (2023йил
23 январдаги 02-377-онли ишончнома асосида), ВВВ вакили Ф.Н. (2023 йил
12 январдаги 151-сонли ишончнома асосида), ГГГ вакили П.С. (ишончномасиз), ДДД
вакили Ж.В. (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида,
жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан қурилган бино-иншоотлар,
яъни ошхона, таҳоратхона ва ҳожатхона муҳофаза зонасида қурилганлиги сабабли,
жавобгарнинг қисман қурилган бино-иншоотларни, яъни ошхона (газ қувуридан
40 метр узоқликда жойлашган), таҳоратхона (газ қувуридан 22 метр узоқликда
жойлашган) ва ҳожатхона (газ қувуридан 27 метр узоқликда жойлашган)ни ўз
ҳисобидан буздиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 07 январдаги ажрими билан ССС, ВВВ, ДДД, Самарқанд туман
ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят Қурилиш бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга
жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
Палата ва учинчи шахс Самарқанд туман ҳокимлиги суд мажлисига келмади ва вакил
иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили О.С. даъво аризадаги важларни
такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қурилган биноиншоотлар, яъни ошхона, таҳоратхона ва ҳожатхона муҳофаза зонасида
қурилганлигини маълум қилиб, жавобгарнинг қисман қурилган бино-иншоотларни,
яъни ошхона (газ қувуридан 40 метр узоқликда жойлашган), таҳоратхона (газ
қувуридан 22 метр узоқликда жойлашган) ва ҳожатхона (газ қувуридан 27 метр
узоқликда жойлашган)ни ўз ҳисобидан буздиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талаби юзасидан
эътироз билдириб, қурилиш ишлари бўйича барча ташкилотлардан рухсат
олганлигини ва ушбу бино-иншоотларга эгалик ҳуқуқи берилганлигини маълум
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
тушунтиришида, ҳоким қарори чиққанидан кейин кадастр идоралари ўз ваколатлари
доирасида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказганлигини маълум қилиб, қонуний
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ССС вакили Б.Т. ўз тушунтиришида,
жавобгарга тегишли бўлган ҳудудда фақат таҳоратхона биноси ўзбошимчалик билан
қурилганлигини, қолган қурилишлар қонуний қурилганлигини маълум қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ДДД вакили Ж.В. ўз
тушунтиришида, жавобгарга тегишли бўлган ҳудуддаги қурилишларга рухсат
берилганлиги тўғрисидаги хужжатлар архивда сақланганлиги боис, бу тўғрисида
маълумотлар йўқлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола
қилди.
Суд мажлисида иштирок этган ГГГ вакили П.С. ўз тушунтиришида, жавобгарга
тегишли бўлган ҳудуддаги қурилишларга рухсат берилганлиги тўғрисидаги
хужжатлар архивда сақланганлиги боис, бу тўғрисида маълумотлар йўқлигини
маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўргазмасини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан, даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва даъвогар ХХХ
ўртасида тузилган аъзолик шартномаси илова қилинмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги ПЛ-13-сонли қарорининг 28-банди
бешинчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг палата аъзоси
манфаатларини кўзлаб берилган даъво аризаси (аризаси)га Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва даъвогар ўртасида тузилган аъзолик шартномаси ҳамда
гувоҳномаси илова қилиниши лозим. Мазкур талабга риоя қилинмаганда даъво
аризаси (ариза) ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда
қайтарилади, агар ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, даъво аризаси (ариза) ИПК 107-моддасининг 3-бандига мос ҳолда
кўрмасдан қолдирилади.
Бундан ташқари, даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқий масалалар
бўйича ўринбосари К.Вафаев томонидан имзоланганлиги, даъво аризасига илова
қилинган К.Вафаевнинг даъво аризаларни имзолаш ваколатини берувчи 2022 йил 4
августдаги 01/ZN-10/25-сонли ишончнома 2022 йил 31 октябргача амал қилиши
белгиланганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, даъво аризаси судга 2022 йил 9 декабрда тақдим қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини имзоланмаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
3-бандида, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини
кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрда
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги
36-сонли қарорининг 17-бандида берилган тушунтиришга кўра, давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан
қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво
киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда «Давлат божи тўғрисида»ги
Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш
тугатилган ҳоллар мустасно.
Бундай ҳолатда, суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
ХХХдан Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундиришни, ихтиёрий
тўланган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар ХХХ зиммасида қолдиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 3-банди, 108 ва 195-моддаларини қўллаб, суд-,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар ХХХдан Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ихтиёрий тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХ зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов