← Назад
Решение #671462 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 23 январь
Яккабоғ тумани
44-1806-2201/2323-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили Б.Жумагулов
(04.01.2023 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан) (жавобгардан вакил
иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар «Бунёд» фермер хўжалигига нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Бунёд»
фермер хўжалигига нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
«Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 2 739 310 сўм жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга
юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича
«Бунёд» фермер хўжалигига ҳамда Хитой халқ Республикасининг «Zhejiang Furun
Import And Export Co.LTD» корхонаси билан тузилган 200680344200683625180200001
ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 704 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2018 йил 09 сентябрда №BFHUZBсонли 60 000 АҚШ доллари миқдордаги шартнома имзоланган.
Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 704 АҚШ доллар миқдорида
товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор
қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган.
«Бунёд» фермер хўжалиги ҳамда Хитой халқ Республикасининг «Zhejiang Furun
Import And Export Co.LTD» корхонаси билан тузилган 200680344200683625180200001
ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2021 йил
28 октябрда вужудга келган бўлиб, ЎзР Президентининг 21.04.2021 йилги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва
«эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш
ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда
тутилганлиги сабабли, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи ташқи савдо операциялари
бўйича ягона элекрон маълумотлар базасида 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланган.
Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 05 ноябрь санаси билан
талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо
операцияси бўйича жавобгарнинг 704 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 04 ноябрь санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 11117,33 сўмдан
(704*11117,33)х35%=2 739 310,1 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида жавобгарга
нисбатан 2 739 310,1 сўм жарима қўллашни сўраган.
Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади.
Бироқ, корхона томонидан суд кунига қадар дебитор қарздорлик бартараф
қилинган.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга
жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон
маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Бунёд» фермер
хўжалиги ҳамда Хитой халқ Республикасининг «Zhejiang Furun Import And Export
Co.LTD» корхонаси билан тузилган 200680344200683625180200001 ИДН рақамли
импорт шартномаси бўйича 704 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан
хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг
қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087сонли
қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин, дейилган.
Аризачи жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 545 кундан ортиқ
кечикканда дебитор қарздорлик суммасининг 35 фоизи (704*11117,33)х35%=2
739 310,1 сўм жарима қўллашни сўраган.
Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари
бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича
жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф этилмаган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи
субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида
талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши
назарда тутилган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 2
739 310,1 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Бунёд» фермер
хўжалигига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Бунёд» фермер хўжалигига нисбатан 2 739 310,1 сўм миқдорида
жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар «Бунёд» фермер хўжалигидан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ
бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Турсунов