Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2202/2288 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исломжон Бахромжон Илхомжон фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый MILKY KIDS MTM
Source ID 1008411 Claim ID 3078621 PDF Hash 1d588d83bcf34027... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФК 390-моддаси ФК 390 law
сулот етказиб берилганлиги ИПКнинг 72-моддаси сулот етказиб берилганлиги ИПК 72 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2202/2288-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Р.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили М.Шарипова (раҳбар) иштирокида, Наманган вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “Islomjon Baxromjon Ilxomjon” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Milky kids” нодавлат таълим муассасасидан жами 105 892 916 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори устидан “Milky kids” нодавлат таълим муассасаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Islomjon Baxromjon Ilxomjon” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Milky kids” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 1 январда 1-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида, сотувчи (даъвогар) 34 763 600 сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва 40 000 000 сўмлик юмшоқ инвентарларни харидор (жавобгар)га етказиб бериш, харидор эса олган маҳсулот қийматини ўз муддатида тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, даъвогар томонидан 34 763 600 сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва 40 000 000 сўмлик юмшоқ инвентарлар, жами 74 763 600 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун 7 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, 67 763 600 сўм қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарга қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, бу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар манфаатида Наманган вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 67 763 600 сўм асосий қарз, 747 636 сўм жарима, 37 381 680 сўм пеня, жами 105 892 916 сўм ундиришни сўраган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 67 763 600 сўм асосий қарз, 747 636 сўм жарима ундириш белгиланган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори устидан кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда ушбу қарорни бекор қилиб, уни қайтадан кўриш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Даъвогарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътирози борлиги, чунки, товарларни жавобгарнинг ақли расо, жисмоний етук раҳбари корхона ҳисобчисининг олдида ҳар бир маҳсулотни санаб, килосини тарозига тортиб, қўл қўйиб олганлиги, ҳисобварақ-фактураларни жавобгар томон онлайн тарзда юборганлиги, товарлар қабул қилиб олинганлиги ҳақидаги ҳужжатларни куч ишлатиб ёки босим ўтказиб имзолатмаганлиги, ҳозирда қарзни тўламаслик мақсадида ҳар хил баҳоналарни рўкач қилаётганлиги, шу сабабли олдинги суд қарорларига қўшилишини маълум қилиб, уларни ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ва Наманган вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг вакили иштирок этмади. Ваҳоланки, улар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни суд мажлисига келмаган шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2 ва 2.3-бандларига кўра, харидор 10 кун мобайнида маҳсулот ҳақини олдиндан 100 фоиз сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши, сотувчи эса, 10 кун мобайнида маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлган. ФК 390-моддасининг биринчи қисмига кўра, башарти, олди-сотди шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида бажарилган ҳисобланади. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 74 763 600 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралар, 2022 йил 27 апрелдаги солиштирма далолатнома ҳамда даъвогарнинг қарзни тан олганлиги ҳақидаги хатлари билан тасдиқланган. Бироқ, жавобгар 7 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган 67 763 600 сўм қарзни тўламасдан келган. ФК 419-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, асосли хулосага келган. Шартноманинг 3.3-бандига биноан, шартнома шартлари бузилган тақдирда, айбдор томон 0,1 фоиз миқдорида жарима тўлаши ва ҳар бир кечиктирилган кун учун 1 фоиз миқдорида пеня тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 3-бандида, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвонинг 747 636 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириш, 37 381 680 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанция суди ҳам қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, асосли қарор қабул қилинган. Кассация шикоятининг даъвогар томонидан 35 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бунинг учун 7 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, жавобгарнинг даъвогардан қарздорлиги 28 000 000 сўмни ташкил этиши, фермер хўжалиги раҳбари маҳсулотлар ҳаммаси келишини айтиб, ҳисобварақ-фактураларни имзолаб беришини сўраганлигини учун уларга имзо қўйиб берганлиги, лекин ушбу маҳсулотлар ҳозирга қадар берилмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, маҳсулот етказиб берилганлиги ИПКнинг 72-моддасига биноан, мақбул ва инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан тасдиқланган бўлиб, бунинг акси яъни, ҳисобварақ-фактуралар алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш орқали имзолатилганлиги ёҳуд маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги жавобгар томонидан исботланмаган. Шунга кўра, жавобгарнинг ушбу эътирози асоссиздир. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилганлар. Шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига биноан, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини ва 685 112,36 сўм давлат божини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, ортиқча тўланган 685 112,36 сўм давлат божини жавобгарга қайтариш ҳамда 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундириш лозим. ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Milky kids” нодавлат таълим муассасасининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ортиқча тўланган 685 112,36 сўм давлат божи “Milky kids” нодавлат таълим муассасасига қайтарилсин. “Milky kids” нодавлат таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ижро варақа ва маълумотнома берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев В.Сатторова