← Назад
Решение #671466 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 23 январь
Яккабоғ тумани
44-1806-2201/2329-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили
Б.Жумагулов (04.01.2023 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан)
(жавобгардан вакил иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Азамат Фурқатович» МЧЖ га нисбатан
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Азамат
Фурқатович» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга
асосан 633 304 262 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга
юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича
«Азамат Фурқатович» МЧЖ ҳамда Қозоғистон Республикасининг КХ «Salman»
корхонаси билан тузилган 200680369305182388200200001 ИДН рақамли импорт
шартномаси бўйича 126 590 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2020 йил 07 июлда №07/20-сонли
190 000 АҚШ доллари миқдордаги шартнома имзоланган.
Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 126 590 АҚШ доллар
миқдорида товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида
дебитор қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган.
«Азамат Фурқатович» МЧЖ ҳамда Қозоғистон Республикасининг КХ «Salman»
корхонаси билан тузилган 200680369305182388200200001 ИДН рақамли импорт
шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2021 йил 28 октябрда
вужудга келган бўлиб, ЎзР Президентининг 21.04.2021 йилги “Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада
яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087-сонли
қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги
тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин
муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши
назарда тутилганлиги сабабли, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасида 1 майдан бошлаб
янгидан ҳисобланган.
Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 05 ноябрь санаси билан
талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жавобгарнинг ташқи савдо
операцияси бўйича 126 590 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор
қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 04 ноябрь санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 11117,33 сўмдан (126
590*11117,33)х10%= 140 734 280,4 сўм ҳамда (126 590*11117,33)х35%= 492
569 981,6 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 633 304 262
сўм жарима қўллашни сўраган.
Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади.
Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга
жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон
маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Азамат
Фурқатович» МЧЖ ҳамда Қозоғистон Республикасининг КХ «Salman» корхонаси
билан тузилган 200680369305182388200200001 ИДН рақамли импорт шартномаси
бўйича 126 590 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг
қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин,
дейилган.
Аризачи жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кундан 545
кунгачача дебитор қарздорлик суммасининг 10 фоизи (126 590*11117,33)х10%= 140
734 280,4 сўм ҳамда 545 кундан ошганлиги учун дебитор қарздорлик суммасининг
35 фоизи (126 590*11117,33)х35%= 492 569 981,6 сўм, жами 633 304 262 сўм жарима
қўллашни сўраган.
Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари
бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум
бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф
этилмаган.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланиши назарда тутилган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 633
304 262 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Азамат
Фурқатович»
МЧЖга
нисбатан
жарима
қўллаш
тўғрисидаги
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Азамат Фурқатович» МЧЖ га нисбатан 633 304 262 сўм миқдорида
жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар «Азамат Фурқатович» МЧЖ дан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.А.Турсунов