← Назад
Решение #671456 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 23 январь
Яккабоғ тумани
44-1806-2201/2338-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили
Б.Жумагулов (04.01.2023 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан)
(жавобгардан вакил иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «YAKKABOG` SAMARQAND ZAMIN EXPORT»
МЧЖ га нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар
«YAKKABOG` SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низомга асосан жавобгарга 2022 йилнинг 05 ноябрь санаси билан талабнома
юборилганлиги, мазкур талабномада жавобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича
1 366 860,7 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги, 2022 йил 04 ноябрь санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки валюта курси бўйича, яъни 11117,33 сўмдан (1 366 860,7*11117,33)х5%= 759
791 684,1 сўм ҳамда (1 366 860,7*11117,33)х10%= 1 519 583 368,3 сўм ҳисобланган ва
аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 2 279 375 052,4 сўм жарима қўллашни
сўраган.
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан 23.01.2023
йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига асосан даъво талаби миқдорини
камайтириш тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгардан 1 201 769 876,56 жарима
ундиришни сўраган ҳамда суднинг 23.01.2023 йилдаги ажрими билан даъвогарнинг
даъво талаби миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул
қилинган.
Аризачи вакилининг даъво талаби миқдорини камайтириш тўғрисидаги
аризасида жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кунгача дебитор
қарздорлик суммасининг 64 567,04 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
қарздорлик учун унинг 5 фоиз миқдорида деб 717 813 046,33 сўм ҳамда 43 531,75
АҚШ долларимиқдорида муддати ўтган қарздорлик учун қарздорликнинг 10 фоиз
миқдорида деб 483 956 830,23 сўм, жами 1 201 769 876,656 сўм жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга
юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича
«YAKKABOG` SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖ ҳамда Афғонистон ислом
«BAHRAM
FAHIM
LTD»
корхонаси
билан
тузилган
207240048307242453210100001 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича
1 366 860,7 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган.
Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2021 йил 15 сентябрда №01-ЕХсонли 2 500 000 АҚШ доллари миқдордаги шартнома имзоланган.
«YAKKABOG` SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖ ҳамда Афғонистон ислом
Республикасининг
«BAHRAM
FAHIM
LTD»
корхонаси
билан
тузилган
207240048307242453210100001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган.
Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади.
Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга
жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон
маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «YAKKABOG`
SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖ ҳамда Афғонистон ислом Республикасининг
«BAHRAM FAHIM LTD» корхонаси билан тузилган 207240048307242453210100001
ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича талабнома юборилган муддат, 2022 йил 5
ноябрь санасига қадар аризачи айтганидек 1 366 860,7 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорлиги эмас, Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) дан олинган маълумотга кўра, жами
1 350 610,72 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарз мавжудлигини
кўриш мумкин бўлиб, ушбу муддати ўтган қарздорликнинг 100 807,5 АҚШ доллари
360 кундан ортиқ ва 545 кунгача бўлган қарздорлик бўлиб, қўлланилиш керак
бўлган
жарима
суммаси
(100807,5х11117,33)х10%=112 071 024,39
сўмни,
1 249 803,22 АҚШ доллар миқдордаги қарздорлик эса 360 кунгача муддати ўтган
дебитор қарздорликни ташкил этиб, қўлланилиши керак бўлган жарима суммаси
(1 249 803,22х11117,33)х5%=694 723 741,59 сўмни ташкил этиб, жами қўлланилиши
керак бўлган асосли жарима суммаси 806 794 795,98 сўмни ташкил этиб, суд ушбу
жарима суммасини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг
қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари
бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум
бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф
этилмаган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланиши назарда тутилган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгарга
нисбатан 806 794 795,98 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан почта
ҳаражати учун тўланган 24 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни, ариза талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, «Давлат божи тўғрисида»ги
қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «YAKKABOG`
SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖ га нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «YAKKABOG` SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖ га нисбатан 806 794
795,98 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш
аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жариманинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «YAKKABOG` SAMARQAND ZAMIN EXPORT» МЧЖдан аризачи
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта
ҳаражатлари ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.А.Турсунов