← Назад
Решение #671461 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2023 йил 23 январь
4-1706-2301/2-сонли иш
Хўжаобод
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
Ж.К.Абидов
даъвогар – “******************” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг, жавобгар – “******************” фермер хўжалиги
ҳисобидан 2 400 000 сўм асосий қарз, 240 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“******************”
масъулияти
чекланган
жамияти
тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“******************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан хизмат кўрсатиш шартномасига асосан вужудга келган 2
400 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 240 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 203 2-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма
фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2213/7073-сонли банкротлик иши бўйича 2022 йил 18 март кунги ҳал қилув
қарорига асосан “******************” масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган,
тугатиш бошқарувчиси этиб, Гизатулин Муса Хусаинович тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан олиб борилган тугатиш ишлари
давомида “******************” масъулияти чекланган жамияти томонидан
“******************” фермер хўжалигининг “хизмат кўрсатиш шартномасига
асосан” жавобгарга 2 400 000 сўмлик хизматалар кўрсатилганлиги, бироқ
жавобгар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўланмаганлиги аниқланган.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 10 декабрь куни “Қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш юзасидан” 4-сонли
шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар (Бажарувчи) жавобгар
(Буюртмачи)нинг буюртмасига биноан агротехника хизматлари, қишлоқ хўжалиги
махсулотлари етиштириш ва йиғиб олиш билан боғлиқ бошқа хизматлар
кўрсатиши, жавобгар эса, ушбу хизмат (бажарилган иш)ларни қабул қилиб олиш
ва уларга белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича хақ тўлаш мажбуриятини
олганлар.
Шартнома 1.2-бандига мувофиқ шартноманинг ажралмас қисми бўлган
1-иловага асосан шартноманинг қиймати 1 га ер майдонини шудгорлаш ишлари
300 000 сўмдан, жами 8 га ер майдони учун 2 400 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.2, 3.4-бандларига кўра жавобгар кўрсатилган хизмат
(бажарилган иш)лар учун олдиндан 100 фоиз миқдорида тўловни амалга
ошириши, кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)ларни, якуний ҳисоб-китоблар
кўрсатилган хизматлар далолатнома бўйича қабул қилиб олганидан кейин 10 кун
давомида амалга оширишга келишилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан ўзига қарашли қишлоқ
хўжалиги техникаларида 2019 йил 10 декабрь кунги бажарилган ишлар юзасидан
тузилган далолатномага асосан 2 400 000 сўмлик шудгорлаш хизматлари
кўрсатилган бўлса-да, жавобгар бажарилган иш (хизматлар) учун тўловларни
амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2 400 000 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 23 сентябрь куни жавобгар манзилига асосий
қарз ва унга хисобланган пеняни ихтиёрий тўлаш тўғирсида талабнома юборилган.
Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган
бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
шартномада
белгиланган
механизациялашган ишларни бажарганлиги ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги
даъво аризага илова қилинган бажарилган ишлар далолатномаси, тарафлар
ўртасида 2019 йил 10 декабрь куни ҳолатига тасдиқланган солиштирма
далолатнома ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 400 000 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартнома мажбуриятлари ўз вақтида тўлиқ
бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун
0,1 фоиз миқдорида 2 400 000 х 0,1 % = 2 400 х 240 кун = 576 000 сўм, бироқ,
шартномада кўрсатилган хизмат қийматининг 10 фоизидан ошиб кетмаган
миқдорда, яъни 240 000 сўм пеня ундириш талаби билдирилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Шартноманинг 5.2 бандига кўра кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар,
етказиб берилган моддий техника ресурслари хаққини ўз вақтида тўламаганлиги
учун “Буюртмачи” “Бажарувчи”га тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорда, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг
10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Суд жавобгарнинг даъво аризасида билдирилган пеня ҳисоб-китобидаги
кечиктирилган кунлар билан келишмайди.
Жумладан, хизматлар 2019 йил 10 декабрь кунги далолатнома билан
жавобгарга топширилган. Бажарилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар олдиндан
100 фоиз этиб белгиланганлиги боис, 2019 йил 04 декабрь кунидан даъво ариза
судга топширилган 2023 йил 4 январь кунига қадар тўлов муддати 1 110 кунга
кечиктирилганлигини инобатга олган ҳолда 2 400 000 х 0,1 % = 2 400 х 1 110 кун
= 2 664 000 сўм, бироқ, шартномада кўрсатилган хизмат қийматининг 10 фоизидан
ошиб кетмаган миқдорда, яъни 240 000 сўм пеня ҳисобланди.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбуриятлар
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня миқдори (бироқ,
кечиктирилган кунлар 240 кун эмас, балки, 1 110 кун) тўғри ҳисобланганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида
“Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб
кўрсатилган.
Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида “Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб
тушунтириш берилган.
ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмида “Фоизлар миқдори кредитор
яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида
пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк
фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб
олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор
чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин.
Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган
бўлмаса қўлланилади.” деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, тўлов муддати 1 110 кун муддатга
кечиктирилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
тасдиқланган қайта молиялаш ставкаси 15 фоиз эканлигини, талаб қилинган
240 000 сўм пеня банк фоизининг ҳисоб ставкасидан (15%/365*2 400 000 сўм қарз
*1 110 кун=1 094 794) кам бўлганлигини инобатга олиб, пеняни тўлиқ ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
5
Тугатиш бошқарувчиси қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда
олдиндан давлат божи ва почта харажати тўловисиз судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПК 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб,
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“******************” фермер хўжалиги ҳисобидан “******************”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
2 400 000 сўм асосий қарз, 240 000 сўм пеня, жами 2 640 000 сўм ундирилсин.
“******************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“******************”
фермер
хўжалиги
хисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов