Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/3 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZCHARMSANOAT UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый "URGUT TEXTILE SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009992 Claim ID 3098490 PDF Hash ec3d0eafe5381b6d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 январь 4-1405-2302/3-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси Ф.Юлдашев, даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ жавобгар ЖЖЖдан 1 483 333,33 сўм асосий қарз ва 741 666,66 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХХ (кейинги ўринларда “Уюшма”) ва ЖЖЖ (кейинги ўринларда “Корхона”) ўртасида 2019 йил 4 декабр да 577-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш, эскпорт салоҳиятини оширишни янада раҳбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарори ҳамда Уюшма бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 26-сон қарорига мувофиқ Корхона Уюшма аъзолигига қабул қилиниши., 14-бандига кўра, Корхона Уюшма аъзолигига қабул қилиниши., 1.5-бандига кўра, уюшма жавобгарнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларида, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек судларда ишларни кўришда ҳимоя қилишда ёрдам бериш., 2.4-бандига кўра, Корхона Уюшмага бадалларни белгиланган тартиб ва миқдорларда тўлаб бориши., 4.6-бандига кўра, ойлик аъзолик бадалини Корхона томонидан Уюшмага аъзо бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 10 санасигача тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, Корхона томонидан аъзолик бадаллари ўз вақтида тўлаб борилмаганлиги натижасида Уюшма олдида 1 483 333,33 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 483 333,33 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Шартноманинг 5.2-бандида, “Корхона” шартномага мувофиқ аъзолик бадалини ўз вақтида тўламаганлиги учун Корхона ўтказиб юборилган ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда Уюшмага пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар шартноманинг ушбу шартидан келиб чиқиб, жавобгардан 741 666,66 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга кўра, суд жавобгар ЖЖЖнинг манфаатларини эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 741 666,66 сўм пеня ундиришни қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни кўздан кечириб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 1 483 333,33 сўм асосий қарз ва 741 666,66 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 1 483 333,33 сўм асосий қарз ва 741 666,66 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ф.Э.Юлдашев