← Назад
Решение #671458 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 23 январь
Яккабоғ тумани
44-1806-2201/2334-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили
Б.Жумагулов (04.01.2023 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан), жавобгар
вакили У.Тиловов иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар «RUS-DOST TEKSTIL» МЧЖ га нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «RUS-DOST
TEKSTIL» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 311 432 699,1 сўм
жарима қўллашни сўраган.
Суд жараёнида аризачи судга қўшимч ариза бериб, жавобгарнинг 502 050 евро
миқдоридамуддати ўтган дебитор қарздорлиги қолганлигини маълум қилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг суд куни
ҳолатига қолган 502 050 евро миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги сабабли, ушбу сумма миқдоридан келиб чиқиб қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризага эътироз билдириб,
ташқи савдо контрактлари юзасидан қарздорлик вужудга келган, карантин
бўлганлиги сабабли, хорижлик ҳамкорлар томонидан шартнома шартлари ўз
вақтида бажарилмаганлигини, маҳсулот олиб келинганлигини, ускуналарни жойига
ўрнатиб, монтаж ишлари амалга оширилгандан кейин сертификатлаштириш
ишлари якунланигандан кейин, божхона органидан 40 режимга ўтказилишини
маълум қилди ҳамда суддан муддат беришни сўради.
Суд, аризачи ва жавобгар вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга
юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича
«RUS-DOST TEKSTIL» МЧЖ ҳамда Белгия давлатининг «PIKANOL N.V» корхонаси
билан тузилган 200710757306415886210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси
бўйича 577 050 EVRO миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2021 йил 07 сентябрда №QUO46753-S7D2M8/1-сонли 5 037 366,09 EVRO миқдордаги шартнома имзоланган.
Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 577 050 EVRO миқдорида
товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор
қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган.
Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 05 ноябрь санаси билан
талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жавобгарнинг ташқи савдо
операцияси бўйича 577 050 EVRO миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги сабабли, 2022 йил 04 ноябрь санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 10 843,84 сўмдан (577
050*10 843,84)х5%= 311 432 699,1 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида жавобгарга
нисбатан 311 432 699,1 сўм жарима қўллашни сўраган.
Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади.
Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга
жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Кейинчалик, яъни 08.11.2022 йилда 75 000 евро миқдорида маҳсулот импорт
қилинган ва жавобгарнинг 502 050 евро миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлиги қолган.
Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон
маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «RUS-DOST
TEKSTIL» МЧЖ ҳамда Белгия давлатининг «PIKANOL N.V» корхонаси билан тузилган
200710757306415886210200001 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 502 050
EVRO миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг
қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин,
дейилган.
Аризачи жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кунгача дебитор
қарздорлик суммасининг 5 фоизи (577 050*10 843,84)х5%= 311 432 699,1 сўм
жарима қўллашни сўраган.
Жавобгарнинг суд муҳокамаси куни ҳолатиига 502 050 евро миқдорида муддати
ўтган дебитор қарзи қолган ва ушбу суммага нисбатан ҳисоблаганда, яъни
(502 050х10843,84)х5%=272 207 493,60 сўм жарима ҳисобланади.
Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари
бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум
бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф
этилмаган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланиши назарда тутилган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан
272 207 493,60 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта ҳаражати ундиришни, сўралган жариманинг қолган қисмини рад этишни,
«Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим
деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «RUS-DOST TEKSTIL»
МЧЖга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «RUS-DOST TEKSTIL» МЧЖ га нисбатан 272 207 493,60 сўм миқдорида
жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар «RUS-DOST TEKSTIL» МЧЖдан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.А.Турсунов