← Назад
Решение #671493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь
4-1901-2201/4487-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, даъвогар вакили – М.Исанов (2022 йил 25 октябрдаги
04/3141-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“IPOTEKABANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгарлар –
“YODGOR OZODA” масъулияти чекланган жамияти ва “FARXOD” хусусий
стоматология поликлиникасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “IPOTEKABANK”
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида,
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “YODGOR OZODA”
масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар)
муддатли асосий кредит қарздорлиги 207793 АҚШ доллари, муддати ўтган
асосий кредит қарздорлиги 83117 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган
фоиз қарздорлиги 16177 АҚШ доллари, жами 307087 АҚШ доллари
ундириб, ундирувни қўшимча жавобгар “FARXOD” хусусий стоматология
поликлиникасига (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) тегишли гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2018 йил 25 июнда №242-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, банк қарздорга 72 ой муддатга йиллик
6,0205 фоиз устама тўлаш шарти билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
қадошлаш учун қоп ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олиш” мақсадида
400000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит
шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит
шартноманинг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала
томон имзолаган. 2020 йил 30 апрелда мазкур кредит шартномасига
қўшимча келишув тузилган.
Кредит таъминоти сифатида 2018 йил 7 декабрда банк, жавобгар ва
қўшимча жавобгар ўртасида ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга
асосан қўшимча жавобгарга тегишли Шеробод тумани, Каттаҳаёт
маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган А литерда 3 қаватли
“Фарход” хусусий стоматология поликлиникаси биноси хоналар сони 83 та,
умумий майдони 501,13 кв.м., фойдаланиш майдони 1131,07 кв.м., Б
литерда хожатхона, хоналар сони 2 та, умумий майдони 3,36 кв.м.,
фойдаланиш майдони 3,06 кв.м., ер участкаларининг умумий ер майдони
(0,14) 1429,50 кв.м.дан иборат “3 қаватли “Фарход” хусусий стоматология
поликлиникаси” биноси гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномаси бандларида кўрсатилган
кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини
бажармаган, натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига муддатли
асосий кредит қарздорлиги 207793 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий
кредит қарздорлиги 83117 АҚШ доллари, кредитга ҳисобланган фоиз
қарздорлиги 16177 АҚШ доллари қарздорлик юзага келган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра,
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда 207792,18
АҚШ доллари ҳолатига муддатли асосий кредит қарздорлиги, 83116,90
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 20453,57 фоиз қарздорлиги
мавжуд.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 207792,18 АҚШ доллари
ҳолатига муддатли асосий кредит қарздорлиги, 83116,90 муддати ўтган
асосий кредит қарздорлиги, 16177 АҚШ доллари фоиз қарздорлигини
ундириб, ундирувни қўшимча жавобгарга Шеробод тумани, Каттаҳаёт
маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган А литерда 3 қаватли
“Фарход” хусусий стоматология поликлиникаси биноси хоналар сони 83 та,
умумий майдони 501,13 кв.м., фойдаланиш майдони 1131,07 кв.м., Б
литерда хожатхона, хоналар сони 2 та, умумий майдони 3,36 кв.м.,
фойдаланиш майдони 3,06 кв.м., ер участкаларининг умумий ер майдони
(0,14) 1429,50 кв.м.дан иборат “3 қаватли “Фарход” хусусий стоматология
поликлиникаси” биносига қаратишни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 69186516,84 сўм давлат божи
ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “IPOTEKABANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига
жавобгар “YODGOR OZODA” масъулияти чекланган жамиятидан 207792,18
АҚШ доллари ҳолатига муддатли асосий кредит қарздорлиги, 83116,90
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 16177 АҚШ доллари фоиз
қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда қўшимча
жавобгар “FARXOD” хусусий стоматология поликлиникасига тегишли
Шеробод тумани, Каттаҳаёт маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган
А литерда 3 қаватли “Фарход” хусусий стоматология поликлиникаси
биноси хоналар сони 83 та, умумий майдони 501,13 кв.м., фойдаланиш
майдони 1131,07 кв.м., Б литерда хожатхона, хоналар сони 2 та, умумий
майдони 3,36 кв.м., фойдаланиш майдони 3,06 кв.м., ер участкаларининг
умумий ер майдони (0,14) 1429,50 кв.м.дан иборат “3 қаватли “Фарход”
хусусий стоматология поликлиникаси” биносига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “YODGOR OZODA” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 69186516,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Д.Жумаев