← Назад
Решение #671501 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь 4-1405-2202/3791-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жабборовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи
вакили Б.Воҳидов, жавобгар вакили Ш.Ҳасанов (ишончномасиз) иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ
бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги низомга асосан жавобгар «BRO BEANS»МЧЖга нисбатан
7286150,5 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Вохидов ариза талабини
қувватлаб, суддан жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ш.Хасанов ариза талабини тан
олишини, хозирча хориждан юклар келмаганлигини маълум қилиб, суддан қонуний
енгиллик сўради.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра
(13-27/148хдфу грифи остида), «BRO BEANS»МЧЖнинг 2022 йилнинг 1 ноябрь
ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича амалга оширилган хисоб-китобларга кўра,
жавобгар томонидан қайд этилган 12984,8 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ушбу муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки унга ҳисобланган 7286150,5 сўм жаримани
ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
юборилиб, дебитор қарздорлик талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида
бартараф қилиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27-бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий
жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима
ихтиёрий равишда тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига
йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган
импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк
куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:180 кунгача кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365
кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш
(импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг
миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар, - деб белгиланган.
«BRO BEANS»МЧЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 9 апрельда вужудга келган бўлиб,
12984,8 АҚШ долларининг 5 фоиз, яъни 649,2 АҚШ долларининг (Марказий банкнинг
2022 йил 24 ноябрдаги расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 11 222,61 сўмни ташкил
этади) сўмдаги қиймати, яъни 7286150,5 сўм ҳисобланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар «BRO BEANS»МЧЖ томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги,
белгиланган муддатда дебитор қарздорлик бартараф этилмаганлиги ёки унга
ҳисобланган жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, жавобгарга
нисбатан 7286150,5сўм молиявий жарима қўллашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси
биринчи қисми 2-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судга аризалар берганлик учун давлат
божини тўлашдан озод этилган.
Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб, далилларга баҳо бериб, аризачи
вакилининг кўргазмасини тинглаб, ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгар «BRO
BEANS»МЧЖга нисбатан 7286150,5 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни,
қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ
бошқармаси зиммасига юклашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
давлат божи ундирмасликни, жавобгар «BRO BEANS»МЧЖдан аризачи Самарқанд
вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 222-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «BRO BEANS»МЧЖга нисбатан 7286150,5 сўм миқдорида молиявий
жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш аризачи Самарқанд
вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар «BRO BEANS»МЧЖдан аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ
бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Ф.Юлдашев